Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ишониб бўлмайдиган футбол фактлари(1-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Баъзи футбол фактлари шунчалик ҳайратланарлики, уларга ишониб бўлмайди. Улар шунчаки сизнинг қарашларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Кўпчилик бу фактларни сохта деб билишади, аммо бу ҳақиқат. Келинг, ҳайратланарли фактллар билан танишиб чиқишни бошлаймиз.

Инглиз мураббийи ҳеч қачон Премьер-лигада ғалаба қозона олмаган

Англия чемпионатининг олий дивизиони Премьер-лига деб номлана бошлаганидан бери (1992/1993 йилги мавсумдан бери) бу турнирда ҳеч бир инглиз мураббийи ғалаба қозонмаган. Шотланд Алекс Фергюсонда 13та, испаниялик Хосеп Гвардиолада 5та, франциялик Арсен Венгер ва португалиялик Жозе Моуриньода учтадан ғалаба бор. Улардан ташқари италияликлар Карло Анчелотти, Роберто Манчини, Клаудио Ранери ва Антонио Конте, шотландиялик Кенни Далглиш, чилилик Мануел Пеллегрини ва германиялик Юрген Клопп бир мартадан чемпионликни қўлга киритган.

Коман профессионал фаолиятидан кўпроқ марта чемпионликка эга

"Бавария" вингери Кингсли Коман фаолиятининг ҳар бир мавсумида олтин медалларни қўлга киритди. У аллақачон 12 та чемпионликка эга аввалига “ПСЖ” билан иккита, кейин "Ювентус" билан иккита ва "Бавария" билан саккиз марта чемпион бўлган. Шу билан бирга, Коман 11 йилдан буён профессионал даражада ўйнамоқда.

Бергоми тўртта жаҳон чемпионатида саралаш босқичида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан иштирок этган

Жузеппе Бергоми тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган ва Италия терма жамоаси билан 1982 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунга қарамай, у саралаш босқичида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган! 1982 йилда ҳимоячи турнир бошланишига тўғри келган вақтда "Скуадра Адзурра"га кирди, Италия 1986 йилги жаҳон чемпионатига жаҳон чемпиони сифатида танланмай борди ва 1990 йилги Жаҳон чемпионатига мезбон сифатида йўл олди. 1998 йилда Бергоми етти йилдан сўнг тўсатдан миллий терма жамоага қайтарилди.

Моуриньо 9 йил давомида уй стадионида мағлуб бўлмаган

Жозе Моуриньо фаолиятининг бошида ажойиб серияга эга эди. Унинг жамоалари тўққиз йил - 2002 йилдан 2011 йилгача миллий чемпионатларда ўз уйларида мағлуб бўлишмади. Ушбу серия "Реал Мадрид"да "Спортинг Хихон"га қарши ўйинда (0:1) тўхтатилди.

Хюз бир кунда иккита ўйин ўтказган

1987 йилда Марк Хюз бир неча соат ичида икки хил давлатда иккита расмий ўйин ўтказди. Куннинг иккинчи ярмида уелслик футболчи Евро саралаш босқичи доирасидаги Уелс ва Чехословакия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок этди. Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг у тезда аэропортга йўл олди ва кечқурун Германия кубоги ўйинининг иккинчи бўлимига йўл олди, унда унинг "Бавария" Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си билан ўйнаган.

Линекер фаолияти бирорта ҳам огоҳлантириш олмаган

Собиқ англиялик футболчи ва ҳозирда машҳур телеексперт Гари Линекер бутун фаолиятини карточкаларсиз ўтказди. Ҳужумчи турли турнирларда 400 дан ортиқ ўйин ўтказган бўлса-да, бирорта ҳам огоҳлантириш ёки четлатилгани йўқ.

Роналду Чемпионлар Лигасидаги дастлабки 26 учрашувда бирорта ҳам гол ура олмаган

Криштиану Роналду 140 та гол билан Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Энг ҳайратланарлиси шундаки, у "Манчестер Юнайтед" футболчиси сифатида Чемпионлар Лигасидаги илк 26 учрашувида бирорта ҳам гол урмаган! Португалиялик ҳужумчига асосий еврокубокдаги голлар сериясини очиш учун тўрт мавсум керак бўлди.

Неймар Европага кўчиб ўтмагунча ҳам “Олтин тўп”га даъвогарлар 10 талигида эди

2011 йилда Лионель Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритган, Неймар эса кучли ўнталикка кирган. Бразилиялик Европада ўйнамай туриб 19 ёшида бу натижага эришган эди. Неймар 2013 йилда "Барселона"га ўтган. Шунга қарамай, у сўровномада 1,12% овоз олди. Ўша йили "Сантос" Либертадорес кубогида ғолиб чиқди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Пике Чемпионлар лигасида Азардан кўпроқ гол урган

Эден Азар "Реал"даги тўрт мавсуми билан фахрлана олмайди. Ҳа, Чемпионлар лигасидаги статистикаси билан ҳам. Бельгиялик вингер Чемпионлар лигасининг 61 ўйинида атиги 10 та гол урган бўлса, “Барселона” марказий ҳимоячиси Жерар Пике Чемпионлар лигасидаги фаолиятида 16 та гол (128 та ўйин) урган.

Киритилди: 16:19, 26.06.2023. Ўқилди: 3840 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.