Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболи афсоналари Биродар Абдураимов ва Игор Шквиринга давлат мукофотлари топширилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

14 май куни мамлакатимиз футболи афсонаси, фахрий футболчи ва мураббий Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олди. Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Биродар Ҳасанович ва яқинда ўзининг 60 ёшини қаршилаган Игор Шквириннинг юбилейи муносабати тадбир бўлиб ўтди.

ЎФАда Ўзбекистон республикаси президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Азизбек Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, шунингдек яқин ва узоқ ўтмишдаги футболимиз юлдузлари иштирок этди. Йиғилганлар Биродар Абдураимов ва Игор Шквириннинг юбилей билан табрикладилар ва сермаҳсул фаолиятларини ёдга олдилар.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ ўзининг юксак профессионал маҳорати, билим ва тажрибаси билан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ўзбек футболи мактаби анъаналарини шакллантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, миллий терма жамоа учун истеъдодли футболчиларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш, аҳоли ўртасидаги соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Биродар Ҳасанович Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ва Игор Анатолевич Шквирин «Дўстлик» орденлари билан мукофотланди.

Тадбир давомида ЎФА президенти футбол жамоатчилиги номидан фахрийларни табриклаб, уларга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади.

«Ўзбек футболини дунёга танитган ва ватанимиз равнақи учун хизмат қилаётган футболимизнинг икки афсонаси меҳнати бугун Президентимиз томонидан муносиб тақдирланди. Кўпгина иқтидори ёшларни тарбиялаган, ва футболимиз ривожига улкан ҳисса қўшган фахрийлар ҳеч қачон эътибордан четда қолишмайди. Сизнинг ҳаёт йўлингиз ёш футболчилар учун намуна бўлиши керак. Мен ишонаман, ҳозирги футбол фахрийларимиз ўз ишларини давом эттиришади ва яна кўп кучли футболчиларни терма жамоаларимизга тарбиялаб беришади» — деди ЎФА президенти.

Ўз навбатида, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов ҳам юбилей ёшни қарши олган спортимиз фидойиларининг футболчи ва мураббийликдаги ютуқларини эслаб ўтди. Шунингдек қўшни давлатлардан ташриф буюрган футбол фахрийлари, клублар ҳамда Биродар Абдураимов билан бир даврда фаолият олиб борган бир қатор афсоналар кун қаҳрамонини муборакбод этишди.

Тадбир давомида миннатдорчилик рамзи сифатида турли ташкилотлар томонидан мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:50, 14.05.2023. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик