Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ла Лига. «Хетафе» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди [27]

ФИФА АҚШ ва Исроилнинг четлатилиши борасидаги сўровни жавобсиз қолдирди [18]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [13]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [12]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [12]

Симеоне "Камп Ноу"да "автобус" қўяди [10]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [8]

Исроил футболи халқаро мусобақалардан четлатиладими? Ассоциация ФИФА ва УЕФА позициясига ойдинлик киритди [8]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [8]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 26 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Хетафе 26 32
12 Севилья 26 30
13 Жирона 26 30
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта
26-тур Реал Мадрид 0-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Клублар трансфер бозорида шов-шувни давом эттирмоқда! Ҳар куни катта битимлар тузилмоқда. Бугун, 20 июль куни амалга оширилган трансферлар ва энг муҳим янгиликларни эслатиб ўтамиз.

"Манчестер Юнайтед" Онана билан шартнома имзолаганини эълон қилди

"Манчестер Юнайтед" "Интер"дан камерунлик дарвозабон Андре Онана билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. Клуб 12 йил давомида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ҳимоя қилган Давид де Хеа ўрнига футболчи танлашга қарор қилди. Онана "Юнайтед" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Аввал хабар қилинганидек, трансфер суммаси 55 миллион еврони ташкил қилганди. Қизиғи, бу Эрик тен Хаг аввал бирга ишлаган яна бир футболчи. Мураббий Премьер-лига олтини учун курашга ўзини исботлаган жангчиларни жалб қилмоқда.

"Астон Вилла" Бундеслигадан қанот ҳимоячисини сотиб олади. Ҳаммаси Чемпионлар лигаси учун курашиш учунми?

“Астон Вилла” бозорда ишлашда давом этмоқда. Янги спорт директори Рамон Мончи ҳайратда қолдирди. У аллақачон Юри Тилеманс ва Пау Торресни Бирмингемга олиб келди. Энди Вилла янги юлдуз билан шартнома имзоламоқда. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Леверкузеннинг "Баер" клуби вингери Мусса Диаби инглиз клубига ўтишни танлаган. Гарчи унга "Ан-Наср" томонидан мустаҳкам шартнома таклиф қилинган бўлса-да. "Астон Вилла" Диаби трансфери учун “Баер”га 50 миллион евро тўлайди

"Манчестер Сити" Гвардиол учун 100 миллион евро тўлайди

“РБ Лейпциг” ҳимоячиси Ёшко Гвардиол “Сити”га яқин. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар трансфер суммаси бўйича келишиб олган. Бу 100 миллион еврони ташкил қилади.“Шаҳарликлар” ва Гвардиол ўртасидаги шартнома шартлари бир ой олдин келишилган. Хорватиялик аллақачон тиббий кўрикдан ўтган. Тез орада расмий тасдиқ келади.

"Ньюкасл" "Лестер"нинг юлдузларидан бирига эга чиқди

"Ньюкасл" ва "Лестер" англиялик вингер Харви Барнс трансфери бўйича келишувга эришди, деб хабар беради The Athletic Трансфер нархи 44 млн евро атрофида бўлади. 25 ёшли футболчи “Лестер” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006 йилдан бери клуб тизимида. Агар чемпионшипга тушиб қолмаганида, Барнс, эҳтимол, ўз клубини тарк этмаган бўларди.

Жоау Феликс ҳали ҳам орзулар клубига ўтиши мумкин

Журналист Марк Мартинес хабарига кўра, "Барселона" Мадриднинг "Атлетико" клуби билан ҳужумчини ижарага олиш бўйича келишувга эришган. Қайд этилишича, ижара каталонияликларга 10 миллион еврога тушади ва клуб унинг маошининг 70 фоизини ҳам тўлайди. Орадан бир йил ўтиб "Барса" Феликсни 50 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлади. Аввалроқ португалиялик футболчи "Барселона" унинг орзусидаги клуби эканлигини ва бу клубда ўйнашни истаётганини айтганди. “Атлетико”да Феликс бош мураббий Диего Симеоне билан жанжаллашиб қолган, шунинг учун у ҳатто “Челси”га ижарага берилганди.

"Барселона"нинг яна бир собиқ футболчиси Месси ва Бускетсга қўшилди

МЛС "Барса"нинг ажойиб таркибини қайта тиклайдими? “Интер Майами” Жорди Алба билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 34 ёшли испаниялик футболчи "Барселона" билан шартномасини бекор қилди, у эркин агент мақомида эди. "Интер Майами" билан футболчи икки йиллик шартнома имзолади. Алба "Барса"да Месси ва Бускетс билан бирга ўйнаган . “Интер Маями” Андрес Инеста билан шартнома имзолаши ҳақида ҳам маълумотлар бор эди.

Киритилди: 07:23, 21.07.2023. Ўқилди: 5748 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.