Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Бенземанинг «Реал»даги изи ўчмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шубҳа йўқ, Карло Анчелотти ҳозирдан Ла Лиганинг бўлажак кампаниясига катта умид билан боқяпти.

Ҳа, «Реал» якунланган мавсум «Сантьяго Бернабеу»ни кутилган даражада тўлқинлантиролмади. Қолаверса, дон Карлога ҳар қадамда эҳтимолий истеъфо хавф солиб турди. Ўзи «Мадрид»да бошқача бўлиши мумкин эмас. Асосийси, Флорентино Перес бошқарувидаги раҳбарият якунда италиялик мутахассис билан камида яна бир мавсум ҳамкорлик қилишни маъқул кўрди. Анчелотти эса доимгидек хотиржам. Унинг махсус матбуот анжуманида журналистлар саволларига қандай жавоб бергани бунга яққол далил.

- Дон Карло, аввало Бенземанинг кетиши жамоага қандай таъсир қилиши ҳақида гапирсангиз...

- Карим билан кўтаринки кайфиятда хайрлашдим. Чунки ўзаро ҳамкорлигимиздан катта қониқиш ҳисси қолди. Шубҳа йўқ, шунчаки, дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири эмас, балки буюк футболчилар қаторига кирадиган йигитга устозлик қилдим. Бензема табиатан ғоят меҳрибон, камтар инсон, ўз ўрнида ўта жиддий ҳам. Йўқ, шундай калибрдаги ижрочининг кетишидан қувониш мумкин эмас асло, лекин унинг қарорига ҳурмат билан қарашга мажбурмиз. Зеро, Карим ўз йўлини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига мутлақо ҳақли эди. Ҳозир ҳаммамиздан талаб этиладигани - бу қўлимизни кўксимизга қўйганча Каримга миннатдорчилик билдириш. Зеро, у «Реал» учун чиндан ҳам, ақлга сиғмас даражада катта хизмат қилди. Қисқаси, Бензема футбол учун  афсонавий, унутилмас шахс, шубҳасиз. Унинг «Реал»да босган излари ўчмаслиги ўз-ўзидан тушунарли. Ҳа,  кетишини жамоада ҳеч ким кутмаганди, лекин такрорлайман, танловини тушунишга ҳаракат қилиш керак. Биламан, Карим сўнгги палладагина кетишга қарор қилди. Чунончи, бир кун олдин ҳам машғулотларда одатдагидек ишлаганди, кейин бирдан клуб билан хайр­лашиш вақти келганини айтди. Начора, футболда баъзан шундай йўқотишларга ҳам тик боқиш талаб этилади. Бензема айниқса, охирги 4 йиллик давр­да ҳам клуб, ҳам менга нисбатан идеал муносабатда бўлди. Шунинг учун ҳам унга таъзим бажо келтиришимиз жоиз. Йўқотиш масаласига келсак, Каримсиз қандай ўйнаш борасида бош қотиришимиз учун олдимизда етарлича вақт бор. Ишонаманки, кейинги мавсумда янада рақобатбардош таркибга эга бўламиз. Бензема ҳақида яна бир оғиз, унинг клубдаги фаолиятига баҳо беришда шахсиятини алоҳида ҳисобга олиш шарт. Тўғриси, футбол оламида бундай кўламдаги юлдузнинг камтарликни сақлаб қолиши - ноёб ҳодиса. Охирги кунларга қадар Карим табиати асло ўзгармаганига алоҳида эътибор қаратдим. Яъни у диққат марказида туришни унча ёқтирмайди,  мана, мухлислар билан ҳам майдонда хайрлашишни афзал кўрди. Буюк футболчи, ҳақиқий афсона! Бошқа гап ортиқча.

- Энди мавсум якунига тўхталсак, «Реал»га бу сафар айнан нима етишмаганини таҳлил қилдингизми?

- Ла-Лигани алоҳида олсак, эҳтимол, рақобатбардошлик ва озгина иштиёқ камлик қилгандир. Ваҳоланки, таркибимиз аввалги мавсумдагига нисбатан кучлироқ эди. Фақат барқарор ўйин ритмига тушишда қийналдик. Бунда мавсум ўта мураккаб тус олганини ҳам унутмаслик керак. Дейлик, ЖЧдан сўнг, январда Испания суперкубоги учун ўйнадик, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бордик, февралдан миллий лига ва ЧЛда кураш кескинлашди. Демоқчиманки, ўта тиғизлик оқибатида барқарорликни ушлаб қололмадик ва оқибатда лигада муҳим очколарни йўқотдик. Лекин умумий қараганда, мавсум ёмон ўтгани йўқ, энди навбатдагиси янада яхшироқ кечишига аминман. Қисқаси, 10 июль куни янада кўпроқ мотивация, иштиёқ ва истак билан қайтамиз.

- Марко Асенсионинг жамоадан кетиш қарорига қандай муносабатдасиз?

- Асенсиода «Реал»нинг келажагида қандай роль бажариши борасида аниқ тасаввур йўқ эмасди. У билан ўзаро суҳбатда барчасини тўғри тушунтиришга ҳаракат қилдим, албатта. Клуб ҳам футболчига қолишни таклиф этди. Бироқ ўзи шартномаси муддати якунланганидан келиб чиқиб, фаолиятида бошқача тажриба кўришни истади. Жамоадан кетган бошқа футболчилар масаласида ҳам худди шу гап: клуб ҳеч кимни ҳайдагани йўқ, фақат қайсидир йигитнинг келишуви тугади, баъзилар янгича синовга мойиллик сезишди. 

- Азар ва Марианога ҳаттоки, охирги ўйинда ҳам имконият бермадингиз...

- Охирги ўйинда таркибга 5 нафар ўринбосарни қўшдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мақсад ғалаба қозониш ва чемпионатни 2-ўринда якунлаш эди. Қолаверса, Азар ва Марианода захирадан майдонга тушиш иштиёқи унча сезилгани йўқ, лекин бунда уларни айблаш ноўрин. Футболда клуб билан хайрлашув турлича бўлади, тушуниш керак, иккиси ҳам охирги баҳсда бошқалар каби катта эътиборга эга эмасди. Фақат қўшимча қилишим жоиз, Эден ҳам, Мариано ҳам охирги кунгача жиддийлик ва профессио­налликни меъёрида ушлаб қолди. Демоқчиманки, улар профессионал сифатида ҳурматга лойиқлар, чунки охирги кунгача ўзларини максимал даражада яхши тутишди. Якуний ўйинда қатнашмаганликлари эса мутлақо бошқа масала.

- Шунча йўқотишдан ке­йин қандай трансферлар ҳақида ўйлаяпсиз?

- Эден, Мариано, Асенсио ва Бенземадек 4 нафар ҳужумчидан бирданига айрилиш - катта йўқотиш, шубҳасиз. Энди ҳаракатни жиддийлаштириш талаб этилади, лекин шошма-шошарлик ярамайди асло. Вақт бор, раҳбарият гол уриш салоҳияти ва бошқа йигитлар билан яхши муносабат ўрнатиш фазилатига эга ҳужумчи қидирмоқда. Селекция жараёнида олдинги чизиқда етакчи ролга анча мослашган икки ёш иқтидоримиз борлигини ҳисобга оламиз, албатта. Айтиш шарт эмас, Винисиус ва Родриго бу йил сезиларли равишда олдинга силжишди. Ҳар иккисининг яқин орада Асенсио ва Бензема каби қо­йилмақом ўйнайдиган ҳужумчи бўлишига шубҳа йўқ.

- Таътил вақти нималар ҳақида ўйлайсиз?

- Одам таътилда нимани ўйлайди? Қандай дам олиш, ҳордиқ чиқаришни-да... Ахир мавсум жуда узоқ давом этди, жамоани ҳар уч кунда расмий ўйинга тайёрлаш катта куч олди. Ўзи одатга кўра, ўйиндан олдин кечаси билан ухлолмай қийналиб чиқаман, анчадан буён шундай. Демак, таътил вақти мияни футболдан озгина тозалашда зарарли томони йўқ. Муҳими, клуб ишончли қўлларда ва нима қилиш кераклиги ҳақида аллақачон гаплашиб ҳам олганмиз.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:55, 01.07.2023. Ўқилди: 1815 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик