Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК Техник-илмий гуруҳи Япония ва Ўзбекистонни мақтади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ОФКнинг Илмий-техник гуруҳи (раҳбар — МУртазо Моҳасес, мутахассис — Ясухико Кимура ва координатор — Муҳаммад Басир) ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳар иккала финалчисини мақтади. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Японияни пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди (асосий вақт 1:1).

ОФКнинг йирик турнирларини ИТГ таҳлил қилиб боради. Бу орқали керакли маълумотлар йиғилади, жамоаларнинг  тактикаларидаги ўзгаришлар таҳлили қилинади ва якунда техник ҳисобот тузилади. Ушбу ҳисоботни www.the-afc.com сайтида кўчириб олиш мумкин. Мазкур ҳисобот ОФКга аъзо давлатлар учун жуда фойдали.

Гуруҳ координатори Басирнинг таъкидлашича, мусобақа бошида техник, тактик, жисмоний ва руҳий томонлама жамоалар ўртасидаги катта фарқ кўринмаган.

"Рақобатга бой ўйинларни томоша қилдик ва жамоалар ўртасидаги катта фарқни кўрмадик. Бу Осиё жамоаларининг ривожланаётганидан дарак беради. Натижада кучли бўлган жамоаларнинг анъанавий ғолиб бўлишларига чек қўйилди".

"Лекин техник томондан айрим камчиликлар борки, улар бартараф этилмаса, биз жаҳонда рақобат қила олмаймиз. Бу качиликлар ҳисоботда ўз аксини топади. Бу жиҳат устида терма жамоалар қанча эрта бартараф этишга киришишса, шунча яхши бўлади", дейди Басир.

"Қайсидир маънода ўсмирларнинг ҳаракатлари кейнчалик миллий терма жамоалар ва миллий чемпионатларда да ўз аксини топади. Ушбу ўйинчиларнинг ҳаракатлари ўша мамлакатларда болалар футболи мураббийларининг ҳаракатларини акс эттиради", дейди Басир.

Муртазо мусобақада иккинчи ўринни олган Япония терма жамоаси барча ўйинчиларининг бир хил ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

"Япония терма жамоаси барча ўйинчиларига бир хил имконият бергани, футболчиларнинг ўзига бўлган кучига куч қўшади. Япония томонидан қўлланилган мазкур стратегия бошқа жамоалар мураббийлари учун яхшигина қўлланма бўлиб хизмат қилади. Ёш футболчилар учун бу фойдали бўлиб, улар халқаро миқёсдаги ўйин амалиётига эга бўлишади", дейди мутахассис.

Кимура эса мусобақани бўш бошлаган ва кейинчалик ўз ўйинин топиб олиб, чепионликни қўлга киритган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларининг ҳаракатларига тўхталиб ўтди.

"Бундай ҳолатлар ушбу ёш тоифасида содир бўлиб туради. Футболчиларни руҳлантирадиган ва асабийлаштирадиган бир неча омиллар бор. Ўзбекистон мусобақани бўш бошлаган бўлса-да, ўзининг юқори формасига чиқа олди. Мусобақа давомида ўсиб бориб, улар ўз ритмларини топиб олишди ҳамда чорак финалда Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборишга муваффақ бўлишди. Бу уларнинг улкан натижаси эди", дейди 45 ёшли Кимура.

"Мен ИТГ номидан бизга барча шароитларни яратиб берган ЭФФ ва ташкилий қўмитага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Мусобақа ўз кўзимиз билан кузатиб борганимиз бизга катта тажриба берди" қўшимча қилди Басир.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:31, 07.10.2012. Ўқилди: 5780 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик