Шаҳзодбек Бешимов: «Қўқон-1912 анча кучли жамоа»
«Қўқон-1912»нинг янги аъзоси Шаҳзодбек Бешимов таркибга келиб қўшилганидан сўнг илк фикрлари билан ўртоқлашди.
«Қўқон-1912» жамоасига ўтишимга бош сабабчи — Мухсинжон Низомиддинов сабаб бўлдилар. Улар менга қўнғироқ қилиб, мени жамоада кўришни истаётганларини маълум қилдилар. Бу эса менга катта ишонч берди. Ўзим ҳам омадимни бошқа жамоада синаб кўришни мақсад қилгандим. «Қўқон-1912» жамоаси анча кучли ва улар Суперлигага чиқишни вазифа қилишган. Шундай мақсадларни олдига қўйган жамоада ўйнаш мен учун ҳам маъқул келди ва уларнинг таклифларини қабул қилдим. Худо хоҳласа, голларим билан «Қўқон-1912» жамоасини ва барча мухлисларни хурсанд қиламан. Мақсадимиз: жамоа билан суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Шунингдек, яхши ўйин кўрсатиб, тўпурарлар қаторига жой олишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим»,-деди Шаҳзодбек
Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 10:28, 06.07.2023. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар