Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Алан Ширер имконияти чекланган инсонлар учун янги хайрия жамғармасини ишга туширди [0]

“Бу мусобақада ғолиб бўлиш ҳар бир шахматчининг орзусидир” — Жавоҳир Синдоров Номзодлар турниридаги иштироки ҳақида [0]

Zo'r TV телеканали 17-апрель куни «Интер» - «Кальяри» ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Роберт Левандовски «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди [0]

Камавинга «Реал» мухлисларидан узр сўради [0]

Конференциялар лигаси. Ярим финал жуфтликлари аниқланди [0]

Европа лигаси. Чорак финал жавоб ўйинлари якунланди — ярим финал иштирокчилари маълум [0]

«УЕФА ўз қарорини айтди»: Пубиль «Барселона»нинг ҳакамлик бўйича эътирозларига жавоб қайтарди [0]

«Милан»да Аллегри кетса, жамоани ким бошқариши мумкинлиги айтилди [0]

«Реал» «юлдузлар»ни бошқара оладиган мураббийни изламоқда — El Mundo [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испания терма жамоаси бош мураббийи тайинланганидан кейин олти ой ўтиб ишдан бўшатиладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте тайинланганидан атиги 5 ой ўтиб истеъфога чиқарилиши мумкин. 61 ёшли мутахассис қўл остида “Фурия Роха” бор-йўғи иккита ўйин ўтказди, аммо бу федерация раҳбарлари ва футболчиларда мураббийнинг савияси борасида саволлар туғилиши учун етарли бўлди. Де ла Фуэнте қўл остида испанлар Евро-2024 саралаш босқичини Норвегияни ўз уйида 3:0, меҳмонда Шотландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлади.

Cadena SER хабарига кўра, ушбу мураббийнинг терма жамоадаги келажаги 14-18 июнь кунлари Нидерландияда бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг тўртлик финали натижаларига боғлиқ. Испания ярим финалда Италияга қарши ўйнайди ва мағлуб бўлса, де ла Фуэнте истеъфога чиқарилиши мумкин. Шубҳасиз, Луи томонидан босим фақат кубокни қўлга киритиш орқали бартараф қилинади.

Манбага кўра, 2022 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Луис Энрике ўрнига де ла Фуэнтени таклиф қилиш орқали Испания футбол федерацияси бу тайинланиш терма жамоага янада уйғунлик ва осойишталик олиб келишини кутган. Бироқ Норвегия ва Шотландияга қарши ўйинлардан сўнг баъзи футболчилар ва терма жамоа аъзолари де ла Фуэнте ва унинг жамоани шундай савияда бошқара олишидан хавотир изҳор этишди. Футболчилар машғулотлардан ҳафсаласи пир бўлди. Луис Энрике билан солиштириш янги мураббий фойдасига эмаслиги аниқ.

Испаниялик журналистларнинг фикрича, Глазгодаги ўйиндан кейинги матбуот анжумани буни исботлаб турибди. Де ла Фуэнтенинг айтганлари футбол майдонида бўлаётган воқеаларга зид эди.

“Биз натижага эришиш учун кўп тўғри ишларни қилдик. Мен ижобий томонларини ёдда тутаман.

Биринчи бўлимда биз устунлик қилдик, кейин эса деярли ҳамма тайёрлаганимизни рақиб акс эттирди. Ўтказиб юборилган голлар? Бу иккита бахтсиз ҳодиса ва биз ишлаётган нарсамизни амалга оширганимиздан мамнунман”, деди де ла Фуэнте.

Лекин факт шуки, Испания терма жамоаси 2016 йилдан бери илк бор икки тўп фарқи билан мағлуб бўлди. Евро саралашида эса испанлар 2006 йилнинг октябридан бери иккита гол ўтказиб юборишмаган эди. Қолаверса, ўша куни уларнинг Евро саралаш босқичидаги голлари билан 38 ўйиндан иборат серияси тўхтатилди. Ушбу сегментда Испания терма жамоасининг ўртача кўрсаткичи ҳар бир ўйинда 2,6 голни ташкил этган эди.

Эътибор беринг, Шотландия билан учрашувда де ла Фуэнте норвегияликлар билан ўйинга нисбатан саккизта асосий футболчисини алмаштирди. У асосий таркибда фақат дарвозабон ва бир нечта ҳимоячини қолдирди. Бу ўйинлар орасида бор-йўғи уч кун бор эди ва Луи, афтидан, майдонга тушган ўйинчилар класси етарли, деб ҳисоблаган.

Умуман олганда, де ла Фуэнтенинг Испаниянинг асосий таркибига тайинланиши жуда ҳайратланарли бўлди. Бу "бюджет варианти" ва ҳатто "ямоқ" деб номланган. Луи, умуман олганда, юқори даражадаги минимал тажрибага эга. У кўп йиллар ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини бошқарган, аммо бу бутунлай бошқа гап. Клуб жамоалари билан де ла Фуэнте учинчи дивизиондан юқорига кўтарилмади ва фаолиятининг чўққиси Испания билан 2021 йилги Олимпиададаги ўйини бўлди. “Фурия Роха” финалга чиқди ва у Бразилияга имкониятни бой берди (1:2).

Қизиғи шундаки, ҳозирги Испания терма жамоасининг кўплаб футболчилари де ла Фуэнте қўл остида ўсмирлар ва ёшлар жамоаларида ўйнаган. У ерда, натижаларга кўра, ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Испанлар финалда Россияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Евро-2015 (19 ёшгача бўлган футболчилар), кейин эса Евро-2019 (21 ёшлилар учун) ғалаба қозонишди.

Испания терма жамоасини де ла Фуэнте ўрнига ким бошқариши мумкин? Луис Энрике кетишидан олдин ҳам Marca.com унинг ўрнига асосий номзод "Вильярреал", "Валенсия" ва "Атлетик" клубларидаги фаолияти билан танилган 57 ёшли Марселино Гарсия Торал эканлигини ёзган. У Испанияда йилнинг энг яхши мураббийи учун совринларни қўлга киритди ва эндиликда Билбао клуби билан хайрлашганидан кейин эркин агент.

Де ла Фуэнтенинг Испания футбол федерацияси билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Истеъфога чиқарилган тақдирда, Луис бутун мураббийлик фаолиятидаги энг товон пулини олиши мумкин. Лекин бу Испания терма жамоаси тарихига энг тез четлатишлардан бири сифатида киради.

Киритилди: 20:02, 30.05.2023. Ўқилди: 2269 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик