Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олимпиада ва паралимпиадачилар навбатдаги совғаларга эга бўлишди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Шариф Халилов "Ласетти" автомобили, 75 минг доллар мукофот ва квартира билан тақдирланди. Бу ҳақда www.gazeta.uz сайти хабар тарқатди. Шунингдек, Паралимпиада кучли саккизликка кирган спортчиларга 5000 доллардан мукофот пули берилган.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси бугун Тошкент шаҳридаги Олимпия шон-шуҳрат музейида Паралимпиада иштирокчиларини тақдирлаш маросимини ўтказишди. Маросимда олимпия ўйинлари иштирокчилари ҳам қатнашишди.

Ўзбекистон олимпия делегацияси ва мураббийларни бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов, Ўзбекистон паралимпия ассоциацияси президенти Алишер Шарофиддинов, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Жасур Акрамов ва миллий олимпия қўмитаси президенти Малик Бобоев қутлашди. Сўзга чиққанлар атлетларимизнинг ғолиблик учун ҳаракатлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланганини таъкидлашди.

Аввалроқ 3 карра олимпиада чемпиони Артур Таймазовга 150 минг доллар ва "Малибу" автомашинаси тақдим қилинганди. Энди эса унга Тошкент шаҳрининг Навоий кўчасидан 5 хонали квартира топширилди. Шунингдек, бугунги маросимда Ришод Собиров ва Аббос Атоевга 3 хонали квартираларнинг ҳужжатлари тақдим этилди.

Паралимпиаданинг дзюдо йўналиши бўйича Шариф Халилов 2-ўринни эгаллаб, делегациямизга дастлабки медални тақдим этганидан хабарингиз бор. Бугунги маросимда унга "Ласетти" автомашинаси, 75 минг доллар пул мукофоти ва ўзи яшайдиган Бухоро шаҳридан 3 хонали уй ҳужжатлари берилди.

Беш минг АҚШ доллари билан қуйидаги спортчилар тақдирланишди (олимпия ўйинларида кучли саккизлик кирган): Жасурбек Латипов, Фазлиддин Ғоибназаров, Элшод Расулов, Ўктамжон Раҳмонов (барчаси — бокс), Сергей Лагутин (велоспорт), Қурбон Қурбонов, Ихтиёр Наврўзов (иккиси — эркин кураш), Вадим Меньков (каноэ), Рамзиддин Саидов, Дилшод Чориев (дзюдо), Светлана Радзивил, Ҳусниддин Норбеков (енгил атлетика), Наталья Маматова (таэквондо), Руслан Нуриддинов, Иван Ефремов (оғир атлетика), Кирилл Панков (сузиш).

Шунингдек, яна бир гуруҳ спортчилар ва уларнинг мураббийларига ҳам пул мукофотлари топширилди.

Манба: www.gazeta.uz
Киритилди: 18:22, 21.09.2012. Ўқилди: 7031 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик