Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ U20да кашф этилган Шаҳзоджон Неъматжонов билан катта интервью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2003 йил 6 августда туғилган. Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳужумчиси. Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати қатнашчиси.

Тўп тепишни бошлаган ҳар бир боланинг энг катта орзуси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш бўлади. Мундиалга эса йўл мамлакат ички мусобақалари, қитъа чемпионати, Жаҳон чемпионатининг саралаш баҳслари орқали боради. Бу орзуга эришиш ўз ўзидан амалга ошмайди. Унинг ортида тинимсиз изланиш, машаққатли меҳнат, мураббийларнинг саъйи ҳаракати ётади. Йиллар давомида қилинган меҳнатларнинг самараси бўй кўрсатса, орзу-истаклар рўёбга чиқса, футболчи шарафга бурканади. Нафақат ўзи қувонади, балки ота-онаси, яқинларига ифтихор туйғуларини тақдим этади, халқини, миллатини хурсанд қилади. Туғилиб ўсган гўшаси – Ватанини элга-юртга танитади...

Бугунги кунда ёш бўлишига қарамасдан Бекобод футболининг фахри, ифтихорига айланган Шаҳзоджон Неъматжонов ҳам қисқа фурсат ичида ана шундай шарафли йўлни босиб ўтди. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг “кашфиётларидан бири”га айланди. Мухлислар меҳри, эътирофига сазовор бўлди. Аргентина яшил майдонларидан қадрдон жамоаси – “Металлург”га қайтгач Шаҳзод Неъматжоновни суҳбатга тортдик.

— Аввало Ўзбекистон U-20 терма жамоасида Жаҳон чемпионати-2023 мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, нимчорак финалга чиққанлигингиз билан табриклаймиз. Сайёрамизнинг энг сара жамоаларига қарши майдонга тушиш осон бўлмагандир. Баҳсларнинг бевосита майдондаги иштирокчи сифатида таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...
— Табрик учун катта раҳмат. Дарҳақиқат, Мундиалдаги қатнашувни сўз билан ифодалаш қийин. Дилдаги энг катта орзуингнинг амалга ошиши, Ватан шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя этишданда катта бахт йўқ менимча. Терма жамоамиз ўйинларини кузатиб борган мухлисларимиз яхши ҳис этишган, ўйинлар осон кечмади. Айниқса, мухлислар билан лиқ тўлган стадионда футбол афсоналари – Марадона, Месси издошлари – мезбонларга қарши очилиш ўйинида майдонга чиқиш масъулиятини таърифлаб бўлмайди.

— Янги Зеландияга қарши иккинчи ўйинни ҳам ютқазиб қўйишимиз мумкин эди. 0:2 ҳисобида ортда қолаётганимизда жамоа аъзоларининг кўнглидан нималар кечди. Мураббийлар қандай кўрсатма беришди? Ниманинг эвазига мағлубиятдан қутилиб қолдик?
— Янги Зеландияга қарши ўйиннинг биринчи таймини 0:2 ҳисобида бой берганимиздан сўнг мураббийимиз Равшан Ҳайдаров танаффусда ҳали ҳеч нарса бой берилмаганлигини уқтирдилар. Руҳан ўзимизни қўлга олишимизни, бу рақиб билан тенгма тенг, улардан яхшироқ ўйнай олишимизга  ишонтирди. Хато ва камчиликларни тўғри тушинтириб. Нималарга эътибор қаратишимиз лозимлигини уқтирдилар. Заҳирадан тушадиган ўйинчиларга ҳам керакли кўрсатмаларни берганликлари учун ҳам ўйинни дурангга олиб бордик. Ижобий натижага ҳам эришишимиз мумкин эди. Менимча бироз вақт етмади.

— Ва ниҳоят учинчи ўйинни бошланғич таркибда бошладингиз? Илк дақиқалардан Сизни бош мураббий майдонга туширишини кутганмидингиз?
— Захирада ҳамиша майдонга тушишга тайёр бўлиб келганман. Мураббийим таркибга киритибдими, демак менга ишонади, зарур бўлганда албатта майдонга туширади деган ишонч, умид мени тарк этгани йўқ.

— Ва биринчи голингиз... Анчайин тезкор гол урдингиз... Голни уриб бўлганингиздан кейин кўрсаткич бармоғингизни юқорига кўтардингиз...Голни шундай нишонлашни олдиндан кўнглингизга тугиб қўйганмидингиз, уни кимга бағишладингиз?
— Ўйин бошланишига уч соат қолганда бошланғич таркибга киритилганимни айтишди. Кўнглимга тугиб қўйгандим, имконият берилса албатта ўзимни кўрсатаман деб. Асосийси эса ҳаммаси Аллоҳдан. Биз ҳаракатни қиламиз, самарасини Яратган Эгам беради. Голни эса менинг катта футболчи бўлишимни, жаҳон чемпионатларида ўйнаб, голлар уришимни орзу қилиб ўтган Неъматжон бобомга бағишладим. Голларим терма жамоамиз ютуғига хизмат қилганидан, юртдошларимизга олам олам қувонч бахш этганидан ғурурланаман.



— Исроил терма жамоасига қарши ўйинда нега ютқазиб қўйдик. Тўғрисини айтиш керак, мухлислар Гватемалага қарши ўйиндаги дублдан сўнг Сиздан кўп нарсаларни кутишганди...
— Исроил терма жамоаси жуда аҳил коллектив. Охиригача курашадиган, таслим бўлишни билмайдиган, жисмонан бақувват, курашчан йигитлардан иборат эди. Буни билардик. Учрашувга тайёргарлик жараёнида мураббийларимиз ҳам ҳар битта деталга жиддий эътибор қаратганди. Мағлубиятимизнинг объектив ва субъектив сабаблари бор, деб ўйлайман. Биринчидан, биз олис йўл босиб Исроилга қарши ўтадиган шаҳарга етиб келдик. Қолаверса, рақибга қарши тенгма тенг курашдик. Ўйин бўйича ютқазмадик. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, мухлислар трансляция орқали кўришган бўлишса керак. Тўғриси бизга бироз омад ҳам етишмади. Ҳаммаси Аллоҳдан. Эҳтимол бунда ҳам бир ҳикмат бордир.

— Исроил билан ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Шаҳзод жароҳат олди, акс ҳолда уни алмаштирмаган бўлардим, деб қайд этди. Жароҳат қай даражада жиддий? Айни пайтдаги ҳолатингиз қанақа?
— Ҳа ўйинда жароҳат олдим, оёғимнинг орқа пайини тортиб олдим. Жуда жиддий ҳам, енгил ҳам деб бўлмайди. Мундиалдан қайтгач ҳам ҳали машғулотларга киришмади. Иншааллоҳ тез орада жамоадошларим сафига қўшилишимга умид боғлаб турибман.

— Жаҳон чемпионатидан қайтганингиздан сўнг Сизни маҳалладош дўстларингиз, жамоадошларингиз қандай кутиб олишди?
— Маҳалладошлар, қўни қўшнилар, дўстларим ҳамма ҳаммалари жаҳон чемпионати пайтида Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини бевосита, жонли эфирда кузатиб боришганлигини айтишди. Жуда илиқ кутиб олишди. Бизнинг ўйинимизга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимизга имкониятдан фойдаланиб, миннатдорчилик билдираман

— Эндиги режалар қандай? Спортдаги энг катта орзуингиз нима?
— Эндиги режалар... Худо хохласа меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат. Ўз устимда янада жиддий, қаттиқроқ ишлаш, маҳоратни ошириб бориш. Спортдаги орзуларим катта. Олдиндан катта гапиришни ёқтирмайман. Ҳамиша олға интилиб, янада юқорироққа кўтарилиш, натижаларимни яхшилаб бориш устида бир зум бўлса-да изланишда тўхтамайман.

— Қайси футболчиларнинг ўйинини кузатиб борасиз, Сизга кимларнинг ўйини кўпроқ ёқади?
— Аниқ бир ўйинчини ажратиб кўрсатолмайман. Европанинг топ жамоаларида менинг амплуамда ўйнайдиган барча футболчиларнинг ҳаракатларини синчковлик билан кузатиб бораман. Ўшалар даражасида тўп суришни орзу қиламан, интиламан.

— Сиз туғилиб ўсган қишлоқни атрофдагилар “Эски Бразилия” дейишаркан, сабаби нимада?
— Бунинг сабаби қишлоғимиз кичкина бўлишига қарамасдан бир қатор таниқли футболчиларнинг етишиб чиққанлигидир. Биргина жаҳон чемпионати қатнашчилари бўлган ўйинчи-қишлоқдошлар сони 3 нафарга етди. Достон Ҳамдамов ҳамда Жавлон Мирабдуллаевлар менга қадар Мундиаль иштирокчилари бўлишганди. Осиё чемпионатларида ҳам муваффақият қозонишган. Бундан ташқари мамлакатимиз чемпионатида тўп сурган ўйинчилар ҳам анчагина. Шунга бўлса керак қишлоғимизни “Эски Бразилия” дейишади.

— “Металлург” бу йилги мавсумни анча оғир бошлади. Сабаби нимада деб ўйлайсиз? Янги мураббий ҳақидаги фикрларингизни билмоқчийдик?
— Дарҳақиқат бу йилги мавсум “Металлург” жамоамиз учун бироз қийин бошланди. Бу ҳам бир синов. Насиб бўлса Иншааллоҳ яхши бўлади, иккинчи даврада натижаларни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Янги мураббийимизга тўхталадиган бўлсам, мен ҳали у киши билан кўп ишлашга улгурмадим. Аммо шу қисқа фурсат ичида ҳам менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Клубимизга келиши билан ҳамма қатори менга ҳам ишонч билдирди ва асосий таркибга қўя бошлади. Жаҳон чемпионатига кетганимдан кейин ҳам мен билан боғланиб, маслаҳатлари билан қўллаб қувватлаб турдилар. Бунақа инсонийликни муқаддам тўғриси бошқа мураббийларда кўрмагандим.
 
— Сўнгги пайтларда “Металлург” жамоасидан Ўзбекистон терма жамоаларига жалб этилаётганлар кўпайиб бораётганлиги кишини хуосанд этади. Номзодлар сони ниманинг эвазига ўсаяпти деб ўйлайсиз?
— Дабдурустдан бу саволга жавоб бериш осон эмас. Назаримда клубдаги ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги, клуб қошида фаолият юритаётган футбол академиямиз муваффақиятида деб биламан. Биздан кичик ёш тоифасида (U-18) уч нафар – Самандар Муратбаев, Рўзимбой Файзуллаев, Равшан Хайруллаевлар ўйнаяпти. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаларимизда ҳам футболчилар бор. Уларнинг аксарияти футбол академиямиз кашфиёти. Бежизга президентимиз “Металлург” футбол академияси фаолияти билан бевосита танишиб, унинг тажрибаларини юртимизда кенг оммалаштириш керак, деб баҳо бермадилар. Ишонаманки, яқин орада академиямиз таркияланувчилари бош жамоамиз асосини ташкил этади. Мамлакатимиз терма жамоаларидаги вакилларимиз сони ҳам ошиб бораверади, Худо хохласа...

— Айтайлик, Сизни мамлакатимизнинг етакчи, гранд жамоаларига чақириб қолишса борармидингиз?
— Ростини айтсам бундай таклифлар ҳақида мен учун ўйлашга ҳали жуда эрта. Ҳали “Металлург” клубимиз раҳбарияти, мухлисларимизнинг ишончини оқлашим керак. Асосий таркибнинг муқум ўйинчисига айланишим лозим. Етакчи футболчилар қаторига қўшилиш учун эса жуда кўп ва тинимсиз, катта меҳнат қилиш керак бўлади.

— Сизга “Бунёдкор” ва “Металлург” футбол академияларидаги ҳолат, шароитлар яхши таниш. Уларни қиёслай оласизми? Мукаммал футбол академиясига эришиш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
— Ҳар битта даргоҳнинг ўзига яраша устун жиҳатлари бўлади. Бекободда 6 ёшимдан "Металлург" клуби қошидаги мактабда Жамшид Мирабдуллаев қўл остида илк сабоқларимни олганман. Кейинчалик "Бунёдкор" академиясида Алишер Иброҳимов мураббийлигида таҳсилни давом эттирдим. Ҳар иккала даргоҳнинг имкониятлари ўзига хос, дарҳақиқат менга яхши таниш. Мен улардаши шароитларни қиёсламоқчи эмасман, аксинча шундай даргоҳларнинг янада кўпайиши тарафдориман. Мисол учун клубимиз қошида фаолият юритаётган академия қисқа фурсат ичида мамлакатимиз футболи жамоатчилиги тилига, назарига, Юртбошимиз эътиборига тушди. Шу билан тўхтаб қолмаслик керак. Ҳар битта ёш тоифаси, гуруҳларга малакали, ўз ишининг усталари бўлган мураббийлар, талабчан, билимли мутахассислар жалб этилиши лозим. Шунда академиямия янада мукаммал даражага, жаҳон стандартлари даражасига кўтарилади.
 
— Футболдан бўш вақтларингизни қандай ўтказасиз? Севимли машғулотингиз?
— Бўш вақтларим ўзи кам. Дам олишга ҳам фурсат тополмаймиз (кулади). Лекин имкони бўлса стол тенниси ўйнаб тураман.  

— Сиз футболчилар оиласида катта бўлдингиз? Оилангиз ҳақида бироз тўхталсангиз...
— Оиламизга батафсил тўхталадиган бўлсам, ота онам икки ўғил фарзандни ўстираяпти – мен ва укам. Укам ҳали ёш. Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. Уларга ҳавас қилиб улғайганман. Биринчи маслаҳатчим, мураббийим десам ҳам бўлади. Ҳар доим қўллаб қувватлаб, маслаҳат бериб турадилар. Борини гапирадилар. Ютуғим ҳақида кўп тўхталмайди, камчилигимни эса юзимга айтади. Болалар боғчаси ёшидан футболга меҳр уйғотган. Илк машғулотларимга ҳам ўзлари олиб бориб келганлар. Онам эса бебаҳом, меҳрибоним, биринчи мотивация берувчи инсоним дейишим мумкин. Қаерда бўлмай доимо боғланиб, ҳол аҳвол сўраб тургувчи, ўйинларимни доимий кузатувчим онамдир. Бахтимга барчалари соғ омон бўлишсин.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:50, 09.06.2023. Ўқилди: 2465 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.