Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 48
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 25 39
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 25 36
12 Кристал Пэлас 26 35
13 Фулхэм 26 34
14 Брайтон 26 32
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 15
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Астон Вилла - Брайтон
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Бёрнли
01/01 06:00 Манчестер Сити - Фулхэм
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Сандерленд - Ливерпуль
01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимбер кейингиси бўладими? "Арсенал"нинг АПЛ давридаги нидерландиялик футболчилари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал" 1992 йилдан бери (АПЛ даврида) голланд футболчиларидан кўплаб талантларга эга бўлган. Уларнинг баъзилари Лондонда зафар қучган, қолганлар эса йўқ. "Аякс" ҳимоячиси Юрриен Тимбер "Арсенал"нинг навбатдаги лолалар юртидан олган вакилига айланиши мумкин. Шу аснода биз бугун тарихга мурожаат қилиб, бу жамоанинг нидерланд футболчиларини баҳолаб кўрдик.

Гленн Элдер

1995 йилнинг февралида олиб келинган футболчи, жамоа устози Жорж Грэмнинг сўнгги хариди бўлади. Ҳужумчи "Арсенал"да асосан захирадан майдонга тушар ва фойдали ишларни амалга оширарди. Элдернинг энг эсда қоларли вазияти сифатида унинг Бергкампга узатган ажойиб кроссини эслаш кифоя. Афсуски, футболчи жамоани эрта тарк этади.

Жованни ван Бронкхорст

2001 йилнинг июнида 8 миллион фунт эвазига ярим ҳимоячи харид қилинади. Собиқ Нидерландия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"даги даврида учта совринни қўлга киритади. Аввалига иккита Англия кубоги, кейин эса АПЛ ютиб олинган. Афсуски, ван Бронкхорст жароҳатлар сабабли асосий таркибдан тушиб қола бошлайди. Футболчи "Арсенал" сафида жами 64 та ўйин ўтказган. У 2003 йилда "Барселона"га сотиб юборилади.

Марк Овермарс

Англия Премьер-лигаси кўрган энг тезкор футболчилардан бири, рақибни даҳшатга соларди. У 1997-98 йилдаги лига ва кубокни ютишда Арсен Венгерга катта ёрдам беради. Мухлислар унинг Англияда ўтказган ғалабали йилларини ҳеч қачон унутмайди.

Робин ван Перси

Жамоа билан хайрлашиш балки яхши бўлмагандир. Аммо ван Перси ўзининг юқори спорт формасида фантастик даражага эга бўлган. У "Арсенал" учун 278 та ўйинда 132 та гол уришга эришади. Ван Перси 2011-12 йилги мавсумда жами 37 та голга муаллифлик қилади. Ажойиб ҳужумчи ашаддий рақиб жамоа бўлган "МЮ"га йўл олган эди.

Деннис Бергкамп

Биринчи ўринда яна кимнидир тасаввур қилганмидингиз? Албатта, ундай қила олмайсиз. Деннис АПЛ тарихидаги энг техникаси кучли футболчилардан бири бўлган. У ҳақида Арсен Венгер шундай деганди: "Агар сизнинг жамоангизда Бергкамп каби футболчи бўлса, унга қандай футбол ўйнашни ўргатишингиз шарт эмас. Шунчаки, сиз унга жамоадан шундай жой беришингиз керакки, у ўз маҳоратидан максимум фойдалана олсин".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:31, 26.06.2023. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Челси Жоао Педро 10
5 Ливерпуль Юго Экитике 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.