Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Барселона» қачон Ла Лига чемпиони бўлиши мумкин? (тақвим)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Барселона» Испания чемпиони унвонига имкон қадар яқин. Аммо Хави жамоаси қачон муваффақиятини расмий нишонлай олади? Қуйида Ла Лигадаги вазиятга баҳо берамиз.

Испания чемпионати якунига бешта тур қолди. «Барселона» пешқадам, иккинчи ўриндаги «Атлетико»дан 13 очко олдинда, учинчи ўриндаги «Реал»дан эса 14 очко олдинда. Каталонияликлар кутилмаганда чемпионликдан маҳрум бўладиган сценарийни тасаввур қилиш қийин. Агар ақл бовар қилмайдиган бир нарса юз берса ва «Барселона» қолган бешта ўйинда мағлуб бўлса, Мадрид грандидан кимдир барча ўйинларда ғалаба қозониши керак бўлади.

Аммо «Барселона» қачон чемпионликни қўлга киритади? Келинг, Испания Ла Лигаси тақвимига назар ташлаймиз ва кучли учликдаги жамоалар навбатдаги ўйинларини қачон ўтказишини кўрамиз.

13 май. «Реал Мадрид» - «Хетафе» (00:00)

14 май. «Эльче» - «Атлетико» (19:15)

14 май. «Эспаньол» - «Барселона» (00:00)

«Барселона» чемпионликни қўлга киритиш учун дербида «Эспаньол»ни мағлуб этиши керак. Аммо назарий жиҳатдан, Хави шогирдлари майдонга тушишдан олдин ҳам чемпион бўлиб қолиши мумкин. Бунинг учун «Реал» ўз майдонида «Хетафе»ни, «Атлетико» эса сафарда «Эльче»ни мағлуб эта олмаслиги керак. Мадриднинг ҳар иккала жамоасининг хатоси эҳтимолдан йироқ эмас, аммо «матрасчилар» Ла Лиганинг энг ёмон жамоасига қарши ўйнайди - «Эльче» аллақачон юқори дивизиондан тушиб кетган.

Бир сўз билан айтганда, «Барселона» катта эҳтимол билан ўз учрашувида ҳамма нарсани ҳал қилиши керак. Савол шундаки, «кўк-анорранглилар» лигада қолиш учун курашаётган «Эспаньол»ни мағлуб эта оладими? «Тўтиқушлар» Каталония дербисига яхши мослаша олиши билан машҳур. Улар биринчи даврада «Камп Ноу»да мағлуб бўлишмади – 1:1 ҳисобидаги дуранг. «Барселона»га қарши Ла Лиганинг сўнгги икки уй учрашувида «Эспаньол» дурангга эришган (ҳар бири 2:2дан). Бир сўз билан айтганда, Хави жамоасига осон бўлмайди.

Шунга қарамай, «Барселона» класс намойиш этиши керак. Агар прогноз қиладиган бўлсак, бизга кўринадики, Хави жамоаси келаси якшанба, 14 май куни «Эспаньол»ни мағлуб этиб, Испания чемпионига айланади. Агар тўсатдан клуб дербида очко йўқотса, чемпионлик байрами шунчаки бир муддатга қолдирилади. Аммо бу сценарий эҳтимолдан йироқ.

«Барселона» охирги марта Ла Лига чемпионлигини 2019 йилда, коронавирус пандемиясидан олдин қўлга киритган эди. Албатта, бундай даражадаги клуб учун чемпионатсиз уч мавсум кўп. Энди эса, ниҳоят, «кўк-анорранглилар» яна Ла Лиганинг энг кучли жамоасига айланади ва бунга анча яқин қолди.

Киритилди: 15:17, 09.05.2023. Ўқилди: 3189 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик