Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [47]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [25]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [10]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [7]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [6]

Чемпионлар Лигаси ёки АПЛ: Салиба "Арсенал" учун қайси соврин муҳимлигини айтди [5]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Харри Кейн энди «шоҳ»-голеадор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн 23 март куни Евро-2024 саралашидан ўрин олган Италия термасига қарши ўйинда пенальтидан унумли фойдаланди ва Англия миллий жамоаси тарихидаги бош тўпурарга айланди.

Неаполдаги баҳсда мамлакат бош жамоаси либосида 54-голини нишонлаган ҳужумчи Уэйн Руни рекорди (53та гол)ни янгилади.

Неаполда деярли 50 минг мухлис гувоҳлигида ўтган учрашувнинг биринчи бўлими охирида Италия термаси дарвозаси томон пенальти белгиланди ва Харри Кейн ундан самара чиқариб, жамоаси устунлигини мустаҳкамлади - 2:0. Итальянлар танаффусдан кейин ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди, аммо мағлубиятдан қочиш йўлини топишолмади, барибир. Асосий факт шуки, VAR аралашуви билан белгиланган пенальти (Жованни ди Лоренцо қўлини ишга солганди)дан фойдаланган «шпорлар» етакчиси терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида мутлақ 1-ўринга кўтарилди. Бунга қадар рекорд Кейн ва Уэйн Рунига тегишли эди - 53тадан гол. 

Аслида Кейнда ўтган йилиёқ «уч шерлар»нинг бош голеадорига айланиш учун реал имконият юзага келганди. ЖЧ-2022 чорак финал ўйини эсингиздами? Харри ўшанда ўйин ҳолатидан гол урган, аммо якунда пенальтини кўкка совурганди. Агар «Тоттенхэм» ҳужумчиси ўша имкониятдан фойдаланганида, ҳисоб тенглашарди ва эҳтимолки, инглизлар жаҳон тожи учун курашни давом эттиришармиди? Бироқ ўхшамаса, қийин-да, барибир. Хуллас, ўша оқшом Руни рекордини такрорлагани Англия миллий жамоаси сардорига татимади асло. Дейлик, футболчи финал ҳуштаги янграганидан сўнг майдонда йиғлаб юборди. Лекин Кейннинг яқин орада мутлақ рекордчи бўлиб олишига шубҳа йўқ эди. Фақат озгина кутиш қолганди, холос. Мана, Харри 2023 йил ҳисобидан биринчи учрашувдаёқ катта маррани забт этди ва Украина термасига қарши кечган ке­йинги баҳсдаёқ 55-голини нишонлаб, ўз рекордини янгилашга тушди.

** Харри Кейн анча сермаҳсул. Ҳар ҳолда, миллий жамоа­да энг яқин таъқибчиси Уэйн Рунига нисбатан нақ 38та кам ўйин ўтказган. Оддий айтганда, Кейннинг 3та ўйинига 2та гол тўғри келмоқда (ўртача ҳисобда ҳар 1та ўйинда 0,66та гол). Уэйнда бу кўрсаткич 0,44та голга тенг.

** Харри Кейн жорий мавсум ҳар икки йўналиш пойгасида ҳам етакчи бўлиб олди. Яъни февраль ойи бошида «Манчестер Сити» дарвозасига ғалаба голини йўллаш асносида «Тоттенхэм» тарихидаги бош тўпурарга айланган эди. Харри бу борада ўтган асрнинг 60-йиллари «шпорлар» учун барча турнирларда 266та гол урган афсонавий Жимми Гривздан ўзиб кетди. 

** Харри Кейн шунингдек, АПЛда муайян 1та жамоа учун энг кўп гол урган футболчидир. У фаолиятидаги асосий клуб - «Тоттенхэм»нинг АПЛдаги ўйинларида жами 205та гол урган. Кейннинг бу борадаги яқин таъқибчилари - Уэйн Руни («МЮ» сафида 183та гол) ва Серхио Агуэро («Манчестер Сити» сафида 184та гол) анча орқадалар, қолаверса, улар аллақачон бутсаларини михга илиб бўлишган.

Жаҳоннинг топ-терма жамоалари бош 

тўпурарлари

Португалия: Криштиану Роналду (198та ўйин) - 122та  

Аргентина: Лионель Месси (174та ўйин) - 102та

Бразилия: Пеле (92та ўйин) ва Неймар (124та ўйин) - 77тадан

Бельгия: Ромелу Лукаку (106та ўйин) - 72та

Германия: Мирослав Клозе (105та ўйин) - 71та 

Уругвай: Луис Суарес (137та ўйин) - 68та 

Испания: Давид Вилья (98та ўйин) - 59та 

Англия: Харри Кейн (82та ўйин) - 55та

Франция: Оливье Жиру (123та ўйин) — 53та 

Нидерландия: Робин ван Перси (102та ўйин) - 50та

Италия: Луижи Рива (42та ўйин) - 35та гол

БУ ҚИЗИҚ...

Испаниялик «Тарзан» - Карлес Пуйоль 27 ёшига қадар бирор жамоавий соврин ютмаган бўлсада, фаолиятини нақ 24та кубок билан якунлаган (36 ёшида). Харри Кейн фаолияти ҳам шундай давом этиши тахмин қилинган эди. Амалда эса 30 ёшни уриб қўйган ҳужумчи футболда ҳамон жамоавий совринсиз одимламоқда...

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:36, 17.04.2023. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.