Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Сўғдиёна 1-0 Андижон
16-тур Пахтакор 2-2 Бухоро
16-тур Сурхон 0-1 Навбаҳор
16-тур Локомотив 2-1 Динамо
16-тур Хоразм 2-0 Машъал
16-тур Нефтчи 5-0 Қизилқум
16-тур Бунёдкор 2-3 ОКМК
16-тур Насаф 0-0 Қўқон-1912

Сўровнома

  • ЖЧ-2026да қайси жамоа чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 11880 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.08.2026

      07:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу".
      16:00 "Непобедимый".
      16:30 Чемпионат Бразилии. "Ремо" - "Атлетико Минейро".
      18:30 "Наши иностранцы".
      18:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Мирасол". Прямая трансляция.
      20:55 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Флуминенсе".
      22:55 Д/ф "Месси".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      02:00 "Бесконечная история". "1999 год".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
      04:30 Д/ф "Марадона Кустурицы".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.08.2026

      05:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат Европы во Франции. Смешанная эстафета.
      07:35 "Эволюция спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Женщины.
      10:25 Хай-дайвинг. Чемпионат Европы во Франции. Мужчины.
      11:40 Стендовая стрельба. Профессиональная лига спортинга в Санкт-Петербурге.
      13:05 Маунтинбайк. Чемпионат Европы в Швейцарии. Мужчины. Кросс-кантри.
      15:00 "Команда мечты".
      15:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины. Прямая трансляция.
      16:45 Д/ф "Шахматные партии Холодной войны", 3 с. "Спасский против Фишера".
      17:30 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Мужчины. Прямая трансляция.
      18:50 "География спорта". Боровск.
      19:15 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Произвольная программа.
      20:55 "Эволюция спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:55 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
      02:10 "Команда мечты".
      02:40 Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Группы. Произвольная программа.
      04:15 Всероссийская спартакиада 2026. Скейтбординг. Женщины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.08.2026

      08:00 Смешанные единоборства. ONE FC.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Всероссийская спартакиада 2026. Синхронное плавание. Дуэты. Прямая трансляция.
      12:30 "Чемпионы на все времена". Олег Молибога.
      13:00 "Вы это видели".
      14:05 Новости.
      14:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:05 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Игора Драйв". SMP GT4. Гонка 2. Прямая трансляция.
      16:25 LIVE Футбол. Женщины. Суперлига. "Локомотив" (Москва) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      21:30 LIVE Футбол. Альфа-Банк Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Спартак" (Москва) - "Краснодар". Прямая трансляция.
      00:05 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:50 Новости.
      01:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Всероссийская спартакиада 2026. Бадминтон.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.08.2026

      05:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      06:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      09:30 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      11:00 LIVE Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      15:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 8 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:30 Фехтование. Чемпионат мира в Гонконге. Команды. Обзор.
      17:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:45 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:45 Велоспорт. "Велошоу".
      23:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Лондоне, Великобритания.
      01:00 Снукер. Открытый чемпионат Китая в Тайюане. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лига 1 якуни. Муаммоли «ПСЖ», шов-шувли «Ланс», таъсирчан «Реймс»...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022/2023 йиллар мавсуми Европанинг кучли 5та лигасида бош­қача тус олгани - айни ҳақиқат. Жумладан, Франция элит дивизиони - Лига1да ҳам ўзгачалик кўзга ташланди. Ҳа, стартдаёқ кўпчилик «ПСЖ» осонгина яна тахтга кўтарилишини тахмин қилганди, амалда худди шундай бўлди, фақат Париж гранди бир қатор учрашувларда ўз устунлигини намойиш этолмади ва финиш маррасига энг яқин таъқибчисидан атиги бир қадам олдинроқ етди. Хуллас, кучли трио (Лионель Месси - Килиан Мбаппе - Неймар)дан охирги мавсум фойдаланган «ПСЖ» ўз унвонини базўр ҳимоя қилди, зеро, бошқа бир қатор клублар ижобий белгилари билан ўз мухлисларини қувонтирди.

Мавсумнинг энг яхши жамоаси - «ПСЖ». Сўнгги йиллар чемпиони якунланган мавсум нақ 11та ўйинда очко йўқотди (4та дуранг ва 7та мағлубият), аниқроғи, рақибларини унча менсимади ёки саховат кўрсатди. Шу тариқа ўз мухлисларини анча вақт ҳаяжонда ушлаб турди, лекин якунда ғолибликка эришди, барибир. Қолаверса, «ПСЖ» лигада ҳаммадан кўпроқ - 27 марта ғалаба қозонди. Мавсумни шиддатли бошлаган Кристоф Гальтье шогирдлари Қатар мундиалидан кейин негадир ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Лига1даги дастлабки мағлубиятни 1 январь куни қабул қилган Париж гранди бунгача тўплаган очколар эвазига узоқ вақт вазиятни назоратда ушлаш имконига эга эди. Эҳтимол, иккинчи даврада кузатилган суст­кашликнинг асл сабаби ҳам шудир. Лекин факт битта: пойтахт клуби нуфузли совринни ўзида сақлаб қолди.

Энг яхши тўпурар - Килиан Мбаппе. Франция миллий жамоаси юлдузи қаторасига 5-марта юксак унвон соҳибига айланди. Бу гал даҳшатли голеа­дор рақиблар дарвозасини 29 марта нишонга олди. Бу Килиан учун фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич эмас, лекин 29та гол снайперлар гуруҳида ғолиб чиқишига кифоя қилди. Мбаппедан атиги 2та кам гол урган «Лион» ҳужумчиси Александр Лаказетт пойгада 2-ўринни эгаллаган бўлса, 24та аниқ зарба муаллифи Жонатан Дэвид («Лилль») кейинги поғонага жойлашди. Асосийси, Лига1да сермаҳсул футболчилар сафи кенгайиб бормоқда ва келаси мавсум пойга янада қизиса, ажабмас. Боз устига, Килиан кетмоқда, демак, унинг серияси ҳам узилади.

Энг яхши ассистент - Лио­нель Месси. Мавсумнинг энг яхши ассистенти мақоми кутилганидек, аргентиналик суперюлдуздан ортмади. «ПСЖ» билан хайрлашишга улгурган даҳо 16та самарали узатма билан клубдоши Неймарни 5та ассист даражасида ортда қолдирди. «Марсель» ҳимоячиси Жонатан Клосс ҳам худди бразилиялик каби 11та гол ҳаммуаллифи бўлди. «Ренн» хавбеки Реми Кабелла натижаси ҳам чакки эмас - 10та самарали узатма.

Энг яхши дарвозабон - Брис Самба. Мазкур номинацияда «Ланс» кипери ҳақли равишда устун келди. Брис мавсум давомида 15та «қуруқ» ўйин тўплади, муҳими, ўта ишончли ҳаракатлари билан жамоасининг якунда кумуш медалга эга чиқишига муносиб ҳисса қўшди. «Қуруқ» ўйинлар сони бўйича 2-яхши натижани Брисдан 1 балл ортда қолган «Реймс» дарвозабони Йеванн Диуф қайд этди - 14та. 13тадан ўйин­да ўз дарвозалари дахлсизлигини таъминлаган Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ») ва Стив Манданда («Ренн») бу борада 3-юқори кўрсаткичга эга бўлишди. Диққат қилинг, 38 ёшли Манданда ҳамон энг ишончли дарвозабонлар қаторида. Қўшимчасига, у «сэйв»лар сони бўйича ҳам кучли учликдан жой олди,  ваҳоланки, «қуруқ» ўйинлар бобида ўзини кўрсатган ам­плуадошларидан ҳеч бири бу рўйхатда йўқ. «Сэйв»лар қироли мақоми эса бу сафар «Монако» кипери Александер Нюбелга насиб этди. У мавсум давомида 140 марта ўз жамоасини муқаррардек туюлган голдан сақлаб қолди.

Мавсум шиддати - «Ланс». Ҳа, Лига 1да энг кучли шиддат шу клуб томонидан кузатилди. Бинобарин, «Ланс» элитадаги 3-мавсумидаёқ кумуш медаль соҳибига айланди. «Қизил-олтин ранглилар» аввалги 2 мавсумни 7-поғонада якунлагандилар. Ортда қолган чемпионатда эса «Ланс» деярли бутун масофа давомида «ПСЖ»ни изма-из таъқиб этди ва якунда атиги 1 очко ортда қолди. Муваффақиятда дарвозабон Брис Самбадан таш­қари, майдон ўйинчиларининг улуши ҳам сезиларли, албатта. Ҳар ҳолда, жамоа атиги 4та ўйинда мағлубиятга учради ва Лига 1да энг кам гол (29та) қўйиб юборган дружина бўлди. Шу тариқа Франк Эз бошқарувида ўйнаган жамоа 20 йиллик танаффусдан сўнг ЧЛга қайтди. «Ланс» шу суръатини ушлаб қолса, нуфузли турнирда ҳам шов-шув кўтариши мумкин.

Мавсум кашфиёти - «Реймс». Ўта ижобий таассурот қолдирган яна бир иштиёқли жамоа. «Реймс» бош мураббийи Вилл Стилл ҳам кашфиёт мақомига муносиб. Навқирон мутахассис ўтган йилнинг октябрида иш бошлаган пайт «Реймс» аутсайдерлар ҳудудида юрганди. Кейин нақ 19та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этди. Яъни 30 ёшли мураббий жамоа­си бу борада Европанинг кучли 5та лигаси рекордини ўрнатди. Тўғри, «Реймс» якунда турнир жадвалининг атиги 11-қаторидан жой олди ва бу юксак натижа эмас. Лекин клуб чемпионатни қандай бошлагани ва маълум вақт қуйи лигага тушиб кетишга яққол номзодлар қаторида юрганини инобатга олиш керак. Вилл Стилл аллақачон грандлар эътиборига тушгани - айни ҳақиқат. Эҳтимолки, мураббийни яқин келажакда қайсидир номдор жамоа бош­қарувида ҳам кўрармиз...

Мавсум омадсизи - «Марсель». Йўқ, бу жамоа мавсумни барбод қилмади, якунда 3-ўринни банд этди. Лекин «Марсель» потенциал салоҳиятидан тўлиқ фойдаланолмади. Оддий айтганда, рисоладагидек таркиб йиққан жамоага чемпионлик  йўлида азалий рақибига жиддий қаршилик кўрсатиш учун барқарорлик етишмади. «Оқ-ҳаворанглар» ғалабалар серияси ортидан кутилмаганда, кетма-кет мағлубиятларга ҳам юз тутишди. Энг ачинарли томони, «Марсель» охирги 5та ўйин­дан 4тасида имкониятни бой берди. Эҳтимол, жамоа ЧЛ йўлланмаси билан кифояланишга одатланиб қолгандир...

ЛИГА 1-2022/2023 ЯКУНИ 

Чемпион: «ПСЖ»

ЧЛга йўлланма: «ПСЖ», «Ланс», «Марсель»

ЕЛга йўлланма: «Ренн», «Тулуза»

КЛга йўлланма: «Лилль»

Лига 2га қулаш: «Осер», «Аяччо», «Труа», «Анже»

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:20, 08.07.2023. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
2 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 9
4 Нефтчи Стипе Перица 8
5 Пахтакор Чинеду Стефан 8
6 Насаф Бобур Абдухолиқов 7
7 Пахтакор Достон Ҳамдамов 7
8 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 6
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 6
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик