Бугун 8 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўйинқароқ иқтидор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Муҳаммад Ихаттарен - Европада энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган футболчиларнинг бири.

Лекин яшил майдон ташқарисида ҳам «отнинг қашқаси» - қонун ва интизом бобида муаммоларга эга. Ихаттарен - ПСВ тарбияланувчиси. Ўша ердаги машғулотлар пайтида гаров ўйнаб, топшириқларни бажармай қўйди ва ортиқча вазнли бўлиб қолди.

Ёш иқтидор соҳиби энди 21га чиққан бўлсада, бир қатор нохуш ишларни амалга оширишга улгурди. 2021 йилда «Ювентус» уни ёқтириб қолиб, 2 млн. евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. Ўшанда баҳо оздек кўринганди, чунки Ихаттарен топ-клуб ва Нидерландия терма жамоаси таркибига жалб этилганди. Маълум бўлишича, йигитчанинг интизоми талаб даражасида эмасди. Охир-оқибат, тоқати тоқ бўлган раҳбарият уни асосий таркибдан четлатди. Чунки футболчи ЕЛ 1|16 финали доирасидаги «Олимпиакос»га қарши учрашувда бошланғич таркибга киритилмагани учун жанжал қилганди.

Бу Ихаттарен билан боғлиқ ягона можаро эмас: ўзининг бетоблиги ҳақида огоҳлантирган ярим ҳимоячи аслида Мино Райола билан учрашиш учун Ниццага йўл олганди. Рўйхатни ҳомийлар ташкил этган тадбирга келмаганлик, машғулотлар жараёнидаги баҳслашишлар, ўз вазифаларини адо этмаслик ва ортиқча вазн муаммоси билан тўлдириш мумкин. Нидерландия матбуотининг хабарларига кўра, Муҳаммадда отасининг вафотидан кейин жиддий ўзгаришлар юз берган.

«Юве»дан ижарага йўл олди, ватанига бориб келишга рухсат олди ва ғойиб бўлди

ПСВ билан келишувни расмийлаштирган Турин гранди Ихаттаренни «Сампдория»га ижарага жўнатди - у ерга футболчи ортиқча 5 кг. билан йўл олди. Бундан ташқари, «кекса синьора» ярим ҳимоячининг майдондаги дақиқалари ва голлари учун алоҳида бонуслар ҳам ваъда қилганди. Қисқаси, «Юве» нидерландиялик дебютантнинг муваффақияти учун ҳақ тўлашга тайёр эди. «Сампа»да Ихаттаренни ортиқча вазндан халос этишга уриниб кўришди. Лекин бу самара бермади. Ижаранинг якуни: бир марта (Туриндан келиши билан) «заявка»дан жой олди, майдонга умуман тушмади ва навбатдаги жанжални амалга оширди.

Ихаттарен шунчаки ғойиб бўлди. Ишсиз қолган футболчи «Сампа» спорт директори Даниэле Фаджанога қўнғироқ қилиб, оилавий сабабга қўра уйига бориб келишини билдирди ва кейин алоқага чиқмади. Унинг ўз оиласи билан яшайдиган Утрехтдаги уйига ҳам келмагани тез орада маълум бўлди. Маълум бўлишича, Ихаттарен депрессия ҳолатига тушиб қолганди. Ўзига келгач, ярим ҳимоячи Италияга қайтишни истамади ва «Аякс» билан ижара шартномасини имзолади. Лекин ўз юртидаги чемпионат ҳам унга ёрдам бера олмади: футболчи асосий жамоада атиги 4 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлди.

Ихаттареннинг қонунга оид муаммоси бор эди, энди у «Ювентус»га қайтиш ва спорт формасини тиклашни истайди

Сўнгги ЖЧ арафасида Уэсли Снейдер ўсмирга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган, кейинроқ Муҳаммад футболга ўзини тўлиқ сафарбар эта олмаслигини тушунтирганди. Нидерландия­да футболчининг уюшган жиноятчиликка алоқадорлиги маълум бўлди. Шу туфайли Ихаттарен баҳоси 180 000 евроли автомашинасидан жудо бўлди. Эҳтимол, футболчи билан жиноятчилар ўртасида қандайдир келишмовчилик юзага келгандир. Ҳуқуқ-тартибот вакиллари таниқли жиноятчиларни Ихаттарен ва унинг оиласи яқинида, ҳатто машинаси ичида ҳам кўришган. Балки Муҳаммадга бўлажак рафиқаси Ясмин туфайли тазйиқ ўтказишгандир. Ясминнинг оиласи қарши бўлишига қарамасдан, жуфтлик ўтган йил охирида турмуш қуришди.

Ясмин ижтимоий тармоқларда никоҳ узугини эслатадиган тақинчоқни намойиш этган бўлсада, ҳамкорлик тезда барҳам топди. Шу йилнинг февралида эса футболчи 3 ой ичида иккинчи марта полицияга тушиб қолди. Ноябрь ойида Ихаттаренни босим ўтказгани (кимга эканлиги айтилмаган) учун ҳибсга олишганди. Бу гал Ясминга ҳужум қилганликда айблашган. Футболчининг уйида тинтув ўтказилди. Тафтишчилар кириш эшигини бузиб очишган ва унга янги калитни полиция маҳкамасида олишини ёзиб қўйишганди. Лекин уни тезда озод этишди. Муҳаммад ҳозир «Ювентус» базасида машқ билан машғул.

Ўз ватанида Ихаттарен ноёб иқтидор мақомида эди. У Нидерландия терма жамоасини танлаганида (Марокаш термасида ўйнаши ҳам мумкин эди) Роналд Куман қувончини яшира олмаганди:

«Ниҳоят, икки мамлакат фуқаролигига эга бўлган футболчи бизнинг жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Муҳаммад улкан салоҳият соҳиби. У терма жамоамизнинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиши мумкин. У ва оила аъзолари билан шахсан ўзим суҳбатлашдим. ПСВ ҳам бизнинг жамоамизда ўйнашни тавсия этди», - деганди Куман миллий жамоани бош мураббий сифатида бошқараётган пайтида. Балки Ихаттарен Туринда ўзининг иллатларидан фориғ бўлиб, ижобий хислатларини яшил майдонларда намойиш этар.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 10.05.2023. Ўқилди: 1562 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик