Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдан эрта кетишга мажбур бўлган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тарихда "Арсенал", "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби клублар вакиллари кутилмаган жароҳатлар сабабли футболни эрта тарк этишган. Бу номларга қараб, агарда жароҳатлар бўлмаганида нималар рўй бериши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин. Аммо вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Қуйида шундай юлдузлардан айримлари билан танишасиз. Улар ўз истакларига қарши бориб, футболни эрта тарк этган.

Жек Уилшер

Уилшерни ўша тунда олган жиддий ҳароҳати тарк этмади. У 2022 йилнинг ёзида футболдан кетишга мажбур бўлганди. Ярим ҳимоячининг ўзи бу ҳақида шундай деганди: "Очиғи, буни қабул қилиш ўта оғир иш. Менга боғлиқ бўлмаган, назорат қила олмайдиган сабабларга кўра футболдан кетиш инсонни хафа қилади. Қўлимдан ҳали анча нарса келарди. Доимо олдимга катта марралар қўйганман. Бу ҳолатга тушаман деб ўйлаб ҳам кўрмаган эдим. Нима бўлган тақдирда ҳам ортимга қараб, фахрланаман. Футболчи бўлганимдан ҳеч қачон афсусланмайман".

Серхио Агуэро

33 ёшида ажойиб ҳужумчи бизни тарк этганди. Ҳа, Агуэро бу пайтгача асосий ишини қилиб бўлган эди. Аргентиналик "Манчестер Сити" билан тарих ёзади. АПЛнинг энг яхши тўпурарлари қаторида Агуэро доим тилга олинган. Биз уни "Барселона"да ҳам нимадир қилишига умид қилгандик. Аммо юрак билан боғлиқ муаммо сабабли Агуэро ортиқ ўйнай олмаслиги равшанлашди. У бу ҳақида шундай деганди: "Мен ўз фаолиятим билан фахрланаман. Майли, пешонага ёзилганини кўраверамиз. Ҳархолда, бу дард менга кечроқ таъсир қилди. Ҳаётим давомида мени нималар кутаётганини билмайман. Аммо бир нарса аниқки, атрофимда мен севган ва қадрлайдиган инсонлар жамланган. Мен яхши кўрганингиз учун раҳмат".

Жюст Фонтен

Француз ҳужумчиси 1958 йилги "Олтин бутса"га эга чиқади. Фонтен клуб миқёсида 283 та баҳсда майдонга тушиб, 259 та голга муаллифлик қилади. У асосан ўзининг бир мундиалда энг кўп, 13 та урган голи билан эсланади. Ҳужумчи Франция сафида 21 та ўйин ўтказиб, 30 та голга муаллифлик қилганди.

Эмманюэль Пети

"Монако"да тўққиз йил ўйнагандан кейин, Пети АПЛга келади. У 1997 йилда Арсен Венгернинг "Арсенал"ига қўшилади. Пети "Арсенал"дан ташқари "Барселона" ва "Челси" сафида ҳам ҳаракат қилган. Аммо 2004 йилда тиззасидан олган жароҳати сабабли футболдан кетишга мажбур бўлган. Пети 1998 йилда ўйин орқали 17 минг евро ютиб олади ва ютган ҳамма пулини хайрияга бериб юборади.

Жейми Реднапп

Реднапп "Ливерпуль" учун 10 йилдан ортиқ вақт давомида ҳаракат қилган. Аммо унинг даври жароҳатлар билан эсланади. Ярим ҳимоячи 2000 йилдан бошлаб соғлиғида муаммоларга дуч келади. Шу сабабли 2005 йилда нафақага кетади. Нима бўлган тақдирда ҳам Жейми ўзидан мухлислар учун фақатгина яхши хотиралар қолдирган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:42, 03.07.2023. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик