Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега АПЛ клублари трансферларни шоша-пиша, 30 июндан олдин якунлашга интилмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси клублари жума, 30 июндан олдин бир анчагина харидларни амалга оширишга улгурди. Негаки, бугун норасмий трансферлар муддати якунига етади. Гарчанд трансферлар ойнасининг очилганига эндигина икки ҳафта бўлган бўлса ҳам, "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" каби жамоалар аллақачон йирик трансферларга қўл уришди. Бундан ташқари йирик сотувларни амалга ошириш борасида "Челси" бутун дунёни ҳайрон қолдирмоқда. Бу клуб Кай Хаверц, Калиду Кулибали, Эдуар Менди каби юлдузларини анчагина суммага сотиб юборди. Кетишнинг сўнггиси Мейсон Маунт бўлди. У 60 миллион фунт эвазига "Манчестер Юнайтед"га йўл оладиган бўлди. Ёзнинг биринчи ойида бундай юришларнинг амалга оширилиши бежиз эмас. Негаки, катта клублар ўз нишонларидан айрилиб қолишни истамайди. Шу сабабли тезкор ҳаракат қилиниб, футболчилар эркин агентга айланадиган 30 санага қадар муҳим трансферларни ҳал қилиниши лозим.

"Челси" таркибида ўтган мавсумдан йиғилиб қолган футболчилар кўпайиб кетганди. Роман Абрамовичдан кейин бошқарувга келган Тодд Боэли бир мавсумда 600 миллион фунтни трансферлар учун сарфлади. Олиб келинган футболчилар ичида энг қиммати Энцо Фернандес эди (106 миллион фунт). Ҳозир раҳбарият ақл билан иш тута бошлади. Шу сабабдан Кай Харецни 65 миллион фунтга, Мейсон Маунтни эса 60 миллионга пуллади. Қолган бир нечта йирик номлар эса Саудия Арабистонига кетди. Бу эса, ўз навбатида Почеттино учун янги харидларга йўл очади.

Ўтган бир неча кун ичида "Манчестер Сити"ни Матео Ковачичга эришганини, "Тоттенхэм" эса "Лестер"дан Жеймс Меддисонни олиб келганига гувоҳи бўлдик. Ҳали бугуннинг ўзида яна бир қанча кўчишлар кузатилиши кутилмоқда. Улар ичида "Челси"дан Лофтус-Чикни "Милан"га ўтишини, "Арсенал"нинг эса Юрриен Тимберни сотиб олишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, Хаким Зиешни "Ал-Наср"га кўчиши ҳам расман тасдиқланади.

Чемпионшипга назар солганимизда ҳам бир қанча ўзгаришлар бўлиши кузатишимиз мумкин. Хусусан, "Лестер Сити" биратўласи учта харид: Закари Стеффан ("Манчестер Сити"), "Харри Винкс ("Тоттенхэм") ва Конор Коади ("Вулверхэмптон")ни сотиб оладиган бўлди.
Айтиш мумкинки, 30 июнь бу шунчаки, норасмий чегара холос. Европадаги клублар ёз давомида бемалол сотиш ва сотиб олишни амалга оширса бўлади. Бунинг учун расман 1 сентябргача рухсат берилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:09, 30.06.2023. Ўқилди: 3996 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик