Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Требл қайд этиш ўтида ёнаётган Пеп Гвардиола мавсумдаги энг жиддий синовдан ўтиши керак: "Манчестер Сити" - "Реал" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЕЧЛнинг иккинчи финалчиси номини аниқлаш вақти келди. Бугун "Манчестер Сити" ўз уйида "Реал"ни қабул қилади. Бу жуфтлик ўртасида кечган бир ҳафта олдинги баҳс 1-1 ҳисобида якун топганди. Ўшанда Винисиус илк голни урган, ортидан Кевин Де Брюйне жавоб қайтарган эди. Шу сабабли бу баҳсда ҳали ҳеч нарса маълум эмас.
Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛ чемпионлигига жуда яқин келиб турибди. "Реал" эса ички чемпионатда "Барселона"га имкониятни бой берди. Каталонияликлар ҳафта якунида чемпионликни нишонлаган эди. Эндиликда, "Реал" иккинчи ўрин учун "Атлетико" билан курашади. Қайд этиш керакки, бугунги баҳс ғолиби, финалда "Интер" билан тўқнаш келади. Кеча тунда "Милан" "аждаҳолар" томонидан икки ўйин натижасига кўра, 3-0 ҳисобида доғда қолдирилганди.

Жавоб ўйини олдидан Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтар экан, жумладан, шундай дейди: "Бу ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бунга шубҳа йўқ. Биз рақибга қарши ҳар бир чизиқда муносиб қаршилик кўрсата оламиз. Ҳужум услубимизни ҳам ўзгартиришимиз мумкин. Дастлабки, баҳсда рақиб ҳимоячилари Алаба ва Рюдигер Эрлинг Холандга ўта яқин ҳаракат қилди. Шу сабаб бўшлиқ топиш анча қийин ишга айланган эди. Энди майдондаги айрим нарсаларни ўзгартиришга мажбурмиз".

Шунингдек, Анчелотти ҳам бугунги баҳс борасида қисқача фикрларини баён этди: "Биз биринчи ўйинни назоратимизда ушлаб турган эдик. Рақиб тўпга эгалик қилганида, ҳимоядаги мувозанатга эътибор бердик. Кейин эса уларга ўйин бермай, рақибга муаммо туғдирдик. Шу йўсинда керакли натижага эриша оламиз деб ўйлайман".

Ўйин ҳақида


Жой: Манчестер, Англия
Стадион: "Etihad Stadium"
Вақт: 17 май, чоршанба
Старт: 20:00 маҳаллий вақт билан, 00:00 Тошкент вақти билан
Бош ҳакам: Шимон Марциняк (Польша)
VAR: Томаш Квиятковски (Польша)
Сўнгги бешта учрашувда:
"Реал"да 1 та ғалаба
"Манчестер Сити"да 3 та ғалаба
Дуранглар 1 та.

Жароҳатланганлар ҳақида

Гвардиола Родридан фойдалана олмаслиги мумкин. Испаниялик ярим ҳимоячи "Эвертон"га қарши баҳсда кичик жароҳат олган эди. Ўша баҳсда асосий фигуралар: Кевин Де Брюйне, Бернарду Силва, Жон Стоунз ва Жек Грилишлар захирада қолдирилган. Шундай экан, улар ўйинга тайёр бўлади. Ҳимоячи Натан Аке сон қисмидан жароҳат олиб, соғая бошлаган. Унинг қайтиши кутилмоқда.

"Реал"нинг муаммолари ҳам етарли. Жамоа муҳим фигураси бўлмиш Эдуардо Камавинга майдонга тушмаслиги мумкин эди. Футболчи "Хетафе" билан баҳсда жароҳат олганди. Аммо унинг қайтиши айтилган. Анчелотти учун муҳим бўлган Эдер Милитао сафга қайтади. У биринчи ўйинни дисфалификация сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Шунингдек, ҳимоячи Ферлан Менди ҳам жароҳатидан соғайган. "Реал" қолган барча муҳим футболчиларидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:08, 17.05.2023. Ўқилди: 3039 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.