Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мбаппе камерунлик, Холанд англиялик, ёхуд жаҳон футболи юлдузларининг келиб чиқиши ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Холанд

Ҳа, Холанд Англия терма жамоасида ўйнаш имконига эга эди. Эрлинг отаси "Лидс" шарафини ҳимоя қилиб юрган пайтда, Лидс шаҳрида туғилди. Альф Инге Холанд эса, Норвегия термасида фаолият олиб борарди. Эрлинг ҳам шу сабабдан "Лидс"га мухлислик қилади. Бироқ, Холанд танлов борасида кўп вариантга эга эмасди. Шу сабаб, у Норвегия термаси шарафини ҳимоя қилишни маъқул кўрди. Англиялик мураббийлар эса, уни жалб қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган эди.

Эрлинг Холанд, футболист (Норвегия) - последние новости, клуб, сборная,  фото, видео, интервью

"Биз футболчиларга эрта эътибор қаратамиз. Албатта, Эрлингни Йоркширда бўлганида назаримиздан четда қолмасди", - дейди Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт.

Англия — Украина, 1/4 финала Евро-2020, почему тренер сборной Англии Гарет  Саутгейт играет скучно - Чемпионат

Иван Ракитич

У "Базель" академиясидан чиққан. Хорватия терма жамоаси тимсолларидан бирига айланган Иван Базель шағрида туғилган. Швейцария Болқон ярим оролидан келган кўплаб қочқинлар учун бошпанага айланган. Масалан, Гранит Жаканинг оиласи каби Ракитичнинг ота-онаси ҳам у ерга кўчиб ўтишган. Иваннинг отаси ҳам, онаси ҳам хорват ҳисобланади. Аммо Ракитич Швейцария термасида ўзини синаб кўрган. У ҳатто, бир неча ёш тоифасида ўйнашга ҳам улгурди. Бироқ, Ракитич Славен Билич бошчилигидаги Хорватия термаси томонидан таклиф олди.

О Месси ни слова. Ракитич назвал главного претендента на "Золотой мяч"  после ЧМ

Пьер-Эмерик Обамеянг

Биз келиб чиқиши африкалик бўлган футболчилар Европанинг кучли жамоаларида ўйнаши ва шунга мос роавишда тегишли терма жамоаларда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган кўплаб мисолларни биламиз. Аммо, Обамеянг тескари йўлни танлади. У Францияда туғилиб ўсган бўлса-да, Габон термасини танлади ва жамоанинг етакчисига айланди. Бундан ташқари, унинг онаси испан, шунинг учун Пьер Испанияни ҳам танлаши мумкин эди. Уни ҳатто, Италия термасига ҳам чақиришди, 19 ёшида "Милан" шарафини ҳимоя қилган. Обамеянг: "Мен Европанинг 3 та кучли термасида ўйнашим мумкин эди, аммо Габонни танладим", - дея таъкидлаб ўтган.

AFCON 2023 Qualifiers: Aubameyang returns to Gabon squad for DR Congo game  - AfrosportNow

Кристиан Пулишич

АҚШ терма жамоаси етакчиси фамилиясида бошқа давлат вакили бўлиши мумки деган вариант бор. Пулишич Пенсильванияда туғилган ва унинг отаси 1990 йилларда "Харрсибург Хит" футзал жамоасида ўйнаган. Кристиан амрикалик бўлгани билан, унда Хорватия паспорти ҳам бор. Пулишич Хорватиядан кўра, ўз туғилиб ўсган ватани АҚШни афзал кўрди.

Пулишич: верю, что сборная США может выиграть чемпионат мира - Чемпионат

Альфонсо Девис

Канада терма жамоасининг етакчиларидан бирининг болалик даври жуда оғир ўтган. Девис Ганадаги қочқинлар лагерида либериялик оилада туғилди. У ерда ота-онаси Либериядаги фуқаролар уруши пайтида қочиб кетган. Кейин оила Канададан қўним топади. Шундай қилиб, Девис Либерия ва Гана термасида қатнашиши мумкин эди, аммо Канадани танлади ҳамда 2026 йилги Жаҳон чемпионатида порлашга ҳаракат қилади.

Бавария эмоционально отреагировала на гол Дэвиса за сборную Канады -  iSport.ua

Килиан Мбаппе

1998 йил Франция футболида туб бурилиш бўлди, терма жамоа ўз майдонларида бўлган мундиалда ғолибликни қўлга киритган. Айнан ўша йилда ҳозирги дунё футболи юлдузларидан бири Килиан Мбаппе туғилган. Килиан домо Франция термасида ўйнашни орзу қилган, у Сен-Денида вояга етган. Унинг отаси Ульфрид Камерунда туғилган. Мбаппеда шунингдек, Камерун шарафини ҳимоя қилиш вариянти ҳам бўлган.

Форвард сборной Франции отказался от продления контракта с "ПСЖ" -  13.06.2023, Sputnik Армения

Лерой Сане

У Германиянинг Эссен шаҳрида ўсган, ҳозирда "Бавария"да ўйнайди. Аслида "Шальке" тарбияланувчиси ҳисобланади.Немис футболчисининг таржимаи ҳолига эътибор қаратамиз. Негаки у, яқинда клуб сафида тортишиб қолган Садио Мане билан терма жамоада бирга ўйнаши мумкин эди. Аниқроғи Леройнинг отаси Сулаймон Сане Сенегал сафида 29 та гол уришга ҳам улгурган. Шунингдек, Лерой Францияда ҳам бир муддат яшаган. Кўришингиз мумкин Санеда ҳам бир неча вариантлар бўлган.

"Франция ёки Сенегал формасини кийиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкинмас, менинг мамлакатим Германия. Менда Сенегал ха Германия харитаси тасвирланган татуировка бор", - дейди Сане.

Окончательная заявка Германии: Сане не едет на ЧМ-2018 — football.ua

Пепе

Португалия терма жамоаси ҳамда "Порту" клубининг харизматик ҳимоячиси аслида бразилиялик. Аммо, Бразилия ёшлар ҳамда катталар терма жамоалари уни менсишмади. Биринчи марта 2006 йилда Дунга томонидан Бразилия термасига таклиф бўлган, бироқ Пепе 2007 йилда Португалия сафида дебют қилди. Ўшандан буён у португаллар таркибида 120 дан ортиқ ўйин ўтказди ва мамлакат футболининг ажралмас қисмига айланди.

Пепе установил рекорд сборной Португалии в матче с Уругваем

Мирослав Клозе

Ушбу собиқ футболчи ҳаммага маълум ва машҳур. Чунки у Германия тарихидаги Жаҳон чемпионатларда энг яхши тўпурар ҳисобланади. Аслида у Германияга қўшни давлат Польшадан. Мирославнинг отаси Йозефнинг ўзи ҳам футболчи бўлган, Франциянинг "Осер" шарафини ҳимоя қилган. Онаси эса, Польша гандбол термаси вакиласи эди.

Гениальный тренер футбола Мирослав Клозе преодолел болезнь

Клозе 8 ёшида Германияга кўчиб ўтган, ўшанда у немис тилини зўрға биларди. Умуман олганда, бир вақтнинг ўзида немис жамоаси томонидан ажойиб, кўп маданиятли мерос тўпланган. Ахир, Ўзиль, Хедира, Подольски ва Гюндоган ҳам бошқа терма жамоаларда ўйнаши мумкин эди. Тахминингизча балки бу Франциядир?

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:36, 22.06.2023. Ўқилди: 8768 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.