Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

«Нега биз ғолиб бўлолмас эканмиз?»: АҚШ ҳимоячиси ўз уйларидаги Жаҳон чемпионатидан нима кутаётганини айтди [0]

Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолашга яқин турибди [0]

Роберто Мартинес: «6 рақами Португалияга омад келтириши мумкин» [0]

Мартинес нима учун Португалия бўлажак Жаҳон чемпионатида зафар қучишига ишонишини тушунтирди [0]

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» билан боғлиқ жанжалдан фойдаланиб қолиши мумкин [0]

Пол Мерсон: «Арсенал» маълум бир услубда ўйнади ва бу босим остида ўз мевасини берди» [0]

«Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон» атрофидаги можародан фойдаланиб, Ши Чарльзни сотиб олмоқчи [0]

Нагельсманн: «У жамоани яхши энергия билан таъминлайди» [0]

Нагельсманн Нойернинг ЖЧ-2026да Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлишини тасдиқлади [0]

Винисиус учун мавсум тугади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Тожиев: "Танаффусда ўзимизни тиклаб оламиз"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Шўртан» клуби 4-ўрин учун астойдил курашяпти. Улар иккинчи даврани жуда яхши ўтказиб келаётгандилар. Лекин футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён туришини унутмаслик керак. Ғузорликлар охирги иккита турда мағлубиятга учраб, 5-ўринга тушиб қолишди. Олдинда эса жамоани «Бунёдкор», «Навбаҳор» ва «Локомотив»га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди.

Хўш, жамоа бундай оғир вазиятдан қандай чиқиб кета олади? «Шўртан»нинг етакчи футболчиларидан бири – Фарҳод Тожиев билан “Футбол фаворит” газетаси мухбири Ш.Жўраевнинг суҳбати шу хусусида бўлди.

-«Шўртан»нинг иккита ўйинда мағлубиятга учраши мухлислар учун кутилмаган ҳол бўлди ва уларни ранжитди. Сиз бунинг сабабларини қандай изоҳлайсиз?


-Бир нарса дейиш қийин. Ўз майдонимизда «Бухоро» билан ўйинда охирги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик. Уйимизда ютқазиб қўйганимиз бизга анча таъсир кўрсатди. Ғузорда мағлубиятга учрамай келаётгандик. Қолаверса, иккинчи даврада ҳеч бир рақибга имкониятни бой бермаётгандик. Шунинг учун бундан ўзимиз ҳам қаттиқ ранжидик. Ўз ўйинимиздан ўзимиз қониқмадик. Гапнинг очиғи, ўша учрашувдан кейин «Металлург» билан беллашувга ишончсизлик билан қарадик. Чунки ўз кучимизга аввалгидек юқори даражада ишонмадик. Натижада биз қўрққан нарса содир бўлди. Бекободда тез гол қўйиб юборишимиз бизга ортиқча зарба бўлди. Ўйин охиригача эса йирик ҳисоб қайд этилди. Яхшиямки, орада танаффус юз берди. Бу вақт оралиғида ўзимизга келиб олишимиз учун имкон бўлади. Насиб қилса, «Бунёдкор» билан бўладиган ўйинда мухлисларимиз учун яхши натижа кўрсатамиз.

 

-«Шўртан» - «Бунёдкор» ўйинини қолдирилиши жамоа учун ижобий ҳолат экан-да?

 

-Ҳа, шундай деса бўлади. Негаки, иккита мағлубиятдан кейин футболчилар руҳий томондан ўзларини тиклаб оладилар. Ўйлайманки, бу учрашувгача ўз кучимизга бўлган ишончни қайтариб оламиз ва пухта тайёргарлик кўра оламиз.

 

-«Бухоро» ҳамда «Металлург»га бой берилган ўйинлардан сўнг «Шўртан» 5-ўринга тушиб қолди. Чунки «Локомотив» бундан унумли фойдаланиб, ғалабалар қозонган ҳолда очколар сонини ошириб юборди. Энди 4-ўринга қайтишга қанчалик ишоняпсиз?


-Ўйлашимча, бу йил 4-ўринни оламиз. Негаки, ўз майдонимизда «Бунёдкор»ни ютиб олсак, сафарда «Навбаҳор»ни ҳам енгишга имкониятимиз ортади. Кейин ҳаммаси Тошкентда «Локомотив» билан учрашувда ҳал бўлади. Тўғри, мағлубиятлар бизга қаттиқ таъсир қилди. Лекин ўзимизни йўқотмаслигимиз керак. Умид қиламанки, 4-ўринни қўлга киритамиз.

 

-Хабарингиз бор, чемпионатнинг охирги иккита тури 17 ҳамда 21 ноябрга сурилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай бўлди?


-Билмадим. «Шўртан»га иккинчи даврада келиб қўшилдим. Жамоадагиларнинг барчаси билан муносабатим яхши бўлганлиги учун анча ўзимни тиклаб олдим. Мавсумнинг чўзилиши менга таъсир қилмади. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Чунки бу ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Аксинча, яна жамоадошларим билан бирга бўлиб ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Олдин ноябрнинг охирларида ҳам ўйнаган пайтларимиз бўлган. Албатта, юзага келган танаффуснинг муддати катта. Аммо бунинг зарари йўқ.

 

-«Шўртан»га иккинчи даврада келиб қўшилган футболчи сифатида бу ердаги ҳаётингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

-Ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Чемпионатимизда танаффус бўлгани сабабли машғулотларда янада ишлаб чемпионатни яхши ҳолатда тугатмоқчиман. Тўғри, ҳозирги ҳолатим ўзимга ёқмаяпти. Чунки натижадан ҳам, ўйинимдан ҳам қониқмаяпман.

 

-«Шўртан»ни олдинда «Бунёдкор» ва «Локомотив»га қарши оғир ўйинлар кутмоқда. Сиз учун қайси бири алоҳида аҳамиятга эга?


-Ўйлашимча, «Локомотив»га қарши ўйин мураккаброқ ўтади. «Бунёдкор» клуби чемпионлар Лигасида меҳмонда ўйнайди. Биз билан ўйинга эса улар чарчоқ билан келишади. Бу жамоамизга қўл келиши мумкин. Бундан ташқари «Навбаҳор» билан ўйинимиз ҳам қийин ўтади. Лекин уларнинг орасида «Локомотив»га қарши учрашув энг муҳими саналади.

 

-Собиқ жамоангиз - «Пахтакор» чемпионликка яқин туришибди. Бу борада шубҳа қилмаяпсизми?

-Йўқ. Бу йил «Пахтакор» чемпион бўлади. Уларнинг сафида истеъдодли ёшлар жамланган. Улар чемпионликни қўлга киритишни жуда-жуда хоҳлашяпти. Шунинг учун бир жамоа бўлиб хамжиҳатликда ўйнашяпти, худди бир мушт каби! Шу боис «Пахтакор»нинг чемпион бўлишига ишонаман.

Манба: fcshurtan.uz ва "Футбол фаворит" газетаси

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:12, 30.10.2012. Ўқилди: 3836 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик