Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Оғзидаги ош»ни олдирган омадсизлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламининг ўзига хос шафқатсиз жиҳатлари ҳам йўқ эмас.

Саҳифамиз қаҳрамонлари - бутун мавсум давомида муваффақиятли тўп суриб, бирор марта чемпионликка эриша олмаган, баъзан сўнгги беллашувда ғолибликни бой берган юлдузлар.

Марко РОЙС (14 мавсум)

Бундеслиганинг якуний туридан кейин Марконинг кўзларидан қуйилган кўз ёшларини тушуниш жуда осон. Лекин Терзичнинг мутлақо аҳамияти бўлмаган ўйинда майдонга тушадиган «Майнц»га қарши тайёргарликни барбод қилганлигини тушуниш жуда қийин. Ғалаба қозонган тақдирда «Боруссия Дортмунд» чемпионликни нақд қиларди, аммо биринчи бўлимда пенальтини голга айлантира олмагани камлик қилгандек, ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборди. Жамоа шунчалик савиясиз ўйнадики, фақат қанотлардан тўп узатиш билан кифояланди ва Рейна майдонга тушганидан кейин бир оз жонлангандек кўринди. Немис футболининг энг иқтидорли ўйинчиларидан бири бўлган Марко Ройснинг шу пайтгача совринсиз қолаётгани ўта ачинарли ҳол. Боз устига, у ўта омадсиз футболчи, арзимаган жароҳат туфайли жаҳон чемпиони унвонини қўлдан чиқарди, бўлажак «Спартак»­чи Шюррле эса бу имкониятдан унумли фойдаланди.

Антуан ГРИЗМАНН (13 мавсум)

Футбол иккинчи имкониятни бера оладиган видеоўйин эмаслигини Антуан тушуниб етди. У фақат бир марта «Реал Сосьедад» билан Сегундада ғолиблик лаззатидан баҳраманд бўлди. Бироқ унинг завқи ўзгача, элитадагидек эмас. У «Атлетико»ни тарк этди, жамоа эса «Ливерпул»дан кейин «Барселона» билан омадсизлик иллатидан фориғ бўлган Суарес билан шоҳсупага кўтарилди. Каталонияда Антуан чемпионликка эриша олмади, у «Атлетико»га қайтгач, «Барса» чемпионликни қўлга киритди. Аламли жиҳати шундаки, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган, мундиаллардаги ва «Атлетико»даги баҳорги ўйинлари билан энг яхши ўйинчилар сафида зикр этилган футболчи ички чемпионатда чўққини забт эта олмади. Симеоне Дешамнинг Гризманни эркин мусаввирга айлантириш ғоясини қўллаб-қувватлагани ҳам самара бермади.

Антонио Ди НАТАЛЕ (14 мавсум)

Даниэле Де Росси фахрийлик даврида чемпионлик орзусини рўёбга чиқариш мақсадида Аргентинага йўл олганди. «Бока Хуниорс» бу вазифани уддалаб, Россини мамнун этди. Антонио эса Италия терма жамоаси билан чемпионлик чанқоғини қондира олмади - Евро-2012 турнирининг финалида «Скуадра Адзурра» Испанияга имкониятни бой берди. Ди Натале иқтидорли ҳужумчи бўлсада, узоқ вақтгача уни муносиб қадрлашмади. Натижада «Эмполи» тарбияланувчиси ўз фаолиятини қуйи дивизионлардан бошлади, кейин «А» сериясида совринсиз серияни давом эттирди. Чунки у камтарин «Удинезе» таркибида тўп сурганди. Мантиқан тўғри қарор, аммо ачинарли якун.

Харри КЕЙН (11 мавсум)

Агар Артём Зюба қаттиқ ишонадиган ўзга сайёраликлар учиб келишса ва Ер сайёрасидаги энг оммавий спорт тури ҳақида сўрасалар, Кейннинг нима учун совринларсиз қолганини тезда тушуниб оладилар. АПЛда қарийб 13 йил тўп сурган ҳужумчи «Норвич»даги 1-2 учрашувни ҳисобга олмаганда, «Тоттенхэм»да ўйнади. Ҳатто у маълум муддат ижарада тўп сурган «Лестер» ҳам чемпион бўлишга улгурди. У эса ҳамон совринсиз. Агар Кейн АПЛдаги фаолиятини давом эттирса, турнир тарихидаги энг яхши тўпурар унвонини Ширердан тортиб олиши мумкин. Лекин чемпионлик бобида унга ета олмайди - Алан «Блэкберн» билан чўққини забт этган.

Лоренцо ИНСИНЬЕ  (11 мавсум)

Гамшик Туркияга йўл олди ва «Трабзонспор» билан чемпион бўлди. У номдор жамоалардаги омадсиз афсоналар рўйхатини тарк этди. Европа чемпиони бўлмиш Инсинье эса энди яқинлашмоқда. У асосий вақтини қуйи дивизионларда ижарада ўтказди, «Наполи» бир неча бор совринга яқин келган бўлсада, Скудеттони Лоренцо «Торонто»га ўтиб кетганидан кейин расмийлаштирди. МЛС клуби эса ғолибликдан жуда йироқда.

Фернандо ТОРРЕС (17 мавсум)

Торресга оид ҳужжатларда унинг «Ливерпуль» билан Анг­лия вице-чемпиони бўлгани қайд этилган. «МЮ» мухлислари ҳам уни киноя билан тилга олишади. Испания билан жаҳон ва икки карра Европа чемпиони бўлган ҳужумчи «Атлетико» ва «Челси»да зафар қуча олмади, «Милан» ва «Ливерпул»даги уринишлари ҳам самара бермади. Ҳозир Фернандо «Атлетико» ўсмирлар жамоасини бошқармоқда, «Реал»га қарши дерби баҳсида ўйиндан четлатилди. Хайриятки, Эль Ниньо ўз даврида «Челси» билан ЕЧЛ ва ЕЛда зафар қучганди.

Стивен ЖЕРРАРД  (19 мавсум)

Рўйхатимиз қироли. Қарийб 20 йил чемпионлик ортидан қувди, аммо ета олмади. Фаулер, Хассельбайнк, Каррагер ва Ле Тиссье каби афсоналарга ҳам Англия чемпионлиги армон бўлиб қолган. Шунингдек, Сократес, Бэнкс, Мур ва Мэтьюзлар ҳам. Уларнинг кўпчилиги бу «иллат»дан клубни ўзгартириш эвазига фориғ бўлдилар. Тони «Бавария»да орзусига эришди, ван Перси «МЮ»да. Давид Де Хеа ҳам Робин билан муваффақиятга эришди. Омадсиз Хунтелар «Аякс» сафида,  Занетти «Интер»да ғолиб чиқди. Лекин салмоқли рўйхат ҳаётнинг доимо адолатли бўлавермаслигини эслатиб туради. Лекин омадсизлик ёнида омад ҳам йўқ эмас. Яқинда Кингсли Коман топ-чемпионатлар бешлигида биринчи бўлиб қаторасига 11-марта шоҳсупага кўтарилди. 27 ёшли футболчи фаолиятини 16 ёшда «ПСЖ»да бошлаган ва икки марта ғолиб чиққан, кейин «Ювентус» билан икки марта тенгсиз бўлганди. Энди Бундеслигадаги драматик ечимдан кейин «Бавария»даги 8-совринни расмийлаштирди. Гризманн бундай қила олмайди, Хуан Мата имконият қидирмоқда, ҳозир унинг «Галатасарой»и Туркияда пешқадам бўлиб олди. Бу ёғига жамоа «Боруссия Д.»нинг хатосини такрорламаса, бўлди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:25, 23.06.2023. Ўқилди: 3824 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.