Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хосиятли «иблис»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

26 февраль санасида «МЮ» Эрик тен Хаг давридаги дастлабки совринини қўлга киритди - Лига Кубоги турнири финалида «Ньюкасл»дан 2:0 ҳисобида устун келди.

Ўтган йилнинг ёзида манкунианлар таркибига қўшилган Каземиро ҳисобни очиб, нуфузли соврин сари дастлабки қадамни ташлади. Бразилиялик футболчи жамоани олдинга олиб чиққани яхши, албатта. Лекин унинг ҳимоя чизиғидаги фидойилиги «қизил иблислар»га кўпроқ манфаат келтирди. Тўп назорати бўйича «Ньюкасл» устунлик қилган бўлсада, хавфли вазиятларни яратишда катта қийинчиликка дуч келди - бу Каземиронинг орқа чизиқдаги ишончли ўйинлари самараси. Зафарли якундан сўнг манчестерлик мухлислар айнан уни финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида бошларига кўтаришгани бежиз эмас.

**Каземиро хариди орқали жамоа ўта муҳим ўйинларни ёқтирадиган туғма чемпионни ўз сафига қўшиб олди. Қаҳрамонимиз ўз фаолиятида қаторасига 9та финалда зафар қучди. Уларнинг 4таси ЕЧЛда, 3таси КЖЧда, биттаси Испания Кубогида ва сўнггиси Англия Лига Кубогида қўлга киритилган. Турли мусобақалардаги чемпионлик серияси!

Қизиғи, Каземирони харид қилгани учун «МЮ»ни танқид  қилишганди

Танқидчиларни футболчининг ёши, маоши ва клубнинг трансфер сиёсати қониқтирмади. Манчестерда Каземиро «МЮ» экспертларининг норозилигига сабабчи бўлди. Айниқса, Гари Невилл бошқаларга нисбатан кўпроқ шубҳаланди. Тўғри, у Каземирони эмас, клубнинг трансфер сиёсатини танқид остига олди: «Энди мени келишувлар қизиқтирмай қўйди. Чунки улар ёзги трансфер режаларида кўзда тутилмаганини яхши биламан. Бошқа клублар гоҳ у, гоҳ бу футболчига югуравермайдилар. Ҳаммаси Де Йонг билан бошланди, кейин Рабьо пайдо бўлди, ёзги мавсум Каземиро ва 160 млн. фунтли улкан ҳаражат билан ниҳоясига етди. Ўйлашимча, бу яқин 2 йил ичида клубга манфаат келтиради. Лекин ўша 2 йилдан кейин кимдир ёрқин даври ортда қолган, маошига яраша тўп сура олмайдиган ўйинчини олади. У тен Хаг ёки бошқа мураббий, клубнинг янги соҳиби бўлиши мумкин. Бироқ бунақа контрактни таклиф этиш учун «отнинг калласидек» юрак бўлиши керак. 30 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома тузиш мумкин эмас».

Шубҳаланган фақат Невилл эмасди. Масалан, Петер Шмейхель ва кўплаб мухлислар шундай фикрда эдилар. Чунки улар «МЮ»нинг бир қатор трансферларда оғзи куйиб қолганидан яхши хабардорлар. Энди кўпчилик Каземиронинг ташрифини 90-йиллардаги Эрик Кантона харидига қиёслашмоқда - ҳа, у тажрибали фахрий, аммо жамоага етишмаётган сифатларни бера олди. Берганда ҳам, асл чемпионга хос виқор билан амалга оширди.

«МЮ» Каземиро билан ва усиз буткул  бошқа-бошқа жамоа

«Қизил иблислар иштирокидаги дастлабки беллашувларда Каземиро захирадан майдонга туширилди - афтидан, бу ерда ким йўлбошчи эканлигини мураббий дебютантга кўрсатиб қўйгандек. Бунақа ҳолатларга кўникиб қолган таянч ярим ҳимоячиси хотиржамлик билан тайёргарликни давом эттирди. Ниҳоят, октябрь ойида Каземиро «Эвертон»га қарши баҳсда бошланғич таркибдан ўрин олди. Шундан кейин жамоа «Эвертон», «Омония», «Ньюкасл», «Тоттенхэм» ва «Челси»га қарши беллашувларда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Каземиро мазкур «қуруқ» серияда муҳим роль ўйнади.

Сариқ карточкаларнинг кўпайиб кетгани туфайли Каземиросиз майдонга тушган «МЮ» «Арсенал»га имкониятни бой берди, матбуотда эса бразилиялик футболчининг ҳимоя чизиғига таъсири хусусидаги маълумот чоп этилди:

  •  Каземиро бошланғич таркибда бўлган 13 учрашувнинг фақат биттасида «МЮ» мағлубиятини тан олди. Каземиро майдонга тушмаган 10та ўйинда 4та мағлубият;
  •  Каземиро билан жамоа битта ўйинда ўртача биттадан камроқ тўп ўтказиб юборади, усиз - 1,9та;
  •  Каземиро майдонга тушмаган ўйинларда рақиблар жамоа дарвозаси томон ўртача 16та зарба йўлладилар, у майдонда бўлганида - атиги 7та.

Каземиронинг ҳозирги «МЮ»даги аҳамиятини «Арсенал»дан қабул қилинган мағлубиятни таҳлил қилан Вадим Лукомский қуйидагича эътироф этганди: «Бразилия­лик таянч ярим ҳимоячисининг устунлиги шундаки, у ҳужумни ташкил этишда ҳам, рақиб ҳужумларини барбод этишда ҳам аъло даражада тўп суради. Каземиронинг йўқлиги «МЮ»га жиддий таъсир кўрсатди. У ўйин тақдирини ўзгартириб юборарди, деган фикрдан йироқман. Аммо ҳеч бўлмаганда, ички муаммоларни рақибга сездирмаслиги, қанотлардаги хатоларни тўғрилаши, тўғри қарорлар қабул қилиши мумкин эди. Мактоминай афсуски, ўзгача савиядаги ўйинчи. Тўпни рақибдан тортиб олишни уддалайдиган тиришқоқ йигит, лекин вазиятни ҳис этиш, ўйинни бошқариш бобида Каземиродан анча ор­қада. Каземиро анчайин қийин вазиятлардан чиқиб кета олади».

Шахсан бразилиялик футболчининг ўзи учун ҳам мавсум омадли ўтмоқда. «Ньюкасл» дарвозасига урган голи «МЮ» таркибидаги 5-аниқ зарбаси бўлди. «Реал»даги энг сермаҳсул мавсумида у 7та гол урганди. Демак, шахсий рекордини яхшилаш учун ажойиб имкониятга эга. Эҳтимол, яна 2 йилдан кейин Гари Невиллнинг тахмини тўғри чиқар - Каземиро бу вақт ичида вазн қўйиб, муаммога айланиши мумкин. Бироқ айни паллада ҳаммаси жойида, у туфайли «қизил иблислар»нинг ҳимоя ва марказий чизиқлари тартибга тушди. Боз устига, бир неча йиллик танаффусдан кейин нуфузли совринни қўлга киритиш имкониятини берди. Ўзини бахтиёр ҳис этиши учун футболчига яна нима керак?!

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:12, 27.04.2023. Ўқилди: 2770 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик