Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тажрибасиз «ўқитувчи»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида суперўйин гувоҳи бўлаётгандик. Фергюссон шогирдларидан тезкор иккита гол ҳам мезбонларни синдириб қўймади. Аксинча, бу голлар лондонликларни янада агрессив бўлишга ундади. Де Хеянинг суперсейвлари ва оёқ билан ўйнашларига қарамай, биринчи бўлим сўнгида Хуан Мата жарима зарбасидан айнан дарвозанинг Де Хея қўриқлаётган бурчагига тўпни йўллади. Иккинчи бўлим бошида Рамирес қийин вазиятда бош билан ҳисобни тенглаштирди.

Ана энди жамоаларнинг ўзини тутиши, ўйинни қай тариқа давом эттиришини кутаётганимизда биринчи бўлимда жуда яхши ишлаган Марк Клаттенбургкатта саҳнага чиқди — ё у ўзини майдонда борлигини эслаб қолди, ёки ўйин қоидаларини эсдан чиқариб қўйди. Келинг, Клаттенбургтомонидан "Челси"нинг 2 нафар футболчисига кўрсатилган қизил карточкаларни кўриб чиқамиз.

63-дақиқа, Бранислав Ивановичга қизил карточка. "Челси" ҳимоячиси рақиб ҳужумчиси Эшли Янгни бехосдан йиқитиб қўйди. Эътибор беринг, бехосдан. У атайлаб орқадан чалмади, "подкат" қилмади. Югураётиб, унинг оёғи ҳужумчининг оёғига тегиб кетди. Бу биринчидан. Иккинчидан, Иванович ҳужумчини йиқитмаганида ҳам Янг билан параллел равишда яна бир ҳимоячи ҳаракатланаётганди. Айтмоқчи бўлганим, Эшли яққол гол уриш вазиятида эмасди. Бундай ҳолатларда одатда карточканинг қизил эмас, сариқ рангдагиси кўрсатилади. Ҳакамлар тили билан айтганда, бу вазиятда сариқ ва қизил карточка ўртасидаги, яъни "оранжевий карточка"ли ҳолат эди. Бундай вазиятда ҳакам ўйин атмосфераси, ўйиннинг боришига қараб қарор чиқаради. Клаттенбург эса "зарғалдоқ"ни "қизил"га айлантиришга қарор қилди. Бунга эътироз йўқ. Бу ҳакамнинг ихтиёридаги ҳолат эди ва у ўз қарорини эълон қилди.

Хўп, "Челси" жазосини олди. "Челси" рақибнинг ҳужуми гол билан якунланиши номаълум бўлган вазиятда Ивановични бой бериш эвазига голдан қутулиб қолди. Буниси тушунарли. Қолган вақтда майдон эгаларининг режаси аниқ — ҳимояни мустаҳкамлаган ҳолда қарши ҳужумдан фойдаланиш. "МЮ" эса сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб, рақибга босим ўтказиши кутилаётганди. Демак, ҳали 30 дақиқа давомида мухлисларни шиддатли кураш кутиб турибди. Ҳамма тушуниб турган мана шу ўйиннинг ички ва ташқи атмосферасини Марк тушунмади.

Эслаймиз. 69-дақиқа. Фернандо Торресга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка "қизил"га айланди ва у ҳам майдондан четлаштирилди (6 дақиқа ичида 2та қизил карточка). Испаниялик ҳужумчи жарима майдончаси ташқарисида ҳимоячи Эванснинг оёқлари орасида тўпни катта тезликда ўтказди ва ўзи уни айланиб ўтмоқчи бўлганида ҳимоячининг оёқларига оз-моз туртинди ва йиқилди. Контакт бору, аммо ҳужумчи ҳам жарима тўпига қарши эмаслигини билдириб қўйди, десак тўғри бўлса керак. Бу вазиятда ҳимоячи тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборганидан кейин оёқларини олдинга чўзди. Иккинчидан, Торреснинг тезлиги катта эди ва у кичик туртинишда ҳам мувозанатни йўқотиши мумкин эди. Учинчидан, ва ҳакамнинг энг катта хатоси, у ўйин атмосферасини, муҳитини инобатга олмади! Ахир "Стемфорд Бриж"га 40 мингдан ортиқ мухлис, телеэкран қаршисидаги миллионлаб томошабинлар ажойиб спектаклни томоша қилишаётганди. Футбол ким учун? Мухлис учун! Ҳакамнинг ракурсидан Торрес симуляция ишлатгандек кўринган бўлиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Ҳа, ўйин қоидаларида симуляция сариқ карточка билан жазоланиши ҳақида ёзиб қўйилган. Аммо ўйинни бузиб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Сўнгги йилларда ФИФА ҳам "китобий ҳакамлар"дан воз кечиб, юрак билан ишлайдиган, ўйинни ҳис қила оладиган ҳакамларга суянмоқда. Наҳотки, Клаттенбургбундан бехабар бўлса? Хабари бор унинг бундан. Ахир у ёзги олимпия ўйинларининг финалини бошқарди! Бугун у очиқчасига тажрибасизлик қилди. Бундай ўйинларга руҳан тайёр эмаслиги билиниб қолди. У жаҳон даражасидаги футбол юлдузлари билан баравар "ўйнай" олмади. "Профессор" бўла олмади, конспектга қараб дарс ўтадиган тажрибасиз "ўқитувчи"га ўхшаб қолди!

Фикри ожизимча, Марк танлаган позицияда Фернандо Торрес симуляция ишлатгандек кўринган бўлса-да, бу ҳолат учун хуштак чалиб ўтирмасдан, ўйинни индамай давом эттиравериши керак эди. Ана шунда ўйин рисоладагидек давом этарди. Қизиқ, наҳотки у 6 дақиқа аввал кўрсатган қизил карточкаси ёдидан чиқарган, навбатдаги четлатиш ўйинни бузиб юбориши мумкинлигини ҳис қилмаган бўлса?

"Манчестер Юнайтед"нинг бу ерда айби йўқ. Ҳаттоки, ғалаба тўп офсайддан урилган бўлсада, бунда ҳакамларни айблай олмайман. Ушбу ҳолатни инсон кўзи билан аниқлаш қийин. Бу ҳолат шунчаки ҳакамларнинг айбини икки баравар бўрттириб кўрсатишга хизмат қилди, холос.

Эътибор берган бўлсангиз, қизил карточкалардан кейин ҳакамнинг шашти пасайиб қолди. У хатога йўл қўйганини ўша вазиятнинг ўзидаёқ ҳис қилиб бўлди. Ишончим комил, у ўйиннинг қолган дақиқаларини ҳам ташқи, ҳам виждон босими остида ўтказди. Бу ўйин унга катта сабоқ бўлди. Кейинги ўйинларга у руҳан қаттиқ тайёрланиб тушади.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.

Хабарингиз бор, Лондонда бўлиб ўтган олимпиаданинг финалида Мексика ва Бразилия терма жамоалари, 3-ўрин учун эса Осиёнинг икки жамоаси баҳс олиб бориши маълум бўлганидан кейин ўзбекистонлик мухлисларни финални Эрматов бошқаришини кутаётгандик. Аммо ташкилий қўмита финални мезбон ҳакам — Марк Клаттенбургга топширишга қарор қилди. Эрматов билан интервью уюштирганимда, у Лондонда бўлган бир гапни айтганди. Ярим финал ўйинлари тугаганидан кейин Клаттенбург Равшаннинг олдига келган ва унга айтган: "Равшан, сен финални бошқаришинг аниқ, мен эса финалда сенга захира ҳаками бўлишни истайман".

Киритилди: 00:19, 29.10.2012. Ўқилди: 6144 марта. Фикрлар: 37 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.