Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рекордчи дебютант

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

19 йиллик танаффусдан кейин тикланган фаолият. Фантастик уйдирма, деб ўйлайсизми?

 Йўқ, бу айни ҳақиқат! «Интер» дарвозабони Алекс Кордац 2004 йилнинг февралидан бери илк марта майдонга тушди.

«Нерадзуррилар»нинг сўнгги мавсумни якунловчи туридаги беллашуви («Торино», 1:0) одатий ўйинлардан фарқ қилмасди. Фақат бир нафар футболчининг иштирокини инобатга олмаганда, албатта. Туринликлар жамоасига қарши баҳснинг 65-дақиқасида Самир Ханданович ўрнига 40 ёшли захира дарвозабони Алекс Кордац майдонга тушди. Уни шу пайтгача танимаганингиз учун хижолат бўлманг, бу Алекснинг «Интер» сафидаги 2-учрашуви. Илк бора у бундан 19 йил аввал, 2004 йилнинг 4 февралида майдонга тушганди.

Ўшанда дарвозабон Италия Кубоги турнирининг «Ювентус»га қарши дастлабки ярим финал беллашувида (2:2) майдондан четлатилган Франческо Тольдонинг ўрнини эгаллаган ва битта гол ўтказиб юборганди. Энди у 40 ёшдан 5 ой ва 2 кунга ўтганида «Интер»нинг энг кекса деб­ютанти мақомини олишга муваффақ бўлди. Бу борада аввалги рекорд Марко Баллоттага тегишли бўлиб, у 2000 йил ноябридаги «Интер» - «Лечче» баҳсида (0:1), 36 ёш, 5 ой ва 9 кунлик пайтида ўз дебютини нишонлаганди.

Алекс Кордац - «Интер» тарбияланувчиси, 18 ёшли пайтида ёшлар жамоаси чемпионлик унвонига сазовор бўлган. Асосий жамоа таркибига 2003 йилда, «Специя»даги мавсумдан кейин келган ва «Ювентус»га қарши ўша ўйинни ҳисобга олмаганда, вақтини захира ўриндиғида ўтказган. Кейин кута,кута тоқати тоқ бўлган футболчи бошқа клубларга йўл олган.

Кордац «Интер»сиз 19 йилни қаерда ўтказди?

2005 йилнинг қиш фаслида Миланни тарк этиб, ўша пайтда «С» сериясида тўп сураётган «Специя» сафидан жой олди. Кейин Италиянинг бир қатор қуйи лигалари жамоаларида тўп сурди, Швейцариянинг «Лугано», Словениянинг «Горица» клублари шарафини ҳимоя қилди.

2006 йилда «Ачиреал» дарвозасини қўриқлаган Алекс фожиа билан ниҳоясига етган ЙТҲни бошдан кечирди: Кордацнинг маъшуқаси Мойра Сесто ҳалок бўлди, улар машинада ёнма,ён кетаётган эдилар. Кейинчалик маълум бўлишича, Кордац белгиланган нормадан 3 баравар кўпроқ спиртли ичимлик ичган экан.

2013 йилда футболчини қасддан қилинмаган қотилликда айбланиб, 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Бироқ Алекс ижтимоий хизматлар ғамхўрлиги эвазига қамоқ жазосидан озод этилди.

Кордац фаолиятининг воқеаларга бой даври «Читтаделла» (2011-2013 - 84та ўйин) ва «Кротоне» (2015-2021 - 248 ўйин) таркибларида ўтди. «Кротоне»да у асосий дарвозабон мақомида тўп сурди ва жамоанинг «А» сериядаги 6 мавсумидан 4тасида (2016|2017, 2017|2018, 2018|2019 ва 2020|2021) майдонга тушди. Айниқса, дастлабки мавсуми ўта аҳамиятли бўлди.

Ўшанда «Кротоне» аутсайдерлар гуруҳига тушиб қолганди. Лекин сўнгги 8 учрашувнинг 7тасида ғалаба қозониб (ягона мағлубиятни «Ювентус»дан қабул қилган, 0:3), «Лацио»ни 3:1 ҳисобида маҳв этганидан кейин элитада қолиши аниқ бўлганди.

Ана шу ишончли иштирок эвазига дарвозабон яна миланликлар эътиборини қозонди ва 2021 йил июнида 1 йиллик шартномага имзо чекди. Захира дарвозабони мақомида у 2та (2021|2022 ва 2022|2023) Италия Кубоги ва Суперкубоги (2021 ва 2022) соҳибига айланди. Кейин эса яна майдонга тушиш шарафига мушарраф бўлди.

Захира дарвозабонларининг рамзий тарзда майдонга тушишлари «Интер» учун янгилик эмас. Масалан, 2020|2021 йиллар мавсумининг «Удинезе»га қарши сўнгги учрашуви танаффусидан кейин дарвозани Даниэле Паделли эгаллаганди. Ўшанда Антонио Конте қуйидагича изоҳ берган: «Ҳар бир ўйинчи жамоа учун қанчалик муҳим эканлигини чуқур ҳис этиши лозим. Ҳатто у захирада ўтирган ва ҳеч қачон майдонга тушмайман, деб ўйлаётган бўлса ҳам. Жамоага ўз вақтида ёрдам бериш, ҳар бир футболчининг бурчи. Лекин бугунгидек дарвозабонларнинг майдонга тушишлари уларнинг хизматлари учун берилган ҳурмат белгисини англатади».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:15, 23.06.2023. Ўқилди: 2253 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.