Бугун 7 март, 2026 йил, шанба.

      • 06.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 1:3
      • Кристал Пэлас
  • Суперлига
      • 06.03.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 1:2
      • Динамо
      • 06.03.2026 19:15
      • Сўғдиёна
      • 0:2
      • Насаф
      • 06.03.2026 19:30
      • Хоразм
      • 1:0
      • ОКМК
  • «A» Серия
      • 07.03.2026 00:45
      • Наполи
      • 2:1
      • Торино
      • 07.03.2026 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Комо
      • 07.03.2026 22:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Пиза
      • 08.03.2026 16:30
      • Лечче
      • -:-
      • Кремонезе
      • 08.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Верона
      • 08.03.2026 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Парма
      • 08.03.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Рома
      • 07.03.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 07.03.2026 18:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.03.2026 20:15
      • Леванте
      • -:-
      • Жирона
      • 07.03.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 08.03.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Барселона
      • 08.03.2026 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эльче
      • 08.03.2026 20:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Бетис
      • 08.03.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Райо Вальекано

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 6
2 Локомотив 2 6
3 Пахтакор 2 6
4 Насаф 2 6
5 Бухоро 2 6
6 Андижон 2 3
7 Динамо 2 3
8 Бунёдкор 2 3
9 Навбаҳор 2 3
10 Хоразм 2 3
11 Қизилқум 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Машъал 2 0
16 Сўғдиёна 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
2-тур Қизилқум 2-1 Андижон
2-тур Навбаҳор 0-1 Бухоро
2-тур Машъал 0-2 Локомотив
2-тур Сурхон 0-3 Нефтчи
2-тур Бунёдкор 1-2 Динамо
2-тур Сўғдиёна 0-2 Насаф
2-тур Хоразм 1-0 ОКМК

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қимор балоси ёмон

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Тулуза» футболчиси одамларни алдаш хусусиятига эга. Фақат шуниси борки, у бу сифатини кўпинча майдон ташқарисида ишга солади.

Клуб раҳбарияти уни қарзи кўплигидан ҳаттоки, таркибдан четлаштиришгача борган. Чунончи, «Тулуза» вакилларининг эътирозлари кўпайиб кетгач, фирибгар футболчининг маошини олдиндан тўлашга тўғри келганди... Гап ҳимоячи Расмус Николайсен ҳақида кетмоқда.

«Тулуза» диққат марказида. Ҳа, бу клуб Франция футболига боғлиқ охирги янгиликларнинг асосий манбаи бўлиб қолди. Бинобарин, камтарин жамоа аввалига Франция кубогини қўлга киритди, кейин унинг бир қатор аъзолари ЛГБТ футболкасини ки­йишдан ошкора бош тортишди. Жумладан, марокашлик Закария Абухлал бу борада кескин ва дангал гапирди. У ҳаттоки, эркаклар ва аёллар ҳуқуқи тенг бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Энди эса «Тулуза»нинг марказий ҳимоячиси Расмус Николайсен можаро марказига тушди. У қимор ўйинларига «қарамлик» оқибатида клубдошларидан қарздор...

100 минг евро миқдорида қарз. Ҳимоячининг шунча қарзини ёпиш учун «Тулуза» унинг маошини муддатидан олдин тўлашга ҳам мажбур бўлди. Les Violets нашрида ёзилишича, Николайсен нафақат 6 нафар жамоадоши (камида), балки клуб ходимларидан ҳам қарз кўтарган. 100 минг еврога тенг қарз эса, қимор ўйинларига муккасидан кетиш оқибатидир. Футболчилар маошини ҳисоблаб борувчи нуфузли ва ишончли манба - Capology маълумотларига қарасак, Николайсеннинг ҳафталик иш ҳақи 10 минг еврони ташкил этади. Демакки, унда чамаси 2,5 ойлик маоши миқдорида қарз йиғилиб қолган. L~Equipe хабарида айтилишича, жамоа сафига қишда қўшилган ҳимоячи Габриэль Суасо қиморбоз футболчига қарз беришдан бош торт­гач, унинг ички муҳитга таъсири кучайган. Натижада сардор Брехт Деягере ва ярим ҳимоячи Бранко ван ден Бомен клуб президенти Дамьен Комолли билан Николайсен қимор ўйинларига қарам бўлиб қолгани ва бу ҳолат кийиниш хонаси «об-ҳавоси»ни бузаётгани хусусида гаплашишган. Иш шу даражада чигаллашганки, баъзи футболчилар Николайсеннинг қарздорлиги ҳал қилинмагунича ўйинларда қатнашишдан бош тортишгача боришган. 

Расмус 14 апрель куни «Лион»га қарши ўйинда майдонга тушмади ва «Тулуза» 1:2 ҳисобида енгилди. Жамоа бош мураббийи Филипп Монтанье эса буни ҳимоячининг сон пайида муаммо борлиги билан изоҳлади. Лекин Расмус ҳайратланарли тарзда тез тикланди. Комолли бу орада вазиятни юмшатиш мақсадида Николайсенга олдиндан маош тўлаб, клубдошлари олдидаги қарзни тўлашни буюрди. Маълум бўлишича, Расмус япониялик ҳужумчи Адо Онаиванинг ўзидан 50 минг евро миқдорида қарз кўтарган. У шунингдек, Велько Бирманчевич ва Рафаэль Ратаони ҳам қаттиқ чув туширган. Дарвоқе, дания­лик ҳимоячи бир неча мавсум олдин ҳам шунга ўхшаш ҳолатга тушган экан. Аниқроғи, «Портсмут» клубидаги ижара муддати пайти ноқонуний пул тикишда айбланган ва 2500 фунт миқдорида жаримага тортилган. Терговда Николайсен «Порт­смут» иштирокидаги ўйин­ларга пул тикмагани аниқланган. Шунингдек, у Дания ва Англия футболидаги букмекерлик  қоидалари ўртасида катта фарқ борлигини билмагани учунгина жиддий жазодан қутулиб қолган. Умуман, ҳимоячи Англия клубидаги ижара муддати давомида нақ 53 марта пул тиккан.

Қимор ўйинларига тобелик. Николайсен қиморга қарамлик хасталигига чалингандек. Stop Betting Sports компанияси асосчиси, терапевт Дэн Фильд 10 йилдан буён айнан қимор ўйинларига мойил спортчиларни даволаш билан шуғулланмоқда. У бу масалада муаммога йўлиққан мижозлари олдига бир неча оддий шартларни қўяди:

1. Қимор ўйинларига тобеликни тан олиш ва буни яширмаслик керак. Акс ҳолда, мутахассис маслаҳати наф бермайди, мустақил равишда қиморни ташлашга уриниш ҳам бефойда.

2. Спорт билан боғлиқ барча қимор сайтлари, тадбирлар ва кўнгилочар шоулар, шунингдек, покер турнирлари, криптовалюта, биржа савдосидан бутунлай воз кечиш керак. Бунинг учун камида 1 ой кетади.

3. Уйқу ва овқатланиш тартибига қатъий амал қилиш керак. Шунингдек, жисмоний ҳолатга эътибор қаратиб, организмда дофамин (завқ гормони) миқдорини қимор ўйинларисиз оширишнинг амалий усулларини ўйлаб топиш шарт. Бунинг энг яхши йўли - клубдошлар билан спорт натижалари бўйича баҳслашиш, фақат ўртага пул тикмасдан, албатта. 

4. «Телефонсиз зона» бос­қичи. Бунда спортчи қўл телефонини маълум вақт четга олиб қўяди (кечаси - 6 соатгача, кундуз - камида 60 дақиқа). Қолаверса, ҳар икки ҳафтада телефонсиз ҳаёт дақиқалари миқдорини ошириб бориш тавсия этилади.

5. Сабр туйғусини ошириш керак. Фильднинг айтишича, мижозларидан муайян кунда пул тикмаслик борасида SMS-хабар шаклида ваъда олади. Орадан маълум вақт ўтганидан кейин эса, улардан эски хабарларини ўқиб чиқишни сўрайди. Бу спортчида ишонч ва сабр туйғуларини оширишга қаратилган усул ҳисобланади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 19.06.2023. Ўқилди: 3281 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
3 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
4 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
5 Локомотив Қувончбек Абраев 2
6 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 1
7 Қизилқум Жамбули Жигаури 1
8 Қизилқум Ислом Кенжабоев 1
9 Андижон Александр Андроникашвили 1
10 Андижон Драган Черан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.