Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 71
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 31 49
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 31 46
8 Эвертон 31 46
9 Фулхэм 31 44
10 Брайтон 31 43
11 Борнмут 32 43
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 31 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аббос Файзуллаевга четдан нигоҳ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Телеграм» тармоғидаги wildscout саҳифаси - жаҳон скаутлари назарига тушмайдиган ёки кам тушадиган иқтидорли футболчилар ҳақида ёзувчи канал.

 Яқинда ушбу канал ижодкорлари ўзбек футболи умиди - 2003 йилнинг 3 ноябрь куни туғилган «Пахтакор» жавоҳири Аббос Файзуллаевга эътибор қаратишди. Хўш, унда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 2023нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Аббос қандай таърифланди?

Иван Шабаров бошқарувидаги Россия ёшлар термаси яқинда Тошкентда меҳмон бўлиб, 2 ҳафтача муқаддам Осиё чемпионатида «ўз» кубогини қўлга киритиш асносида бутун мамлакатга мислсиз ҳаяжон-эҳтирос тортиқ этган деярли ўша Ўзбекистон U-20 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ғалаба қозонди. Аввало, россиялик йигитлар муваффақия­ти салмоғини камайтирмаган ҳолда, «деярли» иборасига изоҳ берайлик: Ўзбекистон термаси майдонга етакчи футболчиларисиз тушди. Ҳар ҳолда, Осиё чемпионатида Жанубий Корея, Австралия ва Ироқ термаларига қарши кечган мураккаб ўйинларда Равшан Ҳайдаров жамоасини ғалаба сари етаклаган энг муҳим ижрочилар таркибда эмасдилар. Масалан, ОФК тал­қини бўйича U-20 тоифасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Аббос Файзуллаев ҳам захирада қолди.

Осиёда Файзуллаевни аллақачон япониялик Шинжи Кагава билан таққослай бошлашди. Россияда эҳтимол, уни Андрей Аршавинга ўхшатишармиди...? Бу шундай ҳолатки, «митти» бирдан ҳаммани ҳайрат кўчасига бошлайди ва келажакда унга антропометрия (жисмоний кўрсаткичлар) халақит беролмаслиги борасида ҳеч кимда заррача шубҳа қолмайди. Аксинча, у умумий сафда алоҳида ажралиб туради ва шу билан «ягона» тоифасига мансуб топилма ҳисобланади.

**Аввало, Файзуллаев ўйи­нида иш ҳажми диққатни тортади. Дейлик, Ўзбекистон ёшлар термасининг Осиё кубоги чорак ва ярим финал босқичларидаги ўйинларида қўшимча бўлимлар кузатилди. Чап қанот вингери (қизиғи, Аббос терма жамоада шу позицияга эга чиқди, клубида иккинчи ҳужумчи, «10-рақам» ёки «юқори 8-рақам» ролида тўп суради) эса ушбу 120+ дақиқалик жангларда нафақат чарчамади, балки якунда жамоасини рақиблар дарвозаси томон «суриб бориш» учун бор имкониятини ишга солди. Ваҳоланки, кучи батамом якунланиши ҳеч гап эмасди. Бинобарин, Файзуллаев ўйин давомида жуда кўп кроссларни амалга оширади, тинмай ҳаракатда бўлади. Асосийси, у ҳар сафар ўзига бириктирилган футболчи ортидан қайтишга ҳам улгуради. Охир-оқибат, қанотдаги рақибларини ҳолдан тойдиради. Қанчалик ғалати туюлмасин, Аббос кореялик ёшларни ҳам шу тариқа роса қийнади, яъни одатда чарчоқ билмайдиган корейслар якунда толиқиб қолишди. Файзуллаевнинг тактик интизоми ва ўйин тузилмаси - дунё футболи учун катта чорлов аллақачон. Яна нима? Аббосда техник салоҳият жуда баланд, буниси кичик жуссали ўйинчи учун отадий ҳол. Бироқ унинг тўп билан ишлаш усули «декоратив»га яқин ҳам эмас. Йигитча ғайриоддий чаққон, айниқса, югуриш йўналишини кескин ўзгартириши рақибларга мушкулот туғдиради. Қолаверса, ҳам ташқи, ҳам ички томондан яхши югуради. Шу билан бирга тўп назоратини йўқотмайди, уни шунчаки, оёғига ёпиштириб олгандек таассурот уйғотади. Файзуллаев тезлик олган паллада уни йиқитиш ёки координациядан чиқариш имконсиз деярли. Йигитча спринт бошлаган пайт уни икки, ҳаттоки уч нафар рақиб таъқиб остига олади, лекин кўп ҳолатларда ҳаммаси муваффақиятли юриш ёки жарима зарбаси билан якунланади.

Яна бир ажабланарли томони, деярли барча стандарт вазиятларни Аббоснинг ўзи амалга оширади. У Сурия термасига қарши кечган Осиё чемпионати старт ўйинида жамоасининг ҳар икки голини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Яъни биринчисида жарима зарбасидан фойдаланди, иккинчисида бурчак тўпини «қуруқ барг» усулида ижро этди ва «рикошет» ҳолатида гол бўлди. Файзуллаевда оёқнинг тўп билан алоқаси ҳар томонлама зўр. Тўп бошқарилади, маълум тезликда учади ва айланади - барчаси рақибларга максимал даражада ноқулайлик туғдиради. Аббос ҳар икки оёғи билан бирдек ишлайди, шунинг учун рақибларнинг унга мослашишлари қўшимча вақт талаб этади. Футболчининг старт тезлиги эса рақиблар ҳолатини фақат оғирлаштиради, холос. Файзуллаев моҳиятан кучли плеймейкер, исталган позициядан узатмалар ёрдамида вазиятни кескинлаштириши мумкин. Йигитча тўпни олдирмаслик учун яшириб олиш ва кутилмаган яширин узатма амалга ошириш қобилиятига эга.

** Якунда Ўзбекистон футболидаги аксарият ёш иқтидорларга тааллуқли ҳолатни қўшимча қилиш жоиз. Улар куч-энергия талаб қиладиган футболга таянишади, шунинг учун баъзида охирги зарба чоғи ҳис-туйғулари ва нафасларини тартибга солишга улгурмайдилар. Айни пайт Аббос ҳали етарли халқаро тажрибага эга эмас, биринчи ғалаба ва эътирофларга қарамай.

**Муҳими, Файзуллаевнинг фаолияти жадал ривожланмоқда ва пасайиш аломатлари йўқ. Чунки Аббос барчасини яхши тушунади ва ишига ҳам, ўзига ҳам шунга яраша катта масъулият билан ёндашади. Яна бир факт борки, бунисига ақл бовар қилмайди. Диққат қилинг, Аббос ҳозирнинг ўзида 4та тил, жумладан, инглизчада гаплаша олади ва катта чемпионатлар синовига тайёрланмоқда. Айни ҳолатда йўналиш ва формат бўйича унга ҳаммасидан энг мос келадигани Ла Лигадек. Кейинги воқеалар Остон Ўруновникига ўхшамаслиги учун биринчи қадамни тўғри ташлаш ниҳоятда муҳим (Файзуллаев менталитетини назарда тутсак, бундай таққос ўринсиз, лекин ҳар нарса бўлиши мумкин). Ҳар қандай ҳолат бўлмасин, бугун потенциал юлдуз ҳақида гаплашдик, албатта.

А.Аҳмедов тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:15, 15.04.2023. Ўқилди: 3126 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик