Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега "Манчестер Юнайтед" айнан Андре Онанани сотиб олмоқчи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир неча ҳафтадан бери "МЮ" ва унинг янги дарвозабон қидираётгани ҳақида миш-мишлар юрган эди. Мана ҳозир ҳаммаси аён бўлдики, "Интер" билан Андре Онана борасида келишувга яқин келинган. Жамоага 12 йил давомида хизмат қилган Давид Де Хеа айни дамда "қизил иблислар" сафини тарк этиб улгурди. Унинг ўрни Онанага топширилиши айтилган. Камерунлик посбон "Интер"да атиги бир мавсум ўйнади. Аммо яна кўчишни амалга оширадиган кўринади. Хўш, "Манчестер Юнайтед" нега айнан Андре Онанани истамоқда?

Онана "МЮ"га нима беради?

Эрик тен Хагнинг Онанага қизиқаётганлигининг асосий сабаби бу футболчининг юқори даражадаги техникасидир. У оёқ билан яхши ўйнай олади. Бу эса тен Хаг жамоасига ўта керакли бўлган хусусиятлардан биридир. Масалан, аниқ узатмалар бўйича Онана Де Хеадан 10.2 фоиз устунликка эга.  Қолаверса, Эрик тен Хаг "МЮ"да тўп эгалигига асосланган жамоа қурмоқда. Онананинг келиши эса рақиб босимига чидамлиликни оширади. Негаки, Онана рақиб прессинги пайтида тўпни майдон маркази, ҳатто ҳужумга ҳам аниқ тарзда етказиб бера олади. Камерун терма жамоаси аъзоси "Аякс" ва "Интер" сафида жами 104 та қуруқ ўйин ўтказган. Бу ўртача ҳар 2.5 та ўйинда битта даҳлсиз дарвоза дегани. Онананинг сейв кўрсаткичи 76.4 фоизга тенг. Фаолиятида 255 та ўйинда майдонга тушганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ажойиб натижа ҳисобланади.

Андре Онананинг "МЮ" ўтиш тафсилотлари

"Манчестер Юнайтед"нинг дарвозабон учун таклиф этган 38.5 миллион фунтлик қиймати рад этилганди. Шундан кейин маълум бўлдики, "Интер" талаби ва таклиф ўртасида анчагина катта фарқ мавжуд. Миланликлар 27 ёшли футболчи эвазига камида 50 миллион сўрамоқда. Масалан, "МЮ" ҳам 38.5 миллиондан ташқари 4.3 миллион бонуслар ҳам берилишини айтган. Аммо "Интер" барибир кўнмаган. Шундай экан, 50 миллион фунтга яқин таклифсиз ҳеч нарса ўзгармайди. Дарвозабоннинг ўзи АПЛга кўчишга тайёр эканини билдирган. Онанага "Челси" ҳам қизиқмоқда. Аммо катта эҳтимол билан вазият "МЮ" фойдасига ҳал бўлади.

Андре Онана натижалари

Клуб: "Аякс"
Ўйинлар: 214 та
Ўтказилган голлар: 192 та
Қуруқ ўйинлар: 85 та

Клуб: "Интер"
Ўйинлар: 41 та
Ўтказилган голлар: 36 та
Қуруқ ўйинлар: 19 та.

Жами: 255 та ўйин, 226 та ўтказилган гол, 104 та қуруқ баҳс.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:48, 10.07.2023. Ўқилди: 2349 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик