Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Суянбой сатанг нима дейди» (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ассалому алайкум! Кайфиятлар яхшими? Об-ҳаво деганлари таъсир қилмаяптими ишқилиб кайфиятларга?

Сезаётган бўлсангиз керак, овоз ИДЕАЛ даражада эмас. Кеча бақиравериб, овоздан айрилишимга сал қолди. Нега дейсизми? Йўқ, йўқ, хотин билан уришганим йўқ. Ҳаммаси жойида.

Кеча йўлдан ўтиб кетаётсам, бир тўда оломон битта кўчага қараб кетаётган экан. Қизиқиш устун келиб, уларга қўшилдим. Қарасам, ҳамма писта сотиб олаяпти. “Жанжалнинг зўри бўлади шекилли”, деб мен ҳам пистафурушнинг кўмаги билан икки чўнтагимни тўлдириб олдим. Билсам, ҳамма футболга кириб кетаётган экан. Чипта олмаганим эсимга тушиб, ёнимдагилардан сўрадим: “Кечирасиз, чиптани қаердан топса бўлади?”

“Э, ака, сиз 5-10 йилдан бери футболга тушмайсиз, шекилли а? Чиптахона пистахонага айланиб кетгану”, деб хохолаб кулганча йўлида давом этди. Бу гаплари унчалик кулгили чиқмаган бўлса-да, “Ҳа, пистачиларга Худо берибди-да”, дедим ёлғодакам ишшайиб.  Стадионга кириб борар эканман, “футбол текин бўлса, жой қолганмикин” деган ҳадик билан ичкарига югирдим.

Стадионга киришим билан ўзимни ўзим койидим: “Э, ховдирамай кет. Ҳамма ёқ жой-ку. Бир нарсадан қуруқ қолгандек ховлиқишингни қара”. Аста ичкарига кириб, қулай жойни топдим ва энди ўтираман десам, биттаси “Иииии ака, чанг деди”. Яна ўзимни сўкдим ичимда: “Э, шу ёш болани ақли етган нарсани сен ўйламадингми, ошқовоқ”.

Бояги хушёр болага рахмат айтиб, хотин ўз қўллари билан ювиб, атир-патир сепиб, чўнтакка жойлаган дастрўмолни, ноиложликдан, ўриндиққа ёздим. Ҳа айтгандек, оёқнинг таги ҳам сиз ўйлагандек топ-тоза эмасди: писта пўчоқ, ҳар хил қоғозлар, ғижимлаганган газеталар, унда-бунда баклажкалар, хуллас, хоҳлаганингизни истаганча топасиз!

“Ҳа, стадион деганлари ўзи шунака бўларкан-да”, деб ўйин бошланишини кута бошладим ва одамлардан ўрнак олиб, “пистабазм”ни бошладим. Писта чақиш бўйича аканг қарағайга етволадиган йўқ! 15 йиллик СТАЖим бор. Тезликни айтмайсизми? Ёнимдаги билағон кўриб, оғзи “ланг” очилди.

Энди маза қила бошлагандим, ичидан битта қуртлагани чиқиб, таъбни тирриқ қилди. Алам билан туфлаганимни биламан, биттаси “Ўв, э...най-най” деб қолди. Бировга туфладим шекилли, деб бундоқ қарасам, у майдонга қараб, сўкинаётган экан. Билсам, у майдонга тушиб келаётган рақиб жамоа футболчиларини сўкаяпти. Қизиқиб сўрадим: “Ҳа ака, уришганмидиз у билан?” “У аблахни жуда ёмон кўраман. Жуда “опасный” футболчи, оёғингни томири тортишгур. Ўтган ўйинда ана шу ярамас бир ўзи учта гол урувди”, деди қизариб.   “Ие, мана шу-я? Э аблаҳ, нега уради? Ким қўйибди унга уришни”, дедим  у томон мушт ўқталиб (яхши, мени кўрмади у футболчи). Шу орқали футболга қизиқишимни кўрсатиб қўймоқчи бўлдим.

Ҳакамнинг хуштаги билан ўйин бошланди. Униси бу ёққа тепади, буниси у ёққа тепади, ҳеч голдан дарак йўқ. Кимдир асабийлашиб, шақира-шақир қилиб, писта чақади, кимдир тирноғини ейди, кимдир футболчиларни буралаб сўкади, етти пушти, уруғ-аймоғи, ўлган бувиси ҳам қолмайди. Орада ҳакамниям сўкиб қўйишади. Мен ҳам уларга қўшилиб, “футболми бу ё улоқми” деб бақираман. Ёнимдагилардан бири жавоб беради: “Ока,  бу дискотека!”

Ҳа, у боланинг гапида ҳам жон бор. Майдон шунақа чангиб кетди-ки, билмаганлар улоқ деб ўйлайди, бошқалар дискотека. Бир пайт кимнингдир тепган тўпи тўппа-тўғри дарвозага кириб кетдию. Хурсандлигимдан “Г-О-О-О-О-О-О-О-Л” деб юбордим. Дўппимни осмонга отаман десам, кийиб чиқмаганим эсимга тушди. Бундоқ ён-веримга разм солсам, ҳамма менга ёвқараш қилаяпти. Шунда мен вазиятни дарров тушиндим ва “ГООООЛмас, ҳисобмас. Ҳакам ёрдам берди”, деб бақирдим. Қолганлар ҳам менга қўшилишди. У-х-х-х, сал қолдия калтак тагида қолиб кетишимга.

Ўйин бошланмасидан сўкинишни бошлаган яна бир одамга дедим: “бизникилар ютишади, мана кўрасиз!” У эса хотиржам жавоб берди: “Э менга умуман фарқи йўқ. Мен бу ерга бошлиқларимга гапира олмайдиган гапларни, сўкишларни айтиб, енгил тортгани кираман. Лекин аниқ биламан, ҳисоб 2-1 бўлади. Меҳмонлар ютишади, ҳар доимгидек” деди. Мен уни қанақадир қобилиятли одам бўлса керак, деб ўйладим ва футбол кўришда давом этдим. Мен ҳам бошқаларга қўшилиб, футболчиларнинг гўрига ғишт қаладим. Роса хумордан чиқдим. Орада яна бир иккита гол бўлди.  Мириқиб бақирдим.

Хуллас, бир пайт битта тўпнинг кетидан Али акани итидек лўкиллаб чопаётганлар тўхтаб қолишди. Бояги авлиё одам эса “Ана, айтмадимми иккию бир бўлади деб” деди. Мен у одамга рости қойил қолдим. Ва шарт тўхтатиб, “Ака, рақамизни беринг, у бу нарса йўқолса, топиб берасиз” дедим. “Ие жаа қизиқ одам экансизу. Нарсангиз йўқолса, менга эмас, милицияга боринг”, деди. Қарасам, ҳамма ўрнидан туриб кетаяпти. Бояги боладан сўрадим: “Қаёққа. Ҳали ўйин тугамади-ку!” У жавоб берди: “Ака, сиз иккинчи таймдан кўрдингиз. Ўйин тугади”.

“Тугагани рост бўлсин” деб, аста ўрнимда қўзғалдим ва соатни билиш истаги билан телефонимни олдим. Не кўз билан кўрайки, хотиним нақ 48 марта телефон қилибди. Урди Худо-о-о-о!!! Ахир мен нонга чиқувдимку!  Камига нон пулига писта сотволдим. “Адо бўлдинг, Суянбой, адо бўлдинг”...

Хуллас, ана шунақа ҳангомалар! Ие, бизнинг тайм хам тугаб қолди шекилли а? Ҳа, майли! Сиз ҳам футболга тушиб туринг! Гаплашгунча! Суянчингиз Суянбой!

Муслим Мирзажонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:09, 04.11.2012. Ўқилди: 7357 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик