Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛдаги энг сермаҳсул тандемлар!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қуйида АПЛда биргаликда энг кўп гол урган футболчилар хусусида сўз юритамиз. 

Даррен Андертон ва Тэдди Шерингем - "Тоттенхэм" учун 27 та голли комбинация

Тэдди Шерингем тўрт мавсум давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйнагани ва Даррен Андертоннинг кўп серияли жароҳатлар тўлқини бўлганига қарамай бу жуфтлик "Тоттенхэм"да жуда самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Етти мавсумда, икки афсунгар бор имкониятлари, маҳорати ва ҳийла-найрангларини ишга солди, улар 27 марта биргаликда голлар урди. Шерингем эса уларнинг катта қисмини (20) дарвозага киритди. Уларнинг ҳамкорликдаги чўққиси 1994-95 йилги мавсум бошида юзага келди. Андертон мавсумнинг биринчи ярмида Шерингем учун олтита голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, улар Англия терма жамоаси учун 15 марта бирга ўйнашган, айниқса Евро-1996 давомида "уч шерлар" ўз майдонларида ярим финалгача чиқишган. 2003 йилда Шерингемнинг "шпорлар"дан иккинчи марта кетиши, "Портсмут"га қўшилиши ҳамкорликни тугатди, Андертон бир йилдан кейин клубни тарк этиб, "Бирмингем"га қўшилди.

Роберт Пирес ва Тьерри Анри - "Арсенал" учун 29 та гол комбинацияси

Пирес 2006 йилда "Вильярреал"га кетишидан олдин 12 голга муаллифлик қилган эди. Шериги эса 17 гол урди. Рўйхатда бунчалик юқори бўлган жуфтликни кўриш ажабланарли эмас, мураббий Арсен Венгер бошчилигидаги клуб учун айниқса самарали даврда ҳар бирининг маҳорати ва шафқатсизлиги ўзгача эди. "Арсенал"да бирга бўлган олти мавсум давомида - Пирес лигада 63 та гол урди ва 42 та голли узатмани амалга оширди - улар бешта йирик ички совринни қўлга киритди, шу жумладан 2003-04 йилги Премьер-лига чемпионлиги. Шунингдек, улар Франция терма жамоаси билан биргаликда жаҳон чемпионати ва Европа чемпионлигини қўлга киритишди.

Давид Силва ва Серхио Агуэро - "Манчестер Сити" учун 29 та голли комбинация

Уларнинг бири Премьер-лига тарихида энг кўп гол уриш бўйича тўртинчи ўринда турса, иккинчиси энг кўп голли узатмани амалга оширган ҳолда еттинчи ўринни банд этган ва замонавий даврнинг энг муваффақиятли клубларидан бирида бирга ўйнашган. Бу рўйхатда албатта, "Манчестер Сити" аъзоси Серхио Агуеро ва Давид Силвани кўрмай илож йўқ. Аргентиналик футболчининг тўпурар сифатида машҳурлиги ва испанияликнинг креатив фазилатлари билан Агуэро ўзининг 21 та голини киритганини билиш ажабланарли бўлмайди. Тўғриси, Силванинг Агуэро учун сўнгги голли узатмаси унинг "Сити"даги сўнгги хет-триги пайти содир бўлган.  голларидан бири бўлди. Тўққиз мавсумни бирга ўтказган футболчилар "Сити"да 11 та йирик соврин, шу жумладан тўртта лига чемпионлигини қўлга киритди, Силва 2020 йилда "Реал Сосьедад"га қўшилгандан сўнг ҳамкорлик тугатилди. Агуэро кейинги йили клубни тарк этиб, нафақага чиқиш олдидан "Барселона"да қисқа муддат ўйнади.

2. Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард - "Челси" учун 36 та голли комбинация

Премьер-лига тарихидаги энг кучли ва кўзга кўринган бу икки футболчининг мухлислари кўп. Лэмпард чемпионатда 240 та голда қатнашган (147 та гол ва 93 та голли узатма), Дрогба эса 104 та гол урган ва яна 64 та голга ассист берган. Клубда бирга ўтган саккиз мавсумида улар 36 та гол уришга муваффақ бўлишди, улардан 24 тасини ивуарлик ҳужумчи киритди. Улар, шунингдек, икки марта финалда бирлашиб ҳаракат қилди ва "кўклар"га Англия кубогини ютди. 2007 йилги финалда "Манчестер Юнайтед" қўшимча дақиқаларда мағлуб этилган пайти ва 2012 йилда "Ливерпуль" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган пайт Лэмпард ҳамда Дрогба катта саҳнага чиққан эди. Уларнинг сермаҳсул ҳамкорлиги 2012 йилда Дрогба "Челси"ни тарк этиб, Хитой Суперлигаси вакили "Шанхай Шенхуа"га ўтиши билан якунланди.

1. Харри Кейн ва Сон Хён Мин – “Тоттенхэм” сафида 47 та голли комбинация

Улар сўнгги мавсумларда Премьер-лигада энг кўп мақтовга сазовор бўлган ҳужумкор жуфтлик бўлишди, шунинг учун уларни ушбу рўйхатда биринчи ўринда кўриш кам одамни ҳайратга солади. Кейн ва Сон ҳозирда энг яқин рақибларини ортда қолдиришган ва 50 та голли комбинациясига яқинлашди. Англия терма жамоаси сардори узоқ вақтдан бери Премьер-лиганинг етакчи тўпурарларидан бири бўлиб, шу кунга қадар дивизионда 213 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган, бироқ у ўз ўйинини тўлиқ форвардлик салоҳиятини айнан тезкор Сон билан бирга шакллантирди ва ўз қобилиятларини юқори даражага кўтаришга муваффақ бўлди.

Уларнинг 47 та голли комбинациясидан Сон 24 та гол билан Кейннинг 23 та голини ортда қолдирди. Икки сермаҳсул мавсумда - 2020-21 ва 2021-22 - улар 21 мартадан гол уришди. Кейн Соннинг "Саутгемптон"даги барча тўртта голига ассистентлик қилди, улар шунингдек, 2020-21 йилги мавсум бошида бешта ўйинда тўққизта гол урди. Бироқ ўтган мавсумда ҳамма нарса тўхтаб қолди, чунки Кейннинг яна бир қизғин трансфер миш-мишлари фонида йигитларда мотивация йўқолди. 

Киритилди: 18:41, 11.07.2023. Ўқилди: 1764 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.