Англиянинг «Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Самир Насри журналистлар билан чиқарган можароси учун дисквалификация қилинганлиги сабабли терма жамоанинг навбатдаги йиғинига таклиф этилмади. Бу ҳақда «France Football» нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Насрининг дисквалификацияси уч учрашувга белгиланган бўлиб, у шундан кейин терма жамоага қайтиши лозим эди. Бироқ Франция футбол иттифоқи бу муддатни узайтирди ва уни Уругвай, Финляндия ва Беларусь терма жамоаларига қарши учрашувларда ҳам майдонга туширмайдиган бўлди.
Юқорида номи келтирилган манбада кўрсатилишича Насрининг ўрнига терма жамоага Махачқалъанинг «Анжи» клуби яримҳимоячиси Лассана Диарра жалб этилган.
Франция терма жамоасининг яқин вақтда ўтказадиган учрашувлари учун жалб қилинган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Ландро («Лилль»), Льорис («Тоттенхэм»), Манданда («Марсель»).
Ҳимоячилар: Клиши («Манчестер Сити»), Дебюши («Лилль»), Эвра («Манчестер Юнайтед»), Жалле («ПСЖ»), Косьельни («Арсенал»), Рами («Валенсия»), Сакхо (ПСЖ), Янга-Мбива («Монпелье»).
Яримҳимоячилар: Кабай («Ньюкасл»), Капуэ («Тулуза»), Лассана Диарра («Анжи»), Гоналон («Лион»), Матюиди (ПСЖ), Сиссоко («Тулуза»), Вальбуэна («Марсель»), Рибери («Бавария»).
Ҳужумчилар: Бензема («Реал»), Жиру («Арсенал»), Гомис («Лион»), Менез (ПСЖ).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).