Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италия «А» серияси. «Ювентус» ғалаба қозонди, «Милан» ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Италия «А» сериясининг саккизинчи тури марказий учрашувлар билан бошланди. «Ювентус» ўз уйида ғалаба қозонган бўлса, «Милан» Римда «Лацио»га имкониятни бой бериб қўйди.

Туринликларнинг захираси Италиянинг яна бир етакчиларидан бири «Наполи» устидан ғалабага сабаб бўлди. 80 дақиқа гол ура олмаган жамоалар мураббийларнинг топқирлиги эвазига ғолибни аниқлашди. «Ювентус»нинг захирадан туширилган икки футболчиси Мартин Касерес ва Погба қисқа вақт ичида иккита гол киритиб мезбонларга муҳим бўлган уч очкони келтирди.

Турнинг яна бир марказий учрашувида эса «Лацио» «Милан»ни йирик ҳисобда ҳам мағлуб этиши мумкин эди. 49-дақиқага келиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келган пойтахтликлар кейинги дақиқаларда бироз ҳотиржамликка берилишди ва икки бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Аммо қолганига Аллегри шогирдларининг кучи етмади ва натижада «Лацио» «Наполи»га деярли етиб олди. Римликлар ҳисобида 8 учрашувдан кейин 18 очко бўлса, «Наполи»да бу кўрсаткич 19тани ташкил қилмоқда. «Ювентус» бу ғалабадан кейин 22 очко тўплаган ҳолда яққол пешқадамга айланиб олди. «Милан» эса 8 учрашувда бор-йўғи 7 очко жамғариб ҳозирда 13-ўринда бормоқда. Эртанги баҳслардан кейин бу кўрсаткич янада ёмонлашиши аниқ бўлиб турибди. Вазият шундайки, жамоа ҳаттоки хавфли зона 18-20 ўринларга ҳам тушиб кетиши мумкин.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ
8-тур
ЮВЕНТУС – НАПОЛИ 2:0 (0:0)
Голлар: М. Касерес (80), Погба (82).
Ювентус: Сторари, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, Лихтштайнер, Маркизио, Видаль (Погба, 75), Пирло, Асамоа (М. Касерес, 78), Куальярелла (Матри, 60), Жовинко.
Наполи: Де Санктис, Гамберини (Инсинье, 85), П.Каннаваро, Кампаньяро, Суньига, Инлер, Маджо, Гамшик, Бехрами (Джемаили, 87), Пандев, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Кавани (11), Видаль (30), Кьеллини (64), Кампаньяро (64), Бардзальи (74), М. Касерес (81), Инлер (90).

ЛАЦИО – МИЛАН 3:2 (2:0)
Голлар: Эрнанес (25),  Кандрева (41), Клозе (49), Н. де Йонг (61),  Эл-Шааравий (79).
Лацио: Бизарри, Конко, Бьява, Диас, Маури (Каванда, 58), Лулич, Эрнанес, К. Ледесма, А. Гонсалес (Цана, 72), Кандрева (Брокки, 83), Клозе.
Милан: Амелия, Абате, Бонера, Йепес, Антонини (Боян, 85), К. Боатенг (Эмануэлсон, 46), Ночерино (Пато, 51), Н. де Йонг, Монтоливо, Эл-Шааравий, Паццини.
Огоҳлантиришлар: Ночерино (12), Диас (13), Йепес (37), Антонини (56), А. Гонсалес (56).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:56, 21.10.2012. Ўқилди: 3949 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик