Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 16.06.2025 03:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Порту
      • 16.06.2025 07:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:2
      • Ботафого
      • 16.06.2025 23:59
      • Челси
      • 2:0
      • Лос-Анжелес
      • 17.06.2025 03:00
      • Бока Хуниорс
      • 2:2
      • Бенфика
      • 17.06.2025 06:00
      • Фламенго
      • 2:0
      • Эсперанс
      • 17.06.2025 21:00
      • Флуминенсе
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 17.06.2025 23:59
      • Ривер Плейт
      • -:-
      • Урава Редс
      • 18.06.2025 03:00
      • Ульсан Хёндэ
      • -:-
      • Мамелоди Сандаунс
      • 18.06.2025 06:00
      • Монтеррей
      • -:-
      • Интер
      • 18.06.2025 21:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Видад
      • 18.06.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ал-Ҳилол

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (Миср) 1 1
2 Интер Майами 1 1
3 Палмейрас 0 0
4 Порту 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 1 3
2 Ботафого 1 3
3 Сиэтл Саундерс 1 0
4 Атлетико 1 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Бенфика 1 1
3 Бока Хуниорс 1 1
4 Окленд Сити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 1 3
2 Челси 1 3
3 Лос-Анжелес 1 0
4 Эсперанс 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 0 0
2 Монтеррей 0 0
3 Ривер Плейт 0 0
4 Урава Редс 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 0 0
2 Мамелоди Сандаунс 0 0
3 Ульсан Хёндэ 0 0
4 Флуминенсе 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 0 0
2 Видад 0 0
3 Манчестер Сити 0 0
4 Ювентус 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Ҳилол 0 0
2 Зальцбург 0 0
3 Пачука 0 0
4 Реал Мадрид 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Интер Майами 0-0 Ал-Аҳли (Миср)
1-тур Бавария 10-0 Окленд Сити
1-тур ПСЖ 4-0 Атлетико
1-тур Сиэтл Саундерс 1-2 Ботафого
1-тур Челси 2-0 Лос-Анжелес
1-тур Бока Хуниорс 2-2 Бенфика
1-тур Фламенго 2-0 Эсперанс

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

16/06 03:00 Палмейрас - Порту
17/06 21:00 Флуминенсе - Боруссия Д
17/06 23:59 Ривер Плейт - Урава Редс
18/06 03:00 Ульсан Хёндэ - Мамелоди Сандаунс
18/06 06:00 Монтеррей - Интер
18/06 21:00 Манчестер Сити - Видад
18/06 23:59 Реал Мадрид - Ал-Ҳилол
19/06 03:00 Пачука - Зальцбург
19/06 06:00 Ал-Айн - Ювентус

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.06.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хоффенхайм".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вердер Бремен".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Байер 04 Леверкузен".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Штутгарт".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Бохум".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Германии. "РБ Лейпциг" - "Санкт-Паули".
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вердер Бремен".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Байер 04 Леверкузен".
      00:25 Новости футбола.
      00:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Айнтрахт Франкфурт".
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Штутгарт".
      04:25 Новости футбола.
      04:30 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.06.2025

      05:05 "Небесная грация".
      05:20 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия.
      09:50 "Вы это видели".
      10:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      12:25 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды.
      14:40 "Непобедимый".
      15:10 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1.
      15:45 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 2.
      16:20 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 3.
      16:55 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:40 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
      20:40 "Небесная грация".
      20:55 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Paavo Nurmi Games в Турку, Финляндия. Прямая трансляция.
      23:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 5.
      00:35 "Парусный спорт".
      01:05 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      02:45 "Непобедимый".
      03:15 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Стрела-Ак Барс" (Казань) - "Красный Яр" (Красноярск).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Профессиональный бокс. Дмитрий Бивол против Феликса Валеры.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Футбол на все времена".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Атланте, США. Камару Усман против Хоакина Бакли.
      20:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 5. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:20 Смешанные единоборства. UFC 307 в Солт-Лейк-Сити, США. Алекс Перейра против Халила Раунтри.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Д/ф "Валерий Газзаев. Невозможный победитель".
      03:35 "Что по спорту?". Вологда.
      04:05 Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.06.2025

      05:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      10:30 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Берне, Швейцария. Женщины. Болдеринг. Финал.
      13:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      14:00 Автоспорт. Формула E. Этап 1 в Сан-Паулу, Бразилия. Обзор.
      15:00 Автоспорт. Формула E. Этап 2 в Мехико, Мексика. Обзор.
      16:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 2.
      17:50 LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 3. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. Женщины. Тур Швейцарии. Этап 4.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 3 в Ванкувере, Канада. Обзор.
      23:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      01:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 3.
      02:30 Велоспорт. "Велошоу".
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 5 в Солт-Лейк-Сити, США. Мужчины. Болдеринг. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темурхўжа Абдухолиқов: «Ҳақиқий эмоцияларни йил охирида кўришингиз мумкин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яхши дўст жон озиғи деганларидек яхши суҳбатдош ҳам кишига руҳий тетиклик, ўзига хос кайфият улаша олади.

 Айниқса, у сиз севган соҳа вакили, айтайлик футбол кишиси бўлса. Биз айнан шундай яхши суҳбатдошга бўлган эҳтиёж юзасидан «Навбаҳор» клуби қароргоҳига ташриф буюрдик ҳамда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни суҳбатга тортдик.

- Мавсум аввалида «Навбаҳор» сиздек тажрибали ва маҳоратли ҳужумчини қай тариқа «ўзиники» қила олди?

- Яхши биласиз, Наманганга катта футбол ҳавоси кириб келганига анча бўлган. «Навбаҳор» эса олдинги мавқеъини тиклаш билан бир қаторда унданда каттароқ марраларни забт этишни мақсад қилган. Бу жамоа мени нимаси билан қизиқтира олди? Биринчи галда мақсади. Бу йил клуб олдига чемпионат ва кубок ўйинларида максимал натижага эришиш, қолаверса, ОЧЛ саралаш баҳсларидан мувафаққиятли ўтиб гуруҳ босқичига йўл олиш вазифа қилиб белгиланган. Жамоага келиб қўшилишимнинг асосий сабаблари айнан шулар.

- Наманганлик мухлислар қай даражада талабчан эканликларидан хабарингиз бўлса керак. Бу ерда мухлислар босимини енга олган футболчиларгина ўзини кўрсата олишади... 

- «Навбаҳор»га келишимнинг сабабларидан бири шу босимни ҳис қилиш эди. Назаримда ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай футболчи мана шундай мақсадли жамоа, ўзига хос босим ва рақобат ҳамда мухлислар томонидан катта аура ташкил қилинадиган жамоада тўп суришни хоҳлайди. Мен ҳам шуни ўзим хоҳладим. Наманганда футболчиларни катта аудитория қўллаб-қувватлайди. Бу эса жамоа аъзоларининг ўзига бўлган ишончини оширади. Каттагина мухлислар армиясига эга бўлган жамоада ўйнаш ҳамиша ёқимли. «Навбаҳор»ни танлашимда бу жиҳатни ҳам алоҳида эътиборга олдим.

- Қисқа фурсат ичида «Нав­баҳор»нинг муҳим футболчиларидан бирига айландингиз. Демак, жамоага мослашиш жараёни ва умуман олганда ҳаммаси жо­йида, шундайми?

- Албатта, бу борада нафақат менга балки барча футболчиларга мураббийлар штабидан тортиб клуб ошпази ва шифокорлари, умуман барча ходимлари нимаики қулайлик керак бўлса, яратиб беришяпти. Футболчи ўзини қанчалик қулай ҳис қилса киришиб кетиши ҳам шунча осон бўлади. Очиғи, бу борада ортиқча қийинчиликка дуч келмадим.

- «Пахтакор»га қарши сафарда кечган учрашувда «Навбаҳор» мухлисларига жавоб қайтаришга уринган Шаҳзод Азмиддиновга кескин эътироз билдирдингиз. Бундай футболчиларни мухлислар қадрлашади...

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчининг мухлислар ҳатти-ҳаракатига жавоб қайтариши нотўғри, деб ҳисоблайман. Ўша вазият аслида қизил карточка билан жазоланадиган ҳолат экан, аммо ҳакам нима учундир бунга жиддий эътибор қаратмади. Ҳа, ўйин давомида асабийлашиш ва эммоциялар бўлади лекин футболчи бундай вазиятларда совуққон бўлиши талаб этилади. Азмиддинов нотўғри иш қилди. Эхтимол бироз ёшлиги ва қизиққонлиги панд бергандир. Очиғи, шу пайтгача мухлислар майдонга буюм улоқтирса уни трибунага қарата улоқтирган футболчини энди кўришим. «Навбаҳор» мухлислари у ерда бизни қўллаб-қувватлашаётганди. Уларни ҳам ҳимоя қилишни билиш керак. Ўша вазиятда нафақат мен, балки исталган футболчи Шаҳзодни койиши мумкин эди.

- Умуман олганда бу йил шу каби кўнгилсиз ҳодисалар кўп учрамоқда. Айтайлик, провакацион ҳаракатлар, провакацияга учиш... Қизил карточкалар сони ҳам бу мавсумда одатдагидан кўпроқ кузатиляпти. Бундай ҳолатлар кўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қадри баланд бўлаётганидан юзага келмаяптимикин?

- Биласизми, ҳозирги футболда биргина эпизодни ютқазиб қўйсангиз бу жиддий хатога олиб келиши мумкин. Шу сабабли ўйинлар ўзига яраша босим ва ҳиссёт остида ўтмоқда. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам футболчи ўзини жиловлай олиши ва совуққон бўлиши лозим. Қизил карточкаларнинг сони кўпайиб кетгани эса VAR аралашуви натижасида юзага келяпти, деб ўйлайман. Мисол учун, ҳакамлар кўрмай қолган эпизодларда VARдаги ҳакамлар маълумот етказиб туришибди.

- Бугунги «Навбаҳор»да исталган футболчи ҳавас қиладиган барча нарса бор. Шундай экан, бу жамоадаги фаолиятингизда футболдан қай даражада роҳат оляпсиз?

- Бу саволга бутун жамоа номидан жавоб беришим мумкин. Энг асосийси биз футболчиларни наманганлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва раҳбариятнинг эътибори ниҳоятда хурсанд қилмоқда. Айни дамда барчамиз бу йил чемпионликни қўлга киритиш ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳа, ўзига яраша камчиликларимиз бор, хатолар учраб турибди, лекин унутманг-ки, биз ҳамиша ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга тушиб келяпмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Бу футбол - ўйинимиз баъзида ўхшаяпти, баъзан эса йўқ. Аммо мақсад битта. Насиб қилса, чемпион бўлсак, ҳақиқий эмоцияларни йил охирида кўришингиз мумкин бўлади.

- «Навбаҳор» ҳар йили ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келмоқда, аммо якунда нимадир етишмай қоляпти. Ана ўша етишмаётган нарса чемпионлик руҳи эмасмикин?

- Эҳтимол шундайдир. Бу футболчига эмас, балки мураббийлар штабига бериладиган савол, деб ўйлайман. Очиғи, нима етишмаётганини билганимизда шу камчиликни баратараф этишга ҳаракат қилган бўлардик. Футболда кичик деталлар бўлмайди. Ҳатто эътиборсиз қолдирилган арзимаган нарсалар ҳам йил охирига келиб қимматга тушиши мумкин.

- 2017 йил «Ал-Сайлия» (Қатар)ва 2019 йил «Хор Факкан» (БАА)даги фаолиятингиз орқали собиқ жамоангиз «Локомотив»га умумий ҳисобда 1 млн. 850 минг доллар миқдорида фойда келтиргансиз. Мана шу трансферлар билан кимлар ишлаганди?

- Мазкур трансферларда агентлар иш олиб боришганди. Бунга ОЧЛдаги ўйинларим туртки бўлганди, деб ўйлайман. Бу жамоаларга кўчиб ўтишим ортидан келиб тушган сумма сиз келтириб ўтган даражада катта бўлмаган. Бу менимча шунчаки қоғоздаги рақамлар бўлса керак.

- Фаолиятингиздаги энг катта маошни қайси жамоа­да олгансиз?

- Хорижда ўйнаган клубларим орасида Қатарда («Ал-Сайлия») энг кўп маош тўлашган. Ўзбекистонда эса «Қизилқум» ва «Навбаҳор». Иккала жамоа билан ҳам бир хил суммага келишилган.

- Ўзбекистонда ёинки «Навбаҳор»да мўлжалингиздаги маблағни ишлаб топа оляпсизми?

- Нима десам экан... барчамиз ҳам одаммиз, бугун ўн сўм топсак, эртага бир сўм топишимиз мумкин. Муҳими топганимизни яхшиликка ишлатсак бўлгани. Айтишадику, олганим эмас, бергани меники деб.

- Юртимизда аста-секин хусусий жамоалар сони ортиб бормоқда. Бундан ташқари яқин йиллар ичида кўплаб номдор клубларимиз хусусий сармоядорлар қўлига ўтиши кутилмоқда. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўн йилдан сўнг футболимиз даражаси қай кўринишда бўлишини тасаввур қила оласизми?

- Агарда шу кетишда давом этадиган бўлсак Инша Аллоҳ ривожланамиз. Яқин йиллар ичида футболимиз янги даражага кўтарилишига шубҳа қилмаяпман. Сабаби ҳозирда келишилган ўйинлар ва учга-уч ўйинлар сони кескин камайди. Келгусида ҳам ҳалол ўйин тарафдорлари кўпайса бунинг натижасида рақобат ошади. Рақобат ортиши эса ўз-ўзидан ўсишни таъминлайди. Бу жараён, табиийки футболчилар ва жамоаларимизга ҳам фойда келтиради. Буларнинг барчаси ўзбек футболининг ўсишига ёрдам беради.

- Сиз учун қай бири муҳим: жамоага голларингиз билан ёрдам беришми ёки жамоанинг бир бўлаги сифатида чемпион бўлиш?

- Жамоанинг бир бўлаги сифатида чемпион бўлиш. Албатта, голлар уриб ёрдам бериш ҳам яхши, лекин иккисидан бирини танлаш керак бўлса, чемпионликни танлайман. Шахсий манфаатлардан кўра жамоа мувафаққияти мен учун муҳимроқ. Эртага мавсум якунида ҳамма ҳам ким чемпион бўлганлигига эътибор қаратади. Ким тўпурар бўлганлиги эса иккинчи даражали масала. Масалан, охирги ўйинимиз «Турон»га қарши учрашувда мен гол ура олмадим, лекин жамоамиз ғалаба қозонди. Агарда мен гол урган бўлсам ҳам жамоа имкониятни бой бериб қўйса, бу мутлақо ёқимсиз ҳолат. Тўғри, гол урганлигим учун ўзимда ижобий ниманидир ҳис қила олишим мумкин, лекин қарийиб бутун бир вилоятнинг кайфияти тушкун ҳолда бўлади. Шунинг учун муҳими жамоам ғалабаси.

- Ўтган мавсум «Қизил­қум»да юз берган вазият ҳақида сўрамоқчи эдим. Билишимизча жамоадан Ҳамиджон Актамов кетгач, у олиб келган футболчиларга бўлган муносабат ўзгарган. Бу ҳақда нималарни айта оласиз?

- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўтган йилги жамоани Ҳамиджон Актамов йиққан эди. «Қизилқум»га янги раҳбарият тайинлангач Актамов ишдан бўшатилди. Натижада бизнинг бу мутахассис билан шартномада кўрсатилган бандлардан ташқари келишувимиз ва бир-биримизга берган ваъдаларимиз амалга ошмай қолди. Бу масалада жамоа бошқарувидагилар билан гаплашганимизда фақатгина шартномадаги бандларни рўкач қилишди ва қолган масалада ким билан гаплашилган бўлса ўшанинг олдига боришимиз таъкидланди. Менимча, уларнинг энг катта хатоларидан бири ҳам айнан шунда бўлди. Сабаби, ўша вақтдаги ҳеч нарса ўзгаришсиз қолганида эди «қизилқум» мавсумни юқори ўринларда якунлаган бўларди.

- Тўпурарлар пойгасида доимий пешқадам - Драган Черан бу йил ҳам таъқибчилардан сезиларли даражада катта фарқ билан олдинда бормоқда. Нахотки, Суперлигамизда унга рақобат кўрсата оладиган ҳужумчи топилмаса?

- Черан жуда кучли футболчи. Унинг ўйини менга ёқади. Лекин шу ўринда  унинг атрофида йиғилган ижрочиларни ҳам эсдан чиқармаслик керак. «Пахтакор»да бир-бирига тўпни кўзини юмиб ҳам етказиб бера оладиган, узоқ йиллардан буён бирга ўйнаб келаётган футболчилар мавжуд. Улар майдонда қора ишларни бажаришади ва Черанга вазият тақдим қилиб бера олишади. Бу билан Чераннинг салоҳиятини паст баҳоламоқчи эмасман. У ақлли ўйинчи. Шунчаки, унинг атрофида бир неча йиллардан буён бирга ўйнаб келаётган ижрочилар жамланганлигини таъкидлаяпман, холос. Рақобат бор, насиб қилса ўзимиздан ҳам Черанга тенглашадиган ҳужумчилар етишиб чиқади.

- Болаликда қайси ўзбек футболчиларига ҳавас қилардингиз?

- Максим Шацкихга. Болалигимдан Европа Чемпионлар лигасини кўриб улғайганман. Бу турнирда эса миллий футболимиз вакилларидан биргина Шацких иштирок этарди. Унинг ўйинлари ўзгача завқ бағишларди.

- Укангиз Орифхўжа Абдухолиқовнинг бугунги фаолиятидан кўнглингиз тўл­яптими?

- Шундай десам ҳам бўлади. Аслини олганда бунданда яхшироқ ўйнаши ва юқорига интилса ҳам бўлади. Лекин, насиб қилгани бўлади, дейишадику. Тақдирдан қочиб қутулиб бўлмайди.

Давоми бор. Мазкур суҳбатни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL нашримизнинг 4 май кунги пайшанба сонида ўқишингиз мумкин.

ХУРШИДБЕК суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:16, 04.05.2023. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бавария Жамал Мусиала 3
2 Бавария Кингсли Коман 2
3 Бавария Майкл Олисе 2
4 Бавария Томас Мюллер 2
5 Челси Педро Нету 1
6 Челси Энцо Фернандес 1
7 Бенфика Николас Отаменди 1
8 Бока Хуниорс Мигель Мерентиэль 1
9 Бока Хуниорс Родриго Батталья 1
10 Фламенго Жоржиан Де Арраскаэта 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.