Маурисио Почеттино қўл остида "Челси" биринчи марта жиддий рақиб - "Брайтон" билан тўқнаш келди ва баҳсда еттита гол, қизил карточка ва пенальти содир бўлди. Ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли ва айни пайтда “кўклар” учун қийин ўйин бўлди. Қуйида “Челси” Роберто Де Зерби жамоаси яратган қийинчиликларни қандай енгиб ўтганига назар соламиз. "Челси" ҳам, "Брайтон" ҳам мос равишда 4-2-3-1 ва 4-4-2 анъанавий тузилмаларида майдонга чиқишди.
Бундан нима келиб чиқади?
"Брайтон"да "Челси"нинг ҳар бир ўйинчисини ёпиш учун етарлича футболчилар бор эди ва ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ улар жуда агрессив прессинг қила бошладилар.
"Челси"нинг муаммоларига рақиб ярим ҳимоячиларнинг юқори савияси ҳам қўшилди. Жамоани босимдан тўғри олиб чиқа оладиган асосий ўйинчи Энцо Фернандес йўқ эди.
Шундай қилиб, "Брайтон" фаол босимга жалб қилинган заҳоти, "Челси" дарҳол қийинчиликларга дуч келди.
"Челси" бу билан қандай курашишга ҳаракат қилди?
1. Тактик мослашувчанлик. Биз яна Почеттинодан гибрид схемани кўрдик. "Челси" ҳужум қилганда, худди "Рексем" билан ўйиннинг иккинчи ярмида бўлгани каби, мураббий 3 та марказий ҳимоячи схемасидан фойдаланди. Бироқ, бу ҳар доим ҳам иш бермади. Бунга номинал сўнгги ҳимоячининг шерикларидан баъзида жуда узоқда қолиб кетгани ва схемадан узилиб қолгани сабаб бўлди. Бу ҳужумлар бошида "кўклар"га сон жиҳатдан устунликни бермади.
Қолаверса, "Брайтон" бунга мослашди ва жамоа схемаси ҳам баъзида 3 та марказий ҳимоячидан иборат тузилмага ўхшай бошлади. Бунда қанотлардаги икки ҳимоячи ҳам кўпинча орқароқда ҳаракат қилди.
Тўғри, Ян Матсен ёрдамга келиши билан дарҳол бундан голли вазият юзага келди. Бен Чилуэллнинг ўрнига тушиб, у "Челси"нинг ўйиндаги биринчи голли ҳужумини амалга оширди.
Бу эпизод босим остида қолган ўйинчиларнинг қисқа паслар орқали муаммодан осонлик билан чиқиб кетишини кўрсатади. Кўпинча "Челси" "Брайтон"нинг босимини шундай содда тарзда енгишга муваффақ бўлди. Почеттино қўл остидаги жамоанинг комбинацион ўйин даражаси ошганини аллақачон қайд этган эдик.
Бу ерда Чилуэллнинг янги ролини эслатиб ўтиш керак. Буни "Рексем"га қарши ўйинда ҳамма пайқаб қолди, Бен тескари ҳимоячи сифатида ўйнай бошлади, кўпинча ўзини майдон марказида топди. Шундай қилиб, у иккала рақибни чалғитиб, майдон марказини тўлдириши мумкин.
2. Колвиллнинг узоқ масофага узатмалари
Биринчи голда у ўзининг яхши узатмаси билан бевосита иштирок этди. Ҳақиқатан ҳам бу "Челси"нинг янги жиддий қуроли бўлади. Турли масофаларга яхши пас бера оладиган марказий ҳимоячи ҳақиқатан ҳам зўр вариантдир. Менимча, босимдан чиқишда бу қанчалик фойдали эканлигини тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Айнан Колвилл биринчи бўлимда узоқ ва ўрта паслар билан сезиларли даражада хавфли ҳужумлар уюштирди.
"Челси" ҳимояси
Энди "Брайтон" таркибига ўтамиз ва "Челси" бунга қандай қаршилик қилганига эътибор қаратамиз. "Брайтон"нинг схемаси ҳаммага узоқ вақтдан бери маълум, у 2-4-2-2, бу деярли ҳар доим жамоага позицион ҳужумлар қуришда сон жиҳатдан устунлик беради, бугунги кунда ҳам шундай.
Юқори босимнинг дастлабки дақиқаларида "Челси"нинг бир қанча уринишларига қарамай, бу деярли ҳеч нарсага олиб келмади. Албатта, мантиқий савол бўлса-да, бундан ниманидир сиқиб чиқариш имкони борми? "Брайтон"нинг дуранглари рақибни ўзига жалб этишга, уни юқори босимга мажбурлашга, орқа томонни очиб беришга қаратилган. Одатда, "денгиз қушлари"нинг ҳар бир ҳужуми шунинг учун қарши ҳужумга ўхшаб кетади, аммо бу ерда деярли кўзга ташланмади.
"Челси" прессингга шошилмади, аммо бу "Брайтон" футболчиларига тўп билан хотиржамлик билан олдинга силжиш имконини берди.
Биринчи бўлим ўрталаридан сўнг "Челси" таркибни ўзгартирди ва ҳимоявий услубда 4-1-4-1 ўйнай бошлади. Шу тариқа, Почеттино прессингнинг биринчи босқичига жалб қилинган “Челси” футболчилари сонини оширди. "Брайтон"нинг 6 ўйинчисига қарши "Челси"да уларга 5 ўйинчи қаршилик кўрсатди. Ўйин кескинлашди.
Тўғри, "Брайтон" бунга жавоб топди - ҳужум чизиғи ўйинчиси бўлган Паскаль Гросс рақибнинг сон устунлигини қайтариш учун пастга тушиб ҳаракатланди.
Демак, "Брайтон"ни мақташ керак, улар ҳам "Челси"нинг ўйинидаги ўзгаришларга жуда яхши мослашган. Де Зерби жамоасининг ўйиннинг биринчи бўлимида маълум бир устунлигидан далолат сифатида дарвоза томон йўлланган зарбалар сони (8:4) ҳисобланади (8:4).
Иккинчи бўлим
2-бўлимда “Челси” 4-1-4-1 схемасида ҳимояланишда давом этди, гарчи тактика бироз ўзгарган бўлса-да – “Челси” яна ҳам пастроқ блокда ўйнай бошлади ва рақибни марказий айланада кутиб олди. Рақибнинг жарима майдончаси яқинида босим ўтказишга уринишни деярли тўхтатди.
"Челси" рақибдан кўпроқ хато кута бошлади, унга тўпни бериб қўйди, буни статистика ҳам тасдиқлайди (ҳатто 60-дақиқада четлатишга қарамай, "Брайтон" 2-бўлимда тўпга эгалик қилишда устунликка эга эди: 56:44, 1-бўлимда тенг эди). Хулоса: "Брайтон" янада тажовузкор ҳужумга ўта бошлади ва катта кучлар билан олдинга интилди, дарвоза томон зарбалар бўйича ҳам етакчиликни сақлаб қолди, "Челси" эса ниҳоят рақибдан келиб чиқиб ўйнай бошлади.
"Челси" рақиб хатосини кутди. Учрашувнинг асосий лаҳзаси, албатта, четлатиш бўлди. Ниҳоят юқори босимдан воз кечган "Челси" мунтазам равишда рақибни катта кучлар билан ҳужумга тортди ва кучли қарши ҳужумга ўтди, шу сабабли "Брайтон" футболчилари бу қарши ҳужумларни доимий равишда бузишга мажбур бўлишди.
"Денгиз қушлари"нинг юқори прессинги орқада жуда кўп бўш жой қолдирди, "Челси"нинг тезкор футболчилари бундан унумли фойдаланишди. Почеттино рақибни муваффақиятли ўзига тортди. Четлатиш ўйиннинг бундай картинасининг мантиқий натижаси эди.
Ўйини босим ва аниқ схемага асосланган ҳар қандай замонавий кучли жамоа бир ўйинчи кам бўлиб ўйнаши қийин. "Брайтон" олдиндаги сон устунлигини ҳужумлар бошида ҳам, прессинг пайтида ҳам йўқотди. "Челси" ишни тугатиши керак эди, бу содир бўлди.
Сиз таъкидламоқчи бўлган индивидуал чиқишлар
Иккинчи бўлимда “Челси”нинг ўйинга бўлган ўзгарувчан ёндашуви захирадан майдонга тушган Михаил Мудрикка ўзининг энг яхши хусусиятларини кўрсатиш имконини берди. Тезлик ҳали ҳам унинг асосий кучли томони бўлиб, бу ўйинда ҳам иш берди. Шунингдек, Жексоннинг хизматларини ҳам эътироф этиш керак – 2 та ассист ва гол, Мудрик билан яхши муносабатлар. "Челси" шуни кўрсатдики, у ёмон даражада эмас экан. Юқорида тилга олинган Колвиллни яна бир бор эслатиб ўтиш жоиз бўларди, аммо ўйин охирида у сабабчи бўлган пенальти кўнгилни бироз хира қилди. Бироқ, шунга қарамай, унинг жамоага таклиф қиладиган нарсаси борлигини кўрдик.
Хулоса: "Челси" кутилганидек, қийинчиликларга дуч келди. "Брайтон" биринчи бўлимда ўзини ишончли ҳис қилди, бунда "денгиз қушлари" ҳатто устунликка эга эди. Почеттино ўйинда ўзгаришлар қилди, тактик мослашувчанлик кўрсатди, 1-бўлимда таркибни ўзгартирди, иккинчи бўлимда эса пастки блокда ҳимояланди. Прагматикроқ ўйнаб, "Челси" "Брайтон"га мослашиб, ғалаба қозона олди. Бу яхши белги, чунки эгилувчанлик, эҳтимол, келаси мавсум учун "кўклар"нинг ягона қуроли бўлар. Ҳар бир футболчининг кучли томонларидан тўғри фойдаланса, Маурисио Европа мусобақаларида иштирок этиш учун курашадиган муносиб жамоа туза олади.
Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).