Лигаларда мавсум якунланишига икки ойдан кам вақт қолди. “Наполи”, “Барселона” ва “ПСЖ” мос равишда А Серия, Ла Лига ва Лига 1'да мустаҳкам пешқадамлик қилишмоқда. Биз етакчиларнинг қачон расман чемпион бўлишларини тахминий тушуниш учун уларнинг тақвимларини ўрганиб чиқдик.
А Серия
"Наполи" 1990 йилдан бери илк бор Италия чемпиони бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Лучано Спалетти жамоаси катта устунликка эга – энг яқин таъқибчи (“Лацио”) 16 очко ортда қолмоқда.
Турнир якунига тўққиз тур яъни жамғарилиши мумкин бўлган 27 очко қолди. Шундай қилиб, неаполликлар “Скудетто”ни кафолатлашлари учун 12 очко олишлари керак.
"Наполи" тақвими мавсум охиригача:
"Наполи" - "Верона" (15 апрель);
"Ювентус" - "Наполи" (23 апрель);
"Наполи" - Салернитана (29 апрель);
“Удинезе” – “Наполи” (3 май);
"Наполи" - "Фиорентина" (7 май);
"Монца" – “Наполи” (14 май);
"Наполи" - "Интер" (21 май);
"Болонья" - "Наполи" (28 май);
"Наполи" - "Сампдория" (4 июнь).
А Серия турнир жадвали
Жанубликлар апрель ойида Верона (18-ўрин) ва "Салернитана"ни (15-ўрин) мағлуб этишга қодир, аммо "Ювентус" билан сафар ўйини жуда қийин бўлиши аниқ. Тўғри, апрель ойи охирида "Лацио"ни ҳам қийин ўйинлар кутмоқда: "Интер" билан "Сан-Сиро"даги ўйин. Апрель ойида чемпион бўлиш учун Спалетти жамоаси кейинги уч турда "Лацио"дан уч очко кўп олиши керак. Римликлар "Интер" билан ўйиндан ташқари "Специя" (сафарда) ва "Торино" (уйда) билан ўйинлар кутишмоқда.
Five Thirty Eight суперкомпьютери маълумотларига кўра, "Наполи"нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 99 фоиздан ошади. Дастур жанубликларнинг 92 очко тўплашига ишонади, “Лацио” эса иккинчи ўринни эгаллайди (71 очко). “Милан” ва “Рома” ҳам кучли тўртликдан жой олади, “Интер” эса фақат бешинчи ўринни эгаллайди.
Ла лига
Испания чемпионати якунланишига 10 тур қолди, “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги фарқ 13 очко.
Апрель ойида Ла Лига клублари тўртта тур ўйнашади. Бу ойда чемпион бўлиш учун “кўк-анорранглилар” "Реал Мадрид"дан етти очко кўп ва "Атлетико"дан беш очко кўп тўплашлари керак. Биринчи вариантга ишониш қийин, шунинг учун катта эҳтимол билан "Барса" май ойида чемпионликни қўлга киритади.
“Барселона” тақвими мавсум охиригача:
"Хетафе" - "Барселона" (16 апрель);
"Барселона" - "Атлетико" (23 апрель);
"Раё Валекано" - "Барселона" (26 апрель);
"Барселона" - "Бетис" (29 апрель);
"Барселона" - "Осасуна" (2 май);
"Эспаньол" - "Барселона" (14 май);
"Барселона" - "Реал Сосьедад" (21 май);
"Вальядолид" - "Барселона" (24 май);
"Барселона" - "Мальорка" (28 май);
"Сельта" - "Барселона" (4 июнь).
Ла Лига турнир жадвали
Каталония клуби тақвимида жадвалнинг юқори ярмидаги жамоалар билан кўплаб ўйинлар бор. Ҳозирда “Атлетико” учинчи, “Реал Сосьедад” бешинчи, “Реал Бетис” олтинчи, “Осасуна” саккизинчи, “Райо Валекано” тўққизинчи ва “Сельта” 10-ўринни эгаллаб турибди. Ваҳоланки, биринчи даврада бу барча рақиблардан “Барса” фақат “Райо”ни мағлуб эта олмади (0:0). Умуман олганда, 28 тур давомида Каталония клуби бор-йўғи беш марта очко йўқотди.
Ҳар ҳолда, дейлик, очколар тенг бўлган тақдирда шахсий учрашувларни кўриб чиқишга тўғри келади. Суперкомпьютер "Барселона" 92 очко билан чемпион бўлишига ишонмоқда. "Реал Мадрид" 12 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда. Учинчи ўринни эса "Атлетико Мадрид" эгаллайди.
Лига 1
“ПСЖ” Италия ва Испания чемпионатлари пешқадами каби катта фарқга эга эмас. Энг яқин таъқибчи (“Ланс”) олти очко, “Марсель” эса саккиз очко ортда қолмоқда. Бироқ чемпионат тугашига атиги саккиз тур қолди. Парижликлар кейинги турда “Ланс”ни енгишса, чемпионлик учун имкониятларини сезиларли даражада оширади.
"ПСЖ" апрель ойи охирига қадар чемпион бўла олмайди. Агар энг яқин таъқибчилар бу ойдаги барча ўйинларда мағлуб бўлишса ва парижликлар ғалаба қозонишса ҳам, маррага беш тур қолганда орадаги фарқ 15 очкони ташкил қилади. Назарий жиҳатдан ўша “Ланс” “ПСЖ”га етиб олиш имкониятига эга бўлади, бироқ бунинг эҳтимоли жуда кам. Очколар тенг бўлган тақдирда, тўплар фарқини ҳисобга олиш керак бўлади ва бу борада амалдаги етакчи устунликка эга. Кўринишидан, парижликлар май ойида расман чемпионликни қўлга киритишади.
“ПСЖ”нинг мавсум охиригача тақвими:
“ПСЖ” – “Ленс” (15 апрель);
"Анже" - "ПСЖ" (21 апрель);
“ПСЖ” – “Лорен” (30 апрель);
“Труа” – “ПСЖ” (7 май);
“ПСЖ” – “Аяччо” (13 май);
“Осер” – “ПСЖ” (21 май);
“Страсбург” – “ПСЖ” (27 май);
“ПСЖ” – “Клермон” (3 июнь).
Лига 1 турнир жадвали
Суперкомпьютер маълумотларига кўра, "ПСЖ"нинг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 97%, "Ланс"нинг муваффақияти эҳтимоли эса атиги 2%. Дастур якуний учлик шундай кўринишига ишонмоқда: “ПСЖ” (87 очко), “Ланс” (76) ва “Марсель” (76).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).