Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

«Брентфорд» 19 ёшли ҳужумчи учун 45 миллион евро таклиф қилди [0]

Винисиус Бразилия терма жамоасида нега ўнинчи рақамни олганини тушунтирди [0]

«Аталанта» «Милан» футболчисини сотиб олмайди [0]

Тони Кроос «Интер» ҳимоячиси ҳақида: «Унга қарши яккакурашга киришишни ҳеч ким истамайди» [0]

Микель Артета Гари Невиллга «Арсенал»нинг «энг яхши мухлиси» деб ёзилган футболкани совға қилди (фото) [0]

Алессандро Неста Б Серия клубини бошқаради [0]

Неймарнинг жароҳати унинг Панамага қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилиши мумкин [0]

Сенегал футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Папа Тиавнинг ЖЧ-2026 га боришдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни инкор этди [0]

Педри: «Мен «Барселона»ни ҳеч қайси бошқа клубга алмашмайман» [0]

«Барселона» собиқ футболчисини ортга қайтариши мумкин [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бускетснинг футболга кириб келишидан кўра кетиши каттароқ воқеа

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бускетс ҳақида кўп ёзилди. Кўп ёзилмоқда. Бу табиий. Унинг футболга кириб келишидан кўра, кетиши каттароқ воқеа. Тушунтираман.

Кўпчилик унинг ўз даражасида баҳоланмаганини ёзишмоқда. Ўша буюк «Барселона»га Бускетснинг таъсири Хави ёки Иньестадан кам эмас тўғри, аммо тан олиш керакки, сиз барибир ўзингиз мухлислик қиладиган жамоага Хави ёки Иньеста трансфер орқали келишини хоҳлаган бўлардингиз, тўғрими? Тўғри.

Бускетс — топ-футболчи, аммо маълум шартларда, маълум услуб доирасида. Ҳа, ҳеч ким ўша шароит ва шартларда Бускетсдан яхшироқ бўла олмасди, қўшиламан, унинг тенгсизлиги ҳам шунда, аммо тарих нуқтаи назаридан баҳолаганда барибир Хави ёки Иньеста тўлақонли юлдуз сифатида эътироф этилаверади. Чунки уларни ҳар қандай жамоада тасаввур қилиш, ўша даражани кутиш осонроқ. Бу нормал.

Бир жамоада узоқ ўйнаган футболчилар кўп - Тотти, Гиггз, Малдини... Бу футболчилар Бускетсдан фарқли равишда турли «Рома», «МЮ», «Милан»ларда тўп суришган. Ҳар хил услубда, ҳар хил шартларда. Бускетснинг айнан «Барселона» билан боғлангани ҳам унинг бахти, ахир маълум бир услубга «барсачалик» қаттиқ амал қилмайдиган бошқа жамоа йўқ, акс ҳолда, Бускетснинг юқори савиядаги «умри» бунчалик узоқ бўлмасмиди дейман, яна ким билади.

Хави кетди, Иньеста, Пике, ҳатто Месси ҳам кетди. Энди Бускетс.

Серхио Бускетсга бир таъриф ўринли, менимча - «борлиги билинмайдиган, аммо йўқлиги дарров билинадиган юлдуз».

Шунинг учун ҳам, сиз Хави ёки Иньестани ўз жамоангиз таркибида кўпроқ хоҳлашингиз мумкин, ҳа, аммо «Барселона»да Бускетснинг кетиши кўпроқ билинади. Кўрасиз.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 23:33, 10.05.2023. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик