Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Омадсиз финалчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жамоавий спорт тури сифатида футбол доимо адолатли бўлавермайди.

 Айрим футболчилар бутун фаолиятлари давомида юксак савияда тўп суриб, ёрқин таассурот қолдирадилар. Лекин тақдир тақозоси билан доимо совринсиз қолишади. Бошқалар эса аксинча, фақат байрамларда бўй кўрсатган ҳолда улкан коллекция соҳибига айланадилар. Ҳикоямиз аламзада омадсизлар ҳақида.

Харри Кейн, «Тоттенхэм»

Инглиз футболининг сўнгги 10 йилликдаги энг сермаҳсул тўпурари ҳар мавсумда гроссмейстерга хос кўрсаткични намойиш этмоқда. Бироқ унинг энг ови юришмай қолаётган гўшаси - клуб. Гарри эсини таниганидан бери бор куч-маҳоратини «тақачилар»га сарфламоқда. Лекин совринлардан дарак йўқ. Жамоа ўзининг сўнгги соврини - Лига Кубогини 2008 йилда қўлга киритган, ўшанда Кейн 14 ёшли ўспирин эди. Таъкидлаш жоизки, ҳужумчи доимо нуфузли совринлардан олисда қолиб кетаётгани йўқ, ЕЧЛ ва Лига Кубоги финалларида иштирок этди. Шунингдек, АПЛда 2-ўринга сазовор бўлди, Англия терма жамоаси билан ЖЧда ярим финалга, Еврода эса финалгача етиб борди. Лекин доимо мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. 29 ёшли снайпер қандайдир совринни қўлга киритиш имкониятига эга, аммо бу имкониятлар тобора камайиб бормоқда.

Димитри Пайет, «Марсель»

Европа футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган нав­батдаги омадсиз. Димитри ҳам узоқ йиллардан бери сов­рин нима эканлигидан бехабар келди. Боиси, у «Нант», «Сент-Этьен», «Лилль» ва «Вест Хэм» клубларида тўп сурарди, ҳозир «Марсель» таркибида. 2018 йилда Димитри «Марсель» билан ЕЛ финалига чиқдию, «Атлетико»га имкониятни бой берди, 0:3. Худди Кейн каби Пайет ҳам терма жамоа сафида совринга яқин келган, лекин 2016 йилдаги ҳал қилувчи баҳс қўшимча вақтдаги гол эвазига Португалия фойдасига ҳал бўлганди. Таниқли ярим ҳимоячи ҳозир 35 ёшда эканлигини инобатга олсак, фаолиятини совринсиз якунлаши аниқроқ.

Антонио Ди Натале, фаолиятини тугатган

90-йилларда фаолиятини бошлаган, асрлар алмашувидан кейин «А» сериясининг энг ёрқин ҳужумчиларидан бири бўлган футболчи ҳеч нарсага эриша олмади. Чунки у фаолиятининг асосий қисмини «Удинезе»га бағишлаганди. Ди Натале фақат шахсий натижалари билан мақтана олади. Масалан, у 2 марта (2010, 2011) Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари, 1 марта (2010) мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлган. Ҳужумчи 2002-2012 йилларда айрим танаффуслар билан миллий терма жамоага жалб этилган. Лекин «Скуадра Адзурра» бу давр ичидаги ягона чемпионликка (2006) Ди Наталесиз эришганди. Евро-2008да Антонио Испанияга қарши чорак финалидаги пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани голга айлантира олмади, 2012 йилда эса Италия финалда Испанияга имкониятни бой берганди. 

Эрик Ламела, «Севилья»

Ламела савия бобида юқорида зикр этилган касбдошларидан орқароқда бўлсада, Англиядаги фаолияти орқали кенг жамоатчиликка танилган. Муаммо шундаки, у ҳам «Тоттенхэм»да тўп сургани боис, бирорта совринга эга эмас. Эрик ўзининг қадрдон клуби - «Ривер Плейт»да совриндор бўлиши мумкин эди. Лекин у 2009 йилда дебютини нишонлаган, жамоа эса 2008 йилда Клаусурада ғолиб чиққанди. Кейин футболчи «Рома» ва «Тоттенхэм»да совринларсиз тўп сурди, ҳозир «Севилья» таркибида. Қизиғи, айниқса ЕЛдаги ғалабалари билан танилган камтарин жамоа ҳам Ламела даврида қуруқ фаолиятни қайд этди, жорий мавсумда Сегундага тушиб кетмаслик учун курашмоқда. Балки 31 ёшли фахрийга фаолиятининг якуний босқичида омад кулиб боқар. Ҳар ҳолда, «Севилья» - ЕЛ бўйича улкан тажриба соҳиби.

Луиджи Ди Бьяджо, фаолиятини тугатган

Бу футболчи 90-йилларда марказий чизиқдаги ёрқин ўйинлари орқали «А» серияси мухлисларига танилганди. Луиджи ўз фаолиятини «Лацио»да бошлаб, кейин «Монца», «Фоджа», «Рома», «Интер» ва «Брешия»да давом эттирди. 2003 йилда Ди Бьяджо чемпионлика жуда яқин турганди. Лекин фаолиятни ғолибона якунлаш унга насиб этмади - сўнгги турларда «Интер» «Ювентус»ни олдинга ўтказиб юборганди. Италия терма жамоасида омад Луиджидан юз ўгирди. 1998-2002 йилларда «Скуадра Адзурра» шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Евро-2000да финалга чиқиб, Францияга имкониятни, аниқроғи, нақд совринни бой берди. Ваҳоланки, ўшанда Италия амалдаги жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонаётган, чемпионлик унвонидан саноқли сониялар ажратиб турганди. Бироқ рақиб ҳисобни тенглаштирди, овер-таймда эса Давид Трезеге «олтин» голни уришга муваффақ бўлди.

Лейтон Бэйнс, фаолиятини тугатган

Бэйнсни АПЛ афсоналаридан бири дейиш учун асослар етарли. Унинг бирдан-бир камчилиги - камтарин жамоаларда тўп сургани. Чап оёғида мўъжизалар намойиш этган қанот ҳимоячиси ўзининг аниқ узатмалари, самарали жарима зарбалари билан танилганди. Лейтон дастлабки 5 йилни «Уиган»да ўтказди, кейин 13 йил «Эвертон»да тўп сурди. Шу давр ичида дастлабки жамоаси билан Лига Кубогини, Ливерпуль клуби билан Англия Кубогини қўлдан чиқарди. Эътиборлиси, ярим финалда «Эвертон» қудратли «МЮ»ни пенальтилар сериясида маҳв этган, финалда эса 1-дақиқада «Челси» дарвозасини ишғол этган, лекин ғалабани, унга қўшиб совринни ҳам бой берганди. Англия терма жамоасидан эса ҳимоячи авлодлар алмашуви даврида чорлов олган, 2010-2015 йиллар оралиғида «Уч шерлар» йирик турнирларни омадсиз ўтказишганди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:14, 20.04.2023. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик