Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Моуриньо "Рома"да ўзини қайта кашф қилди. Португалияликнинг яна топ-клубларда ишлаши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жозе Моуриньо яна формасига қайтди. 2015/2016 йилги мавсум "Челси"га иккинчи ташрифи пайти, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм"даги баҳсли ишидан сўнг, португалиялик яна "Рома"да ўзини кўрсатди. Жамоа 2022/2023 йилги мавсумда Италия чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигаси ярим финалига чиқиш учун курашмоқда. Ва 2022 йилда у Конференциялар Лигаси кубогининг биринчи ғолибига айланди. Тез орада Жозени яна Европанинг топ-клубида кўрамизми?

"Рома" мухлислари 2021 йилнинг ёзида Моуриньо ўз жамоасини бошқаришига ишонишмаганди. У 2010 йилда "Интер"ни требл эгаси сифатида тарк этган. Ва португалиялик қайтганидан кейингина Италия клуби яна еврокубокда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ҳа, Конференциялар лигасининг мақоми юқори эмас, “Рома”нинг азалий рақиби “Лацио”ни бу турнир қизиқтирмаслигини таъкидладилар. Аммо барибир, қитъанинг энг кучли жамоаларига қарши бўлмаса ҳам, Европа даражасида унвон қўлга киритиш ҳар доим обрўли. Бундан ташқари, Моурино "Рома" билан 14 йил ичида "бўрилар"нинг биринчи совринини қўлга киритди. Мухлислар унвондан хурсанд бўлишди ва томошабинлар яна оммавий равишда, ҳар бир учрашувда тўлақонли “Олимпико” стадионига боришни бошладилар.

Шуни унутмаслигимиз керакки, УEФА “Рома”нинг молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилишига қаттиқ муносабатда бўлди, бунга қисман собиқ спорт директори Рамон Мончи томонидан қолдирилган тартибсизликлар, коронавирус пандемияси туфайли кўрилган йўқотишлар, шунингдек, бундан кўпроқ сармоя киритиш қарори сабаб бўлди. Моурино қўл остидаги биринчи трансфер ойнасида 100 миллион евро (клуб 4 йилдан бери Чемпионлар лигасида иштирок этмаётганига қарамай). Шунингдек, жамоанинг маош фонди 20 миллион еврога қисқартирилди.

Жамоа қурилиши биринчи мавсумда бошланди, мантиқий натижа Конференциялар лигаси кубоги бўлди. 2022 йилнинг ёзида эса жамоа кучайди ва энди каттароқ вазифаларни ҳал қилмоқда. “Рома” “Ювентус”нинг муаммоларидан, “Милан” ва “Интер”нинг хатосидан фойдаланиб, А Сериянинг кучли учлигидан жой олди. Ва буни нолойиқ деб айтмаслик керак: Understat маълумотларига кўра, кутилган очколар бўйича римликлар ҳам учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Шунингдек, Моуриньо ва унинг мураббийлар штаби жорий мавсумда аллақачон 11 марта қизил карточка олишган, кўпинча ҳакамлар билан баҳслашган ҳолатда. “Кремонезе”га қарши дисквалификацияларидан биридан сўнг, Жозе ўзининг "Интер" даврида дисквалификация қилинганидан кейин кўрсатган машҳур қўл имо-ишорасининг суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Бироқ, у ҳали ҳам футболчилар учун авторитет бўлиб қолмоқда ва раҳбарият Моуриньонинг фикрига қулоқ солмоқда. Бу "Рома"ни Италияда Чемпионлар Лигаси зонасига даъвогар жамоа мақомига қайтаришга ёрдам беради.

Моуриньонинг “Рома” билан шартномаси тугашига бир йилдан сал кўпроқ вақт қолди. "Бўрилар"нинг собиқ ижрочи директори, яқинда клубни тарк этган Пиетро Берарди аввалроқ Жозенинг қолишига ишончи комил эканлигини айтганди.

“Вазият аниқ. Шартномага келсак, менда яна бир йил бор. Лекин футбол бу футбол. Баъзан шартномалар энг муҳим нарса эмас”, деган Моуриньо. Агар “Рома” мавсум якунида “А” Сериянинг кучли тўртлигида қолса, шунингдек, Европа Лигаси финалига чиқа олса, Жозе Европанинг бир қанча клублари учун орзу қилинган мураббийга айланади.

Аввалроқ португалиялик ўз мамлакати терма жамоасида ишлашдан бош тортганди, чунки у ҳали ҳам клуб футболида ишлашга чанқоқ. Ва, шубҳасиз, юқори даражада ва пул учун эмас: у Саудия Арабистони терма жамоаси ва “Ан-Наср” таклифини аллақачон рад этган, гарчи унга икки мавсум учун 120 миллион евро таклиф қилинган бўлса ҳам. Инсайдер Санти Аунанинг хабар беришича, Моуриньо "Рома"ни тарк этишга ва бир қанча жамоалар, жумладан "ПСЖ" ва "Челси" таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Эҳтимол, фақат португалиялик бу клубларда бўлаётган тартибсизликларни бартараф этишда ёрдам бера олар. “Рома”даги фаолияти давомида у топ-клублар менежери сифатида ҳамон долзарблигини исботлади ва агар у мавсум охирида римликлар билан муҳим муваффақиятларга эришса, топ-мураббий статусини тиклаб олади.

Киритилди: 12:16, 20.04.2023. Ўқилди: 3453 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик