Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 24 31
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 24
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Фиорентина 24 18
18 Лечче 23 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руди Гарсия: «Наполи» улкан довонларни кўзлаши шарт»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

- Неаполда сизлар билан бирга бўлиш мен учун шараф. Аввало, илиқ қабул учун мухлисларга миннатдорчилик билдиришим керак.

Очиғи, «Наполи» тиффозилари гуруҳи илк кундаёқ мени чуқур ҳайратга солди. Умидворманки, бундай муносабат узоқ давом этади - Руди Гарсия Salone delle Feste del Museo e Real Bosco di Capodimonte саройида «Наполи» бош мураббийи сифатида таништирилганидан сўнг гапни маҳаллий фанатларга қаратилган мақтов билан бошлади. Саудия футболидаги тажрибадан кейин еврофутболга қайтган франциялик мутахассис шу тариқа ўз ғоялари ва кейинги мавсум учун шахсий амбицияларини ҳам баён этди.

- Жаноб Руди, Неаполга қандай лойиҳа ва ғоялар билан келдингиз?

- Шахсий амбицияларим ҳақида гапирсам, бу борада клуб президенти билан ўртамизда мукаммал синхронлик бор. Хусусан, ЕЧЛ учун мақсадни жуда баланд қўйдик - турнирда ғалаба қозониш ния-тидамиз. Асосий муштарак вазифамиз - Италия чемпионатида зафарли юришни давом эттириш. Ахир   клуб буюк Диего Марадона давридан нақ 33 йил ўтибгина скудетто ютди ва энди Неаполни чемпионликка бунчалик илҳақ қилиш ярамайди. Асосийси, «Наполи» Европа футболининг бош столидан ўз улушини олиши керак. Яъни мунтазам равишда ЧЛда ўйнаши, шунингдек, якуний ғалаба сари интилиши шарт. Ҳар ҳолда, клуб шундай катта довонларни кўзлашга мутлақо муносибдир.

- Лучано Спаллетти изидан бориш қўрқинчли эмасми?

- Табиатан нимадандир чўчиш одатим йўқ. Биргина истисно - саломатликни йўқотиш қўрқуви. Қисқаси, бор эътиборни ихтиёримдаги футболчилар билан қувноқ ўйин тузишга қаратаман. Бинобарин, ўтган мавсум клуб ҳаётида нақадар муҳим босқич бўлганига қарамай, ҳаммаси ортда қолди. Энди янги юриш нолдан бошланади. Демак, жамоа таркибида қолган йигитлар ҳозиргача нимага эришганликларини унутишлари керак. Шунинг баробарида ишончни мустаҳкамлаш учун тўпланган тажрибадан унумли фойдаланиш талаб этилади.

- Умуман, «Наполи»-2022|2023 қандай таассурот қолдирди, жамоанинг қайси жиҳати кўпроқ ёқди?

- Тан олиш керак, «Наполи» ўтган мавсум ҳужумда ҳам, мудофаада ҳам бирдек сифатли ўйнади. Клуб президенти амбицияларга тўла ва ғалабали юришни давом эттириш йўлида менга керакли воситаларни тақдим этишига ишонаман. Фаолиятим давомида ҳар бир жамоамда ҳамиша ҳужумга кучли эътибор билан ёндашганман, Шунингдек, тартибли ҳимоя муваффақият асосларидан бири эканлигини ҳам яхши тушунаман.

- Мана, 7 йиллик танаффусдан кейин Италияга қайтдингиз. Хўш, ҳозир Руди Гарсия бисотида қандай янгиликлар бор?

- Табиийки, ортда қолган вақтда етарлича тажриба тўпладим. Италияга қайтганимдан мамнунман, ҳозир ишга киришиш онларини сабрсизлик билан кутяпман. Неаполда ҳеч кимни ранжитмоқчи эмасман.

- Фаолиятингизда энг катта миссияга киришяпсиз, шундайми?

- «Наполи»ни бошқарадиган ҳар қандай мураббий зиммасига мураккаб ва ҳаяжонли вазифа тушганини билади. Айниқса, ўтган мавсумдаги чемпионликни ўйласак, шундай. Йўқ, бу ерда велосипед ихтиро қилмоқчи эмасман, лекин ихтиёримдаги йигитлар салоҳиятидан келиб чиқиб, жараёнга шахсий ёндашувимни олиб кираман, албатта. Ўйин формацияга келсак, мавжуд таркибга мослашаман. 4-3-3 чизмаси «Наполи»да яхши ишлади, ўзим ҳам бу тизимдан тез-тез фойдаланганман, аммо мураббий вақтида нималарнидир ўзгартира олиши керак. Фақат «А» режасига таянадиган ва ўзгача ўйин суръатига мослашишда қийналадиган жамоаларни ёқтирмайман. Футболчиларнинг тактик ташаббус кўрсатишлари ва рақибларни ҳайратда қолдирадиган даражада ақлли тўп суришларини юксак қадрлайман.

- Хўш, янги кампанияни тўғри бошлашнинг калити нима?

- Аввало, руҳий метинлик кўрсатишимиз талаб этилади, чунки жамоа чемпионликдан кейин кўпинча тезлик педалини қўйиб юбориш хавфи остида қолади. Оддий айт­ганда, футболчиларни ютуқлардан сархуш бўлиб қолишларидан олиб қочиш зарур. Биламан, жамоада янада жиддий ишларга қодир ёшлар бор. Асосийси, таркиб рақобатбардош. Бош мақсадим - йигитларнинг янги қирраларини очиш асносида ўйинни янада яхшилаш.

- Бу ерда эски шогирдларингиздан бири Фрэнк Ангисса ҳам бор...

- «Марсел»ни бошқарганимда, Фрэнкка дебют қилиш имконини бергандим. Бу йигитни яхши биламан ва йўлларимиз яна туташганидан хурсандман. Ангисса охирги йиллар чиндан ҳам, анча тезлик олди ва «Наполи»да муҳим деталга айланганини исботлади. Унга янада талабчанроқ қарайман, чунки нималарга қодирлиги менга маълум.

- Аурелио де Лаурентис билан илк учрашув таассуротларини ҳам баён этсангиз...

- Унинг футболча амбициялари мислсиз даражада катта. «Наполи» савдо белгиси - бу ҳали тўлиқ ишлов берилмаган олмос. Шундай экан, анъаналарни давом эттириш йўлида бирга олға интиламиз, жамоани кучайтириш учун янги истеъдодлар қидирамиз.

- Спаллетти кетади, сиз келасиз - бу ёзиб қўйилган сценарийдек...

- Ҳа, тақдиримиз шундай экан. «Рома»да ҳам Спаллетти ўрнини эгаллагандим, энди «Наполи»да шундай бўлди. Қайтараман, жамоа таркиби кескин ўзгариб кетмаса, жиддий ўзгаришларга қўл урмайман. Мақсад - мамлакат ичида стандартларни сақлаган ҳолда, Европада ҳам муваффақият қозониш. «Наполи»нинг ҳайратга соладиган фазилатларидан бири - йигитларнинг ақл бовар қилмас даражада кўп югуришлари. Жамоа сифатида ривожланиш учун шу хислатни сақлаб қолиш муҳим. Умуман, «Наполи» нафақат ўйин қобилияти, балки руҳият ва ҳамжиҳатлик нуқтаи назаридан ҳам кучайишга қодир. Жамоа руҳи — футболчилар ва мураббийларга юксак тоғларга чиқиш имконини берувчи элемент.

- Ўз жамоангиз учун қандайдир шиор ўйлаб қўйдингизми?

- Ҳа, йигитларга баъзи қадриятларни сингдиришим керак. Дейлик, камтарлик ва меҳнатсеварликсиз ҳеч қаерга боролмайсиз. Истеъдод ёрдам беради, лекин энг муҳими — бирлик! Юлдузларга катта эътибор қаратилади, бу замонавий футболнинг бир қисми эканлигини тушунаман, лекин ҳаммаси бирлик, жамоавий уйғунликдан келиб чиқишини унутмаслик лозим.

- Мухлисларга айтадиган сўзингиз борми?

- «Наполи» мухлислари ва клуб стадиони ҳақида ҳаммасини биламан. Буни «Рома» мураббийи сифатида кўрганман. Энди шундай муҳитни жамоа ичида бошдан кечириш ва фантастик ҳолатдан борича завқланишни истайман. Мухлисларни қувонтириш йўлида бор билим ва салоҳиятимни ишга солишим муқаррар.

- Скудетто сиз учун трамплин сифатида хизмат қиладими ёки қўшимча босим бўлади?

- Ўйлайманки, амалдаги чемпион мақоми бизга ёқилғи ва иштиёқ беради. Ахир чемпион сифатида бутун мамлакат бўйлаб сайр қилиш жуда ёқимли. Иккинчи томондан, ҳар бир рақиб чемпионга ўзгача «тиш қайрайди», қолаверса, босим ҳам йўқ эмас. Демак, ўз штабим билан аввало, скудеттони ютган жамоа стандартларини сақлаб қолиш устида бош қотиришим зарур.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 03.07.2023. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Наполи Расмус Хейлунд 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Ювентус Кенан Йылдыз 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Милан Рафаэл Леау 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.