Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба.

      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:0
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • 4:2
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • 4:2
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 1:2
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон
  • Суперлига
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • 2:3
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • 0:3
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 6 15
2 Манчестер Сити 6 14
3 Арсенал 6 14
4 Челси 6 13
5 Астон Вилла 5 12
6 Фулхэм 6 11
7 Ньюкасл 6 11
8 Брайтон 6 9
9 Ноттингем Форест 6 9
10 Тоттенхэм 5 7
11 Ман. Юнайтед 5 7
12 Брентфорд 6 7
13 Борнмут 5 5
14 Вест Хэм 6 5
15 Эвертон 6 4
16 Лестер 6 3
17 Кристал Пэлас 6 3
18 Ипсвич 5 3
19 Саутгемптон 5 1
20 Вулверхэмптон 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
6-тур Арсенал 4-2 Лестер
6-тур Брентфорд 1-1 Вест Хэм
6-тур Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
6-тур Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
6-тур Челси 4-2 Брайтон
6-тур Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4772 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Наполи" Гарсияни танлаб адашмади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Наполи" Лучано Спалеттининг ўрнига кутилмаган мураббий топди.

Энди Кварацхелия, Осимхен ва бошқа Италия чемпионларини Руди Гарсия бошқаради. Атиги уч ой олдин Криштиану Роналдунинг туҳмати билан “Ан-Наср”дан ҳайдалган 59 ёшли французни Неапол клубининг бошида кўришни ҳеч ким кутмаганди. "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Гарсия билан жамоа олдинга яна бир қадам ташлашига ишонч билдирмоқда.

“Менимча, Скудетто, биз кўп йиллардан бери интилиб келаётган ва ниҳоят эришган мақсадимиз фақат биринчи қадамдир. Ўйлайманки, бу "Наполи" мухлислари учун фақат бошланиши бўлди. Умид қиламанки, биз бу муваффақиятни такрорлаймиз. Мен Чемпионлар лигаси финалига чиқишни истардим”, - деди неаполликлар президенти франциялик мураббийнинг тайинланишини шарҳлар экан.

Де Лаурентис турли номзодлар орасидан уни танлади. "Наполи" президентининг ўзи Гарсия билан шартнома имзолашдан бироз аввал унинг рўйхатида бош мураббийликка 40 (!) номзод борлигини маълум қилганди ва ҳамма шартларга жавоб берарди: улар 4-3-3 схемаси бўйича ўйнашлари керак эди. Оммавий ахборот воситалари ва инсайдерлар Спалеттининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар – Луис Энрике, Юлиан Нагельсманн, Антонио Конте, Роберто Манчини, Жан Пьеро Гасперини, Кристоф Галтье, Рафаэль Бенитес, Винченцо Итальяно ва ҳатто “Реал Мадрид”нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти номини тилга олди. Ушбу мутахассислардан баъзиларининг исмлари Гарсияникидан анча баландроқ янгради, аммо Де Лаурентис Рудини паст нарх бўйича энг яхши вариант деб ҳисоблади.

Гарсиянинг устунлиги нимада? Жавоб оддий - Руди мураббийлик қилган барча жамоалар ўз натижаларини яхшилаган

2002 йилда Гарсия ўшанда учинчи дивизионда ўйнаган "Дижон"ни бошқарган. Руди жамоасини Лига 2га олиб чиқди ва бир марта у билан Франция кубогининг ярим финалига чиқди. Натижада 2007 йилда ёш мураббий элитада ўйнаган "Ле Ман"дан таклиф олди. Гарсия бу жамоани 12-ўриндан тўққизинчи ўринга кўтарди ва мавсум сўнггида бешинчи ўринни эгаллади. Франция кубогида эса яна бир ярим финал!

Руди 2007/2008 йилги мавсумни еттинчи ўринда тугатган янада амбицияли "Лилл"ни бошқаришга рози бўлди, бир мавсумдан сўнг жамоа кучли бешликка кирди. Умуман олганда, Гарсия "Лилл"да беш йил қолиб, жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқди. Энг муваффақиятли мавсум 2010/2011 йилга тўғри келди. Ўшанда жамоа Франция кубоги ва чемпионликни қўлга киритди. "Лилл"дан Эден Азар ўша пайтлар порлаб чиқди. 2013 йилнинг ёзида Гарсия "Лилл" билан хайрлашиб, "Рома"нинг таклифини қабул қилди. Римликлар француз келишидан олдин олтинчи ўринни эгаллаганди. Руди бошчилигида “Рома” биринчи мавсумдаёқ Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди, мавсумни иккинчи ўринда тугатди. Бир йил ўтгач, жамоа яна иккинчи ўринни эгаллади. Аммо учинчи мавсумнинг бошланиши унчалик яхши натижа бермади ва римликлар бешинчи ўринга тушиб қолиши биланоқ Гарсия клубдан кетди.

2016 йилнинг октябрида Руди Лига 1га қайтди ва "Марсел"ни қабул қилиб олди. Гарсия майдонга тушган пайтда жамоа 12-ўринда эди. Провансликлар бешинчи ўринни эгаллади - улар Европа лигасига йўл олишди. Кейинги икки мавсумда мураббий жамоани кучли бешликдан пастга туширмади, қолаверса, у билан Европа Лигаси финалига чиқди ва у ерда “Атлетико”га ютқазди.
2019 йилнинг октябрида Гарсия мавсум бошидан яна "Лион" бошқарувига киришди. “Тўқувчилар” Лига 1да 14-ўринни эгаллади. Руди "Лион"ни еттинчи поғонага кўтарди, лекин, энг муҳими, жамоа билан Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борди. Боз устига, 1/8 финалда унинг жамоаси Роналдунинг “Ювентус”ини, чорак финалда эса “Манчестер Сити”ни мағлуб этди. Қолаверса, “Лион” Лига кубоги финалигача чиқиб, у ерда “ПСЖ”га фақат пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Орадан бир йил ўтиб, жамоа Франция чемпионатининг кучли тўртталигига кирди.
Шунга қарамай, 2021 йилнинг ёзида Гарсия клуб раҳбарияти билан келишмовчилик туфайли "Лион"ни тарк этди.

"Ан-Наср"да Гарсия Роналдуни қўлга киритишдан олдин натижа кўрсатаётганди. У 2022 йилнинг ёзида Саудия Арабистони жамоасини қабул қилиб олганди. Ўтган мавсумда "Ан-Наср" учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 2023 йилнинг январида "сариқ-кўклар" янги чемпионатда аллақачон пешқадам бўлишганди. Бироқ апрель ойида Руди шогирдлари иккинчи ўринга тушиб кетганидан сўнг, франциялик ишдан бўшатилди. Миш-мишларга кўра, раҳбарият Гарсиядан норози бўлган Криштианунинг таклифини маъқуллаган.

Аммо Де Лаурентис тушунадики, агар мураббийни Роналду ёқтирмаса, бу унинг ёмон мутахассис эканлигини англатмайди. Сўнгги йилларда бунинг акси кузатилди. Гарсия “Ан-Наср”ни тарк этгач, жамоа пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан 3 очко ортда қолаётганди ва якунда бу беш очкогача етди.
Гарсия барча жамоаларда ўзидан олдинги мураббийлардан кўра кўпроқ очко тўплади, фақат "Наполи" билан буни қилиш энг қийин бўлади. 

Киритилди: 20:56, 22.06.2023. Ўқилди: 2143 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.