Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллионларда тенг бўлган "Ман Сити" ва "Бавария"нинг йўллари айро

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“ПСЖ” ва “Манчестер Сити” бир ҳафталик фарқ билан ўз мамлакатларида чемпион бўлишди. Парижликлар ва "шаҳарликлар" кўп йиллар давомида ўз лигаларида ҳукмронлик қилмоқдалар, аммо нега улар орасидаги тафовут тобора кенгайиб бораётганга ўхшайди? 
Сабаби арабларга қарашли икки клубнинг икки хил фалсафаси бордек. Манчестерда юлдузли жамоа қурилмоқда, лойиҳанинг марказида эса мураббий сиймоси турибди. Парижда эса юлдузлар жамоаси тузилади, у ерда мураббий ва энг қиммат ўйинчилар ўртасида мумкин бўлган зиддият юзага келган тақдирда, мураббий ишдан кетади.

Роберто Манчини инглизлар жамоасида тўрт мавсум, Мануэль Пеллегрини уч, Хосеп Гвардиола эса Манчестердаги еттинчи мавсумини якунлади. Французларда бутунлай бошқача ҳикоя бор: Карло Анчелотти бир йилу тўрт ойдан кейин, Унаи Эмери икки йилдан кейин, Томас Тухель икки ярим йилдан кейин, Маурисио Почеттино бир ярим йилдан кейин жамоадан кетди. Кристоф Галтье эса 10 ойдан сўнг деярли ҳайдаб юборилишга яқин. Фақатгина Лоран Блан учта тўлиқ мавсумда жамоани бошқарди холос. Аммо бу мураббий, киноя билан айтганда, Чемпионлар лигаси учун жамоа тузиш нуқтайи назаридан энг ноаниқ ва кучсиз шахс эди. Ҳар икки клуб ҳам ўз ғалабалари учун кўп пул сарфлайди. Жуда кўп. Албатта, “Ман Сити” юлдузлар билан шартнома имзоламайди дейиш аҳмоқлик бўларди. Аммо Гвардиола қўл остида шартнома имзолаган ҳар бир янги футболчи, шубҳасиз, мураббийнинг ўзига керак бўлган. Жумладан, "Сити"нинг янги супер юлдузи Эрлинг Холанд ҳам. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, у Пепнинг жамоаларига мос келмайди. Шунга қарамай, Гвардиола Холандга мослашди ва айрим ўринларда норвегияликни ўзининг "Ман Сити"сига кўниктирди.

Пеп Леони қанчалик севмасин, "Ман Сити" 35 ёшлик Серхио Рамос, Неймар ёки ҳатто Лионелни сотиб олишини тасаввур қила оласизми? Агар Гвардиолада тўсатдан ўз-ўзини клубдан ҳайдаш истаги пайдо бўлмаса, бу мумкин эмас. Ўтган ёзда "шаҳарликлар" сафига Криштиану Роналду таклиф қилинганди, бироқ чет эл ОАВнинг ёзишича, португалиялик юлдуз ва каталониялик мутахассис ўртасидаги суҳбатдан кейин бу трансфер амалга ошмади. Мураббий ҳужумчига базадан жой кафолатламаган.  Аммо Криштианунинг "Манчестер Юнайтед"дан "ПСЖ"га ўтиши эҳтимолга яқин эди. Месси агар француз клубида бўлмаганида бу трансфер амалга ошган бўларди. Чунки Парижда кўргазмаларга эътибор кучли. Жамоа тузиш мантиғидан кўра бутун дунёнинг эътибори муҳимроқ. Балки улар мураббийнинг фикрини сўрамаган бўларди ҳам, чунки Роналдуга нисбатан Галтье қанчалик обрўга эга? 

Гвардиола ўзининг ўйин тизимига мос жамоа яратди. Шу сабабли, "Ман Сити" Чемпионлар Лигаси кубогининг амалдаги ғолибига тўртта гол уриб, уларни мусобақадан чиқариб юборди. Пеп майдонда тўпсиз юрадиганларга таркибида имкон бермайди. "ПСЖ" эса мослашишга, юлдузларидан унумли фойдаланишга қўлдан келганча ҳаракат қилади. Битта Килиан Мбаппе яхши таассурот қолдирмоқда, аммо унинг икки шериги ишончларни тўлиқ оқлай олмаяпти. Хуллас, Мбаппе, Месси ва Неймар майдонда бўлса, парижликлар катта ўйинларда устунлик қилишолмайди. Мураббий Неймарни ҳам, Мессини ҳам захирага қўйолмайди - бу кийим алмаштириш хонасини "портлатади" ва қатарлик бошлиқлардан унинг гап эшитиши аниқ. Агар Гвардиола бугун "ПСЖ"да бўлганида, у худди шу шароитда худди Галтье ёки Почеттино каби синган бўларди.

Энг яхши ўйинчиларни йиғиш орқали "ПСЖ" Чемпионлар лигасини "Ман Сити"дан тезроқ ютиши мумкин эди - Париж клуби 2020 йилда финалга чиққан эди. Аммо шунга қарамай, аксарият ҳолларда араб хўжайинлари учун Чемпионлар лигаси 1/8 финал ёки чорак финалда якунланди. Бу объектив чизгилар. Парижликлар ўзининг Пепини йиллар давомида топиши керак, гарчи бироз қийинроқ бўлса ҳам. "Шаҳарликлар" охирги мавсумларда доимий равишда дунёнинг кучли 4 ёки кучли 2 жамоаси қаторида эътироф этилди ва Пеллегрини қўл остида улар ярим финалга қадар етиб боришгани ҳам эсингизда бўлса керак.

Яна бир буюк совет мураббийи Валерий Лобановский шундай деган эди: "Мен юлдузлар жамоасини тузмаяпман, мен юлдузлар жамоасини яратяпман". Шубҳасиз, худди шу тамойиллар Гвардиолага ҳам тегишли. "Ман Сити" бошлиқлари эса ақлли ишлашади, улар ҳар қандай футболчидан кўра кўпроқ мураббийга, унинг фалсафасига ишонишган.

Киритилди: 10:31, 29.05.2023. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик