Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

U-16 Осиё чемпионати: 1-тур ўйинлари якунига етди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Эронда бўлиб ўтаётган 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари якунига етди. Тур якунига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз гуруҳида яккапешқадам бўлиб турибди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувни ҳиндистонлик ўсмирларга қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ўзбекистонлик ўсмирлар бош мураббийи Дилшод Нуралиев саралаш баҳсларида Ҳиндистонга қарши ўйинда қайд этилган йирик ҳисобдаги натижа (9:0) финал босқичдаги ўйинга ўз таъсирини кўрсатганини таъкидлаб ўтди. Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Кольм Тоалнинг сўзларига кўра, Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири дарвозасига иккита гол урилгани Ҳиндистон термасида ўсиш борлигини яққол кўрсатган.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Сурия ҳамда Хитой терма жамоалари ўзаро майдонга чиқишди. «Роҳи Оҳан» стадионида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Ҳисобни дастлаб хитойликлар очишганига қарамай, ўйиннинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Сурия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Холид Курдўғли ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. «Биз яхши рақибга қарши тўп сурдик ва бизга бироз омад етишмадик. Биз бундан аввал Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам кўрдик ва амин бўлдикки, гуруҳимизда осон ўйинлар бўлмайди», - деди Сурия терма жамоаси бош мураббийи Муҳаннад ал-Фақир. Хитой терма жамоаси бош мураббийи Су Маожен эса Сурия терма жамоасининг жисмоний жиҳатдан ва маҳорат борасида бир қадар кучли эканлигини қайд этиб ўтди.

1-турдан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси уч очко билан гуруҳда якка пешқадам бўлиб турган бўлса, Сурия ҳамда Хитой терма жамоаларида бир очкодан бор. Ҳиндистон терма жамоаси Хитой ва Суриядан кўра кўпроқ гол урганига қарамай, Ўзбекистонга қарши ўйиндаги мағлубият сабаб 0 очко билан гуруҳда энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

«D» гуруҳи жамоалари навбатдаги ўйинларни 25 сентябрь куни ўтказишади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хитойга қарши майдонга чиқса, Сурия терма жамоаси Ҳиндистон билан баҳс олиб боради.

«D» гуруҳи жамоалари плей-оффнинг дастлабки босқичида, Осиё чемпионатининг ярим финал ҳамда Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун «С» гуруҳи вакилларига қарши майдонга чиқишади. Ушбу гуруҳдан жой олган Шимолий ва Жанубий Корея, шунингдек, Япония ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ҳам ўзларининг илк учрашувларини 23 сентябрь куни ўтказишди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Шимолий Корея ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Япония терма жамоаси Саудия Арабистони дарвозасига жавобсиз иккита гол урди. Шундай қилиб, «С» гуруҳида 1-турданоқ қўшпешқадамлик ўрнатилди.

2-турда Жанубий Корея ва Япониянинг ўзаро майдонга тушиши ҳисобга олинса, гуруҳда якка пешқадам пайдо бўлиши эҳтимоли катта. Шунингдек, Шимолий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоаларида ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятлар ошиши мумкин. «С» гуруҳи вакиллари ҳам 2-тур учрашувларини 25 сентябрь куни ўтказишади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:55, 24.09.2012. Ўқилди: 5092 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик