Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • 6:0
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • 3:1
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • 0:1
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Бир мавсумда энг кўп урган ҳужумчилар ўнлиги: "махлуқ" етакчиликни қўлга олиш арафасида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Холанд ўзининг Англия Премьер-лигасидаги қисқа фаолияти давомида турнирнинг бир нечта рекордларини бузишга улгурди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси ўз ишини ҳали охирга етказганича йўқ. Бугун биз АПЛнинг битта мавсумида энг кўп гол урган футболчиларга назар ташлаймиз. Рўйхатда Холанд ҳам мавжуд ва у етакчиликка яқин турибди.

"Шаҳарликлар" футболчиси 27 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та голга муаллифлик қилди. Мавсум якунланишига ҳали 10 та тур бор бир пайтда, бундай натижа қайд этиш ақлга сиғмайди. Холанд шу пайтга қадар 4 марта хет-трикка муаллифлик қилди. Унинг урган голлари, "Манчестер Сити"нинг мавсумдаги бутун голларининг 40 фоизини ташкил этади. Агарда норвегиялик шу зайлда давом этадиган бўлса, у мавсумни 42 та гол билан якунлаши керак. Айни дамда Холанд, ўртача ҳар бир ўйинда 1.11 тадан гол урмоқда. Сўнгги, "Саутгемптон" билан баҳсда 22 ёшли футболчи дубл муаллифига айланганди. Бу ҳақида унинг устози Пеп Гвардиола шундай дейди:

"Эрлинг дунёдаги энг мураккаб лигага келди. Бошқа лигаларда фаолият юритган инсон сифатида айта оламанки, унинг ҳозирга қадар бажарган ишлари ажойиб. Холанд бизга энг қийин паллаларда ҳам ёрдам бера олади. Кевин (Де Брюйне)нинг узатмаларини голга айлантириш борасида унга етадигани йўқ. У ўзига нисбатан талабчан ва курашларга тайёр. Аммо Роналду ва Месси даражасига етиш учун ҳали кўп меҳнат қилиниши керак. Негаки, Криштиану ва Лео узоқ вақт жароҳат олмай майдонда ҳаракат қилган. Бу эса, ўз навбатида барқарорликни таъминлайди. Эрлинг ҳам жароҳатларга чап беришни ўрганиши керак. У баланд бўйли йирик футболчи. Шу сабабдан унга ҳар томонлама кўмак зарур бўлади. Жисмоний ва руҳий томонлама биз доимо унинг ёнидамиз. Айтишим керакки, Холанднинг ақлий салоҳияти жуда ҳам юқори. У профессионал бўлиб яшашга ўрганган. Мен Холанднинг имкониятлардан фойдалана олмагандаги реакциясини биламан. У узоғи 5 дақиқагина тушкун юради. Кейин эса яна ўз вазифасини бажаришга чоғланади. Бу хусусият футболчилар учун, айниқса ҳужумчилар учун ўта кераклидир".

Эрлинг Холандда АПЛдаги тўпурарлик рекордини янгилаш учун яхши имконият мавжуд. Айни пайтда, бир мавсумдаги энг кўп голлар Алан Ширер ва Энди Коулга тегишли. Улар ўз даврида мавсумни 34 та гол билан якунлаган. Аммо у пайтда лигада 22 та жамоа бўларди. Бу эса ўйинлар сонини 4 тага кўп бўлишини англатади. 20 та жамоадан иборат форматдаги рекорд ҳозирча Муҳаммад Салоҳга тегишли бўлиб турибди. У 2017-18 йилги мавсумни 32 та гол билан тугатган эди. Шунингдек, қуйидаги рўйхатда Роналду ва Суарес каби номларни ҳам кўришингиз мумкин. Хусусуан, Роналду 2007-08 йилги мавсумда "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

1. Алан Ширер – "Ньюкасл" (34 та гол)
2. Муҳаммад Салоҳ – "Ливерпуль" (32 та гол)
3. Алан Ширер – "Блэкберн" (31 та гол)
4. Криштиану Роналду – "МЮ" (31 та гол)
5. Луис Суарес – "Ливерпуль" (31 та гол)
6. Кевин Филлипс – "Сандерленд" (30 та гол)
7. Тьерри Анри – "Арсенал" (30 та гол)
8. Робин ван Перси – "Арсенал" (30 та гол)
9. Харри Кейн – "Тоттенхэм" (30 та гол)
10. Эрлинг Холанд – "Манчестер Сити" (30 та гол).

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 07:57, 11.04.2023. Ўқилди: 4751 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.