Берлусконининг қамоқ жазоси бир йилгача камайтирилди
Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг қамоқ жазоси муддатини бир йилгача қисқартиришди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Берлускони нисбатан 2006 йили қамоқхоналарнинг тўлиб кетишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қонун қўлланган. Амнистия тўғрисидаги қарор Романо Проди бошчилигидаги сўл-марказчи Италия ҳукумати томонидан қабул қилинган. Сўнгги парламент сайловларида Берлускони айнан Проди тарафдорларига 1 фоиз овоз фарқи билан имкониятни бой берган эди.
Аввалроқ собиқ бош вазир ўзига тегишли Mediaset компаниясида молиявий фирибгарликларни амалга оширганликда айбланиб, 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шунингдек, унга кейинги уч йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш ҳам тақиқлаб қўйилган эди.
Милан судининг қарори устидан юқори инстанцияларга арз қилиш мумкин. Бунгача ҳам Берлускони бир неча бор Mediaset’нинг солиқ тўлашдан бўйин товлаши орқасидан судга чақирилиб, охир-оқибат оқланган эди.
Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:46, 26.10.2012. Ўқилди: 4163 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар