«Интер»нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Эстебан Камбьяссо кеча ўз уйларида «Сиена»га ҳам мағлуб бўлганликларига қарамасдан, Андреа Страмаччонининг мураббийлик ишлари ёмон эмаслигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Страмаччони «Интер»ни ғалабалар сари бошлай олар экан. Ҳозиргача имкониятни бой берилган ўйинларда Страмаччони айбдор қилиб кўрсатиш нотўғри экан.
«Бизда бирдамлик бор. Ҳаммамиз мураббийнинг бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қилаётганига ишонмоқдамиз. Албатта, биз ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Мавсум якунига ҳали анча бор, умид қиламизки, омадли паллалар бизга ҳам келади. Уйда мағлубиятга учраганимиздан афсусдамиз. Чунки ўз мухлисларимизни хурсанд қила олмадик. Лекин ғалабали онларимиз қайтишига ишонамиз. Ҳозир нима қилаётгнлигимизни жуда яхши биламиз. Мураббийлар штабидан, уларнинг бераётган кўрсатмаларидан қониқиш ҳосил қиляпмиз. Биз мураббийлар билан бирга бўлишмиз ва ҳозирги жисмоний ҳолатимиздан юқорироқ даражада ўйнашга ҳаракат қилишимиз керак», дейди тажрибали футболчи клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).