Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон U16 финалда!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши билан биргаликда, иккинчи марта кетма-кет финалга чиқмоқда! Яна қандай финал денг, ярим финалда мусобақа мезбони доғда қолдирилган финал!

Ана энди энг сўнгги қадам қолди. Бу сафар эса "кетма-кет иккинчи марта иккинчи бўлишни истамаймиз! Умид қиламиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзбек футболи тарихида илк маротаба қитъа чемпионлигини қўлга киритади!

Ўзбекистон ўсмирлар  терма жамоаси мезбонларга қарши ўйинда, мезбон мухлислари кўз ўнгида ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юборишди. Бундай ҳолат ҳар қандай жамоани довдиратиб қўйиши мумкин. Аммо Дилшод Нуралиев шогирдларини эмас. Дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини эронликлар сардори Сайидмажид Ҳуссайний сакраб қолган жонли деворнинг тагидан йўллади. Тўп эса Акромжон Комиловга текканича дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди.

Шундан кейин мезбонлар кетма-кет ҳужум уюштиришдан тинишмади. Уларнинг ҳамлаларини бартараф этган вакилларимиз ўзларига келиб олишди ва 13-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Улуғбек Давлатов майдон марказида тўпни бир футболчининг устидан чиройли тарзда олиб ўтди ва тўпни марказдан олдинга интилаётган Ҳамдамовга етказди. Достонбек эса жарима майдончасига кира солиб зарба берди ва посбоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозани ишғол қилди!

Ўсмирларимизнинг иккинчи голи эса чиройли зарба оқибатида киритилди. Вакилларимиз ўйиннинг 36-дақиқасида майдон марказининг чап қанотидан жарима зарбасини тўппа-тўғри жарима майдончасига етказишди. Ҳимоячилар эса тўпни бош билан қайтаришди. Иззатилла Иброҳимов эса тўпни ерга тушириб ўтирмасдан шундай зарба йўлладики, унинг бахтига тўп ҳам оёққа "ўтира" қолди, дарвозанинг олис бурчагига бориб тушди! 2:1.

Биринчи бўлим тугаш арафасида Отабек Шукуров ўзининг тезкорлиги ва ажойиб техникага эга эканини эслаб қолди. У нақ майдон марказидан тўп билан олдинга қараб югурди ва йўл-йўлаай бир нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага шундай моҳирона зарба берди-ки, дарвозабон тўпни нигоҳлари билан дарвоза тўрига кузатиб қўя олди, холос. 3:1!

Биринчи бўлимда 2та тўп билан олдинга чиқиб олиш — жуда катта устунлик! Терма жамоамиздан фақатгина бехато ва тартибли ўйнаш талаб этиларди холос. Аммо Нуралиев шогирдлари буни ҳар доим ҳам эплайверишмади. Яхшиямки, иккинчи бўлим бошида майдон эгалари томонидан уюштирилган босим ва йўл қўйилган хатолар гол билан якунланмади. Шундан кейин терма жамоамиз ўзларига келиб олишди ва қолган дақиқаларда хатога йўл қўйишмади. Фақат 87-дақиқада ҳимоячиларимиз Амирмуҳаммад Мазлум зарба йўллаш имконини бериб қўйишди. Жарима майдончаси чизиғи устида берилган зарба Сарвар Каримов дарвозасининг олис бурчагига бориб тушди.

Қолган дақиқаларда (иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди) эронликлар босимни янада оширишди. Аммо гол уриш учун имкониятга эга бўлишмади. Якуний ҳисоб 3:2 ва Ўзбекистон финалда!

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. Ярим финал
Ўзбекистон - Эрон - 3:2 (3:1)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (13), Иззатилла Иброҳимов (36), Отабек Шукуров (43) — Сайидмажид Ҳуссайний (4), Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий (87)
Ўзбекистон: 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (Муҳиддин Одилов 58), 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (Шоҳжаҳон Аббосов 70), 15. Иззатиллар Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров (С)
Эрон: 12. Даниел Козим Ниа, 2. Амир Наср Азадоний, 3. Сасан Жафарий, 4. Комил Ҳақзода, 5. Сайидмажид Ҳуссайний (С), 6. Сайид Эзатолаҳий Афоқ, 8. Муҳаммадризо Базаж (Али Ҳазомий 56), 9. Амирмуҳаммад Мазлум Ғазианий, 10. Ризо Кармоллачаб (Содиқ Муҳаррамий 60), 11. Али Риги, 12. Милад Даий
Ҳакамлар: Юсуф ал-Марзуқ (Кувайт), ҲАссан Рашид ал-Завадий (Қатар), Азман бин Исмоил (Малайзия), Салоҳ Муҳаммад Нур Шайх Аббос ал-Аббосий (Баҳрайн)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:24, 03.10.2012. Ўқилди: 6546 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик