Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • 0:1
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бавария"да марказий ҳужумчи муаммоси, ҳал этиш учун бир неча вариантлар бор.

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мюнхен афсоналарининг боши қотган

"Бавария" ички муҳитида анча муаммо бор. Бир қанча лавозим эгалари ишдан бўшатилди. Аввалига ЕЧЛни ютиб берган Ханс Дитер Флик лавозимида озод этилди, кейин Нагельсманнинг ўрнига "Челси"га ЕЧЛ олиб берган ва у ердан хайдалган Томас Тухель олиб келинди. Томас бошчилигидаги клуб Бундеслигада "Боруссия Дортмунд" билан рақобатда ғолиб чиқиб чемпионликни қўлга киритди.

Julian Nagelsmann celebrates first league title

Шу билан Тухель Нагельсманнинг ўрнини тўлиқ эгаллади. Аммо клуб ички тизимида бирмунча тартибсизликлар ҳам бўлди. Кан ва Салиҳамиджич ҳаммасинии яхши олиб бораётганди, қачонки Роберт Левандовскини сотишга сотиб, унинг ўрнига тайинли ҳужумчи топа олмаганча.

Robert Lewandowski keen on Leo Messi return

Робертнинг "Барселона"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалганда, "Бавария" вакиллари буни жиддий қабул қилишмади. Қарзга ботиб ётган, бирорта соврин ютиши қийин бўлган клуб "Олтин тўп"га номзод футболчини сотиб олишига ишонмади. Аммо "Барселона"нинг режаси амалга ошди, Левандовски Алаба каби Испанияга кетди. Такаббурлик Салиҳамиджич ва Канни вайрон қилди. Энди Мане ва Сане тортишиб қолган жамоани тартибга солиши керак. Буёғига янги трансферлар Кан ва Салиҳамиджичсиз амалга оширилади.

More chaos at Bayern! Oliver Kahn and Hasan Salihamidzic dismissed after  Bundesliga title win | Goal.com UK

Кейн учун "Реал" билан равобат

Мюнхенда катта гавдали ҳужумчиларни ёқтиришади. Лука Тони Левандовски даражасида эмасди, аммо "Фиорентина"дан келган футболчи Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққнидан кейин "Бавария"даги илк мавсумдаёқ 39 та гол уришга муваффақ бўлган.

Kabar Luca Toni Terbaru dan Terupdate | Liga Olahraga

Германиядаги яна бир саёҳатчи хорват Марио Манжукич. Марио "Бавария" сафида 20+ гол натижасини кетма-кет икки мавсум қайд этди.

Bayern Munich Alumni: Mario Mandžukić retires from professional football -  Bavarian Football Works

Харри Кейн "Тоттенхем" сафида кетма-кет 9 мавсумда 20 дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган. Якунига етган мавсумда у 49 та ўйинда 32 та гол урди. Левандовски эса, "Бавария"даги 7 йиллик фаолиятида бир неча бор ҳар мавсумда 40 тадан оширди голлар сонини. Аммо бир нарса борки, АПЛ ва Бундеслигадаги жамоаларда ҳам фарқ анча катта. "Туманли Альбоин"дан келган Садио Мане ҳозирча мюнхенликлар сафига киришиб кетганича йўқ, албатта унга бирмунча вақт керак бўлади.

Gameweek 38 Ones to watch: Harry Kane

Лекин Кейин ҳозирда ҳужумчисиз қолган "Реал"га ҳам жуда мос тушади. Бенземанинг ўрнини босиб бера оладиган ажойиб форвард. Аммо Переснинг иштиёқини футболчининг ёши ва "шпорлар"нинг қўйган нархи бироз пасайтириб турибди. Флорентинонинг асосий мақсади барибир Килиан Мбаппе. Агар Килиан жамоага келса, Вини билан ажойиб тандем бўлишига ишончи комил.

Real Madrid are clear: Vinicius ahead of Mbappe | Marca

Кейн трансфери борасида "Бавария"нинг имкнияти бироз яхшироқ ҳолатда. Агар клуб тайинли ҳужумчи сотиб олмаса, яна ўша Чупо Мотинг билан янги мавсумни бошлашга мажбур бўлади.

The Untold Story Of Eric Maxim Choupo-Moting - Sports Big News

Тухель марказий ҳужумчи муаммосини ҳал этишга тайёр

"Челси" марказий ҳужумчисиз натижага эриша олмади. Обамеянг кутилган нарсани бера олмади. Шу сабабдан Томас ишдан бўшатилди. Тухель"Бавария"га келгач, бу ерда ҳам худди шу муаммони кўрди. Мободо, Кейн трансфери ўхшамаса, неаполликлар ҳужумчиси Виктор Осимхенга ҳам кўз тиккан. Мюллер ва Мусиаладан эса, тайинли марказий ҳужумчини кўриш даргумон. Уларнинг позицияси бошқа-бошқа.

Bayern & Germany on Twitter: "Jamal Musiala is considered Thomas Müller's  successor in the future. Next season, Julian Nagelsmann wants to find  solutions that allow both players to have enough game time

Уларда ўзаро ҳеч қандай конфликт йўқ. Томас, "Бавария"нинг ёш етакчисига ишонади. Қанотларда ҳам бирозгина муаммо бор. Мане ва Сане тортишувидан кейин, кўпчилик Садиони трансферга қўйилишини кутганди, аммо ундай бўлмади. Серж Гнабрига ҳам ҳозирги позицияси ёқмай қолган ҳамда жамоадан норози.

Bayern set asking price for Arsenal-linked Serge Gnabry

Мане учун катта пул сарфланди, лекин бу пул ҳалигача оқланмади. Садио ўйин пайтида ҳам, машғулотларда ҳам ўзини кўрсата олмаяпти. 11 йиллик ғалабали сериянинг деярли барчасида жамоа билан бирга бўлган Кингсли Коман ҳозирча клубга фойдаси тегаётган камёб футболчилардан. У ПСЖ ва "Ювентус"да "Бавария"дагичалик ўзини зўр кўрсата олмади. Мюнхенликлар сафида асосий таркиб футболчисига айланди.

Sadio Mané veut déjà quitter le Bayern Munich

"Қизиллар"нинг схемаси ўзгарадими?

Тухель 4 та ҳужумчили схемада ўйнаш ҳақида ўйламоқда. Агар Кейн келса, Мусиала унга ёрдам беради. Гнабри ва Сане маоши борасида бир тўхтамга келгани йўқ. Сўнгги қарорни ким қабул қилади? Каннинг ўрини 10 йил давомида "Бавария" шарафини ҳимоя қилган, бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Ян-Кристиан Дризен билан тўлдирилди. Дризен клубда энди бош директор ҳисобланади. Аммо ҳозирча жамоанинг спорт менежери лавозими бўш.

Jan-Christian Dreesen at Bayern: A remarkable farewell – Sport - News in  Germany

Айни дамда "Лейпциг" бош мураббийи ва Боруссия М" уйғониш даври муаллифи Макс Эберл мюнхенликлар билан шартнома имзоламаган. Клуб раиси Хайнер Кан ва Салиҳамиджични ишдан олган ва жамоага ҳужумчи соиб олишини айтган. Ёз тезда ўтиб кетади, Тухель эса, марказий ҳужумчи масаласини тез ҳал қилиш керак. Раҳбарлар унга етарлича пул сарфлашга тайёр.

Bayern Munich: Herbert Hainer pleased with fighting spirit in squad

"Бавария" йиллар давомида трансферлар учун катта маблағ сарфлайди. "Реал" томонидан нишонга олинган Девис масаласи ҳозирча сўроқ остида. Упамекано, Гнабри, Мане ва Канселу кабилар билан ҳам шартномани давом эттириш ҳақида келишувлар йўқ. Льюка Эрнандес катта эҳтимол ПСЖга кетади. Кейн ҳам узоқ муддатли мураббийлар билан ишламоқчи, Тухель жамоа билан қанча муддат бирга бўлиши номаълум. Худди "Челси"даги каби тўсатдан ишдан бўшатилиши ҳам мумкин.

Эрнандес не планирует покидать «Баварию» в обозримом будущем ⊕ Новости  футбола на M.footballhd.ru

"Бавария" Чемпионлар лигасида яна зафар қучмоқчи бўлса, марказий ҳужумчи ва клубдаги бир қанча муаммоларни тезроқ ҳал қилиши керак.

Киритилди: 17:50, 27.06.2023. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Озеки 2
4 Япония Рюносике Сато 2
5 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
6 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
7 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
8 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
9 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1
10 Ўзбекистон Беҳрузжон Каримов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.