Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сеск Фабрегас: «Барселона»да хурсандман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Арсенал»нинг собиқ сардори Сеск Фабрегас жуда оғир дамларни бошидан ўтказганлигини тан олди, лекин ҳозир «Барселона»да эканлигидан хурсанд эканлигини таъкидлаб ўтди.

Испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи каталонияликлар таркибига ўтган йилги мавсум бошида қўшилганидан сўнг, лондонликлар сафида бўлгани каби деярли ҳар бир ўйинда «бош қаҳрамон»га айлана олмаяпти, чунки «Барса»да «қаҳрамонлар» жуда ҳам кўп, улар орасидан ажралиб чиқиш эса жуда мушкул. Гарчанд, шундай бўлса-да, Фабрегас ўзига ишончи борлигини, вақти келиб ўзининг энг зўр дамларига яна қайтишини таъкидламоқда.

«Мен тўққиз йилдан буён мана шундай топ-клубларда фаолият олиб бораяпман, бундай қийин вазиятларга биринчи ёки иккинчи бора тушаётганим йўқ. Мен доим юзимда табассум билан ўйнайман ва ҳали ҳам ўз қобилиятимга ишонаман», дея Marca нашри футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди.

Сўнгги пайтларда янги мураббий Тито Виланова қўл остида Фабрегас аввалгидан қўпроқ майдонга тушмоқда. Бу нарса, албатта, футболчига ижобий таъсир қилади:
«Мен ўзимни жуда яхши ва бахтли ҳис қилмоқдаман. Мен одамлар айтганига қараганда кўпроқ ўз жамоамнинг ғалабага эришишини хоҳлайман. Гол уриш муҳим, лекин жамоада менинг унга қараганда ҳам муҳимроқ вазифаларим бор», дея футболчи ўз фикрини давом эттирди.

Сеск Фабрегас 7 октябрда азалий рақиблари «Реал Мадрид» билан бўладиган ўйин ҳақидаги фикрларини ҳам билдириб ўтди:
«Чемпион бўлиш жуда қийин, чунки Испания Ла лигаси жуда рақобатбардош чемпионат. Бир неча ҳафтадан кейин «Реал Мадрид» билан бўладиган ўйин анча қийин бўлиши табиий ҳол, лекин биз ўз ўйин услубимизга ишонамиз. Улар чемпионатни яхши бошлашмаган бўлсалар-да, доимо ашаддий рақиб бўлиб қолаверадилар. Улар ҳали ҳам Мадрид, биз уларни биламиз, улар ёмон спорт формасида ёки йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Аввало, биз ўзимизнинг ўйинимизни чиройли қилишимиз керак. Ахир, бутун чемпионатни 100 фоизли натижа билан ўтказиш жуда қийин, уларни ҳам тушуниш мумкин», дея футболчи ўз фикрларига хулоса қилди.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 16:43, 21.09.2012. Ўқилди: 3783 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик