Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алекс Фергюсон: «Футболни АПЛ ғолиби сифатида тарк этишни хоҳладим»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Барчамизга маълумки, ўтган ҳафтада яқин ўтмишнинг энг машҳур футбол шахсларидан бири - «Манчестер Юнайтед»ни шу даражага чиқарган шотландиялик мураббий сэр Алекс Фергюсон Англия Премьер-лигаси шон-шараф залига киритилди.

Лиганинг энг муваффақиятли мураббийи АПЛ расмий сайтига берган интервьюсида «Юнайтед»да қилган ажойиб иши, шу жумладан 1986-2013 йиллар оралиғида қўлга киритган 13та соврини ҳақида гапирди.

«Юнайтед»гача - 1986 йилгача бўлган давр  ҳақида

- Саккиз ярим йилни «Абердин»да ўтказдим ва бу ажойиб онлар эди. Ажойиб клуб, ажойиб шаҳар. Аммо чақирув қабул қилиш вақти келганди. Мен «Тоттенхэм», «Арсенал», «Вулверхэмптон» ва «Рейнжерс»ларнинг таклифларига икки марталаб рад жавобини бердим. Аммо менимча, «Манчестер Юнайтед» бошқача эди. Бошқарув раиси мендан кетишни хоҳлайсизми, деб сўради ва мен: «ҳа, хоҳлайман», дедим. Ҳеч қачон Англияда ишламаган, ўйнамагандим. Бу мен учун ҳақиқий синов эди. Ўшанда улар лиганинг пастки қисмида иккинчи ўринни эгаллашди ва менинг асосий мақсадим лигани ютиш эди.

1992 йилда Эрик Кантонанинг келиши ҳақида

- Эрик Кантона келганида, Масиҳга ўхшарди. Ўйинчилар уни яхши кўришарди, айниқса ёш футболчилар. Унинг мавжудлиги, ишончи, мақоми жамоага катта таъсир ўтказди ва биз чемпионликни муносиб тарзда ютдик.

АПЛдаги барқарор муваффақият ҳақида

- Илк марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритганимизда, бизга эшиклар очилганди. Лига учун кураш - бу энг муҳими эди. Клубдаги барчани хурсанд қиладиган нарса ҳам шу эди, яъни ҳар мавсум ғалаба қозониш. Биз 18 йил ёки ундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида мунтазам ҳар мавсум лига ғолиблигига яқин эдик. Беш марта 2-ўринни эгалладик, кейинги йил эса ютдик.

Мавсум 2012/13даги сўнгги ғалабаси ва нафақага чиқиши ҳақида

- Декабрда нафақага чиқишга қарор қилгандим ва буни фақат турмуш ўртоғим Кэти ҳамда болаларим билишарди. Биз буни сир тутдик, чунки мен футболни Премьер-лига ғолиби сифатида тарк этишни хоҳлагандим. Ростини айтсам, ўша мавсум арафасида жамоага қўшилган Робин ван Персининг 29та голи ўша мавсумда чемпионликни тақдим этди, деб ўйлайман. У фантастик ҳужумчи эди. Уайн Руни томонидан етказиб берилган тўпни «Астон Вилла» дарвозасига михлагани эса... бу голдан яхшироғини топиш мумкин эмас.

Лидерлик ва футболчилардан умидлари ҳақида

- Хўш, етакчилик - бу мураббийнинг жамоада ўзига хослигини намойиш этиш қобилиятидир. Футболчилар ҳар сафар бу формани «Юнайтед» ўйинчиси сифатида кийишади. Улар кутганларимдан ҳам яхши ўйнашади ва бу ғалабага олиб келарди. Шогирдларимга вазифангиз мухлисларни уйларига хурсанд қилган ҳолатда юбориш, деб айтаман. Ўйлайманки, ўйинчилар меҳнатсевар, интизомли ва ҳар куни кўрадиган етакчиларини танишади. Биласизми, мен ҳеч қачон ўзгармаганман ва бу раҳбар учун муҳим деб ўйлайман. Ҳеч қачон ўзгармаганлигимни улар билишарди. Мулоқот ҳам ҳақиқатда жуда муҳим - у кучли клубни яратади. Мен ўйинчиларга содиқ эдим ва улар исталган вақтда ёнимга келиб, муаммоларини достон қилишарди, яъи менга ишонишарди.

Ёш футболчиларга содиқлиги ҳақида

- Эсимда, ўша пайтдаги сардоримиз Брайян Робсонга: «менимча, ёшларимиз жамоангни мағлуб эта олади». Роббо ғазабланди ва шундай деди: «уларни олиб чиқинг майдонга!» Шундай қилиб, ўйин ташкил этилди ва мен Эрик Харрисонга айтдим: «Уларга жойлари трибунада эканлигини кўрсатинглар ва бутун жамоа югуринг». Ўйинда биринчи жамоа ғалаба қозонди, аммо ўйин ажойиб бўлди ва бу давр абадий хотирамдан жой эгаллади.

Клубнинг муносабати ҳақида

- Сўнгги дақиқаларда ушбу голларни урганимиздан кейин кийиниш хонасини кўрганингизда эди, ажойиб! Бунга арзийди. Ўйин охирида кийиниш хонасини шундай кўрганингизда, футболда қиладиган ҳар бир нарса бунга арзийди. Айтайлик, биз шанба куни чемпионлик унвонини ёки кубокни қўлга киритамиз, душанба куни деярли барча ходимлар жам бўлишади. Ўйинчилар уларга егулик ва шампан виносини тортишади, чунки улар мен учун бошқа ўйинчилар каби муҳим эди. Шу маънода, бу ажойиб клуб эди.

«Арсенал» ва Арсен Венгер билан қарама-қаршиликлар ҳақида

- Бошида уни танимасдим. У Японияда эди. Бу Дэвид Дейн («Арсенал» вице-президенти)нинг муҳим ва тўғри қарори эди. У муваффақиятли менежер эди. «Монако»даги ва умуман, унинг рекордини кўриб чиқсангиз, «Арсенал»да ишлаганига ҳайрон қолмайсиз. Аммо унинг Япониядан келгани мени барибир ҳайратлантирган. Аммо у клубни ажойиб тарзда ўзгартирди. «Арсенал» билан ўйнаш қийин эди, бу биз мағлуб этишимиз шарт бўлган, ҳар бир қарама-қаршиликни ҳаёт-мамот жангига айлантирган жамоа эди. Ортдан ким келаётганини кўриш учун ҳар доим ён ойнага қарардим.

Венгер билан айни пайтдаги муносабатлари ҳақида

- Муносабатларимиз шунчаки ажойиб. Бу, бир томондан ажабланарли, чунки биз иш пайтида ҳеч қачон мулойим гаплашмаганмиз. Ҳеч шубҳа йўқки, иккаламиз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлардик ва буни жамоаларимизнинг ўзаро ўйини кўрсатарди. Аммо йиллар давомида, Швейцариядаги УЕФА йиғилишларида, Арсен ва мен у яхши биладиган кичик ресторанда бирга кечки овқатга борамиз. Менга унинг компанияси ёқади. У ҳақиқатан ҳам қизиқарли дўст.

МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:33, 11.04.2023. Ўқилди: 2379 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик