Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Ислом Исмоилов: «Академияларга эътибор — ютуқларимиз сири» [22]

Чемпион футболчиларимизга машина совға қилинади! [19]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади [15]

Марио Хорхе да Силва: «Ўзбекистон терма жамоаси вазиятлардан унумли фойдаланди» [14]

Goal.com'нинг янги рейтинги: Рафинья — «Олтин тўп» учун асосий даъвогар [9]

Алишер Никимбаев: «Ҳусанов тез орада Ўзбекистонга инглиз қўриқчилари билан келади» [8]

Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзоларини мукофотлаш тўғрисида Президенти фармони эълон қилинди [8]

Ямалнинг отаси: "Бирор кун Иншааллоҳ!" (Фото) [7]

Испания кубоги финали учун ҳакам тайинланди [6]

Суперлига. «Сурхон» пенальтини голга айлантира олмади, аммо сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Навбаҳор»ни мағлуб этди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21631 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қуйи лигалар Роналдуси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер мавсумининг асосий келишувларидан бири амалга ошди - «Реал» ақл бовар қилмас 103+31 млн. евро эвазига «Боруссия Дортмунд»дан Жуд Беллингемни харид қилди.

Бунинг асосий сабабчилари - Жуднинг ҳар бир қадамини кузатиб юрадиган отаси Марк ва онаси Дениздир. Улар «Ливерпуль», «МЮ» ва бошқа топларнинг қўнғироқларига қарамай, Бирмингемни тарк этмадилар, фарзандлари Дортмундга мослашиб олишида бош-қош бўлдилар ва синчковлик билан янги клуб танладилар. Ҳикоямиз 19 ёшли иқтидорнинг «қироллик клуби» аъзоси бўлишига олиб келган пухта ёндашув ҳақида.

Беллингемнинг отаси - оёқларидаги иккита жиддий жароҳат ва полицияда хизмат қилишига қарамасдан, қуйи лигалар афсонасига айланган собиқ полиция ходими (ЖЧ-2022 арафасида нафақага чиққан).

Жуднинг ўйинини илк бор томоша қилган мухлис албатта ҳайратдан донг қотади: «Бундай маҳоратни қаердан олган?»

Англия ғарбидаги Уэст-Мидлендс графлигидагилар жумбоқ жавобини яхши билишади. Чунки Марк Беллингем инглиз ярим профессионал футболининг афсонавий тўпурари. Марк ўз фаолиятини Жуд туғилишидан 9 йил аввал, 1994 йилда «Ист Таррок Юнайтед» клубида бошлаган. Кейин қисқа вақт ичида 8-дивизиондан 6-лига вакили «Челмсфорд»га ўтган ва Вулверхемптон университетининг Дадли филиалига ўқишга кирган. 250 км.ли оралиқ масофа футбол билан параллел равишда таҳсил олишига тўсиқ бўла олмади. Тўғри, баъзан у олис шаҳарда футбол ўйнашига тўғри келарди ва уйига тонг арафасида қайтарди. Табиийки, эртасига ўқишга бора олмас ва эртасига айбни футболга ағдариб қўя қоларди.

Марк 20 йилдан кўпроқ вақт давомида футболдаги снайперликни полициядаги ишлари билан биргаликда олиб борди. Бу ихтисоси бир марта яшил майдонда қўл келди - «Куорн» жамоасидаги рақиби оёғининг икки жойидан жароҳат олганида, бош­қа полициячи билан оёғи синган рақибига биринчи ёрдамни кўрсатди. 1999 йилда катта Беллингемнинг ўзи оёғидан жароҳат олди ва узоқ танаффусдан кейин сафга қайтди, бироқ 2 йилдан кейин иккинчи оёғи шикастланди. Шунда у илк бор футболни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади. Ахир бу ёқда полицияда ишлаши ҳам талаб этиларди. Лекин барибир, футболга бўлган муҳаббат устунлик қилди.

Ҳужумчининг 2005|06 йиллар мавсумида «Строурбриж»даги иштироки ўта сермаҳсул бўлди - 9-дивизион жамоасида Марк 61та гол урди. Ана шу сермаҳсуллик ҳужумчига фаолиятидаги илк соврин - ярим профессионал жамоалар уюшмасининг «Олтин бутса»сини ҳадя этди.

Ёши 40дан ошганида яна 1 йил ўйнашга қарор қилди

Қуйи лигалар Роналдуси тахаллусига сазовор бўлган Марк Беллингем 2015|16 йиллар мавсумида, 700та гол маррасини забт этганидан кейин бутсаларини михга илиш ниятида эди. Бироқ орзуси амалга ошишига 2та гол камлик қилди - тўпурар мавсумни 38та эмас, 36та гол билан якунлашга мажбур бўлди. Камомад ўрнини тўлдириш учун Марк фаолиятини давом эттирадиган бўлди. «Ҳа, мен кўп гол ураман, аммо зўр футболчи эмаслигимни кўп гапирганман. Голларимни асосан, қисқа масофадан урганман. Бунинг учун жамоадошларимдан қарздорман. Ёшим 40дан ўтди, бу сўнгги мавсумим. Бу ёқда тўнғич ўғлим «Бирмингем»нинг 16 ёшлилар жамоасида ўйнамоқда. Мен учун тўхтатиш вақти келди», - деганди Марк 2016 йилда.

7 йилдан кейин «Бирмингем»даги ўша йигитча «Реал»­га ўтди. Бонусларининг бир қисмини қўшиб ҳисоблаганда ҳам, у бемалол энг қимматбаҳо футболчилар ўнлигидан жой олади.

Жуднинг фаолияти устидан Марк қандай иш юритди?

Футболга қизиқтирди, илк «кумири» бўлди, трасферларга таъсир этди ва агентга айланди.

* футболга меҳр қўйишига ёрдамлашди.

«Аввалига мен ўйинни тушунмасдим. Отам доимо мени ўз ўйинларига олиб кетарди. Мен аста секин киришиб кетдим. Бироқ бунга анча вақт сарфлаганимиз отамни бир оз ранжитди», - дейди Жуд. «Бирмингем» академиясига қадар кичик Беллингем отаси ва бўлажак мураббийи Фил Вулдриж ташкил этган «Стоурбриж Жуниорс» болалар жамоасида шуғулланди. Тўғри, аввалига Жудни майдондаги воқеалар мутлақо қизиқтирмади, у вақтини майдондаги ўтларни юлиш билан ўтказарди. Ахир у жажжигина болакай эди-да. Жуд 6 ёшга чиққанида ҳаммаси ўзгарди. 7 ёшда эса уни «Бирмингем» олиб кетди.

* Жуднинг дастлабки «кумири» бўлди.

Футболга ишқи тушган Жуд отасининг ўйинларини завқ билан кузатадиган бўлди: «Ҳар ҳафта отамнинг ўйинларини томоша қилишга одатландим. Нон-лига АПЛ эмаслигига ақлим ета бошлаган бўлсада, унинг ҳаракатлари мафтункор эди. Голдан кейинги қувончларини кўргач, у каби футболчи бўлиш истаги пайдо бўлди. Аввал биз ота ва бола эдик, кейинчалик устоз ва шогирд муносабатига ўтдик. У доимо ўйинимни яхшилаш пайида бўларди. У мени ўйиннинг асосий принциплари билан таништирди. Тез орада у менга пухта билим бераётганини тушундим».

* Ота-онаси Жудни барвақт мусофирлик билан қийнашни истамадилар. 9 ёшида «Ливерпуль», 13-14да «Барселона», 15да «МЮ», 16да «Аякс» таклифлари рад этилди.

«Ливерпуль» Беллингемга бошқа харидорларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билдирди , 9 ёшли пайтида «Бирмингем»нинг U11 жамоаси таркибида тўп сураётган Жуд икки кунлик кўрикка борганди. Ташкилотчилар уни «қизиллар» академиясига олишларини айтишди. Лекин ота-онаси қадрдон уй муҳитидан узоқ бўлишини истамадилар.

14га чиққунга қадар кичик Беллингем жуда кўп топ-клублар академияларида бўлди. Бироқ ота-онаси уларнинг бирортасига қизиқиш билдирмадилар. Ваҳоланки, Жуд 11 ёшли пайтида ўзининг мактаб альбомига Англия терма жамоаси ва «Барселона»да тўп суриш орзусини ёзиб қўйганди.

2019 йил августида 16 ёш, 38 кунлик Жуд «Бирмингем»да ўз дебютини нишонлади. Кейин Беллингемлар оиласи клубга ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Ўсмирлар шартномаси асосида тўп сурган Жуд клубни текинга тарк этиши мумкин эди. Лекин ота-онаси «Бирмингем» тўлақонли товон пулига эга бўлишини истадилар.

* 2020 йилда Марк Жуднинг «МЮ»га ёки бошқа клубларга эмас, «Боруссия Дортмунд»га ўтишини маъқуллади.

Дортмундликлар Жудга футболкалар жўнатишди, қишки танаффус арафасида уни «Сигнал Идуна-Парк» ва клуб базасига экскурсияга таклиф этишди. Шунингдек, Жейдон Санчо ва бошқа ёш футболчиларнинг адаптациясига оид видеони тайёрлаб қўйди. Хуллас, февралда клуб янги хариднинг кўнглига йўл топа олганига амин бўлди.

Бу ёқда бошқа харидорлар ҳам жим турмадилар. «Челси» Фрэнк Лэмпард ва Марина Грановская иштирокида Стемфорд Бриж»да учрашув уюштирди, «Бавария»нинг «Бирмингем»га йўллаган қўнғироқлари жавобсиз қолди, Манчес­тер грандлари, айниқса, «МЮ»нинг уринишлари самара бермади. Ваҳоланки, «қизил иблислар» скаутлари 12 ёшидан бошлаб камида 46 марта кузатишган, сафардан доимо ҳайрат билан қайтишганди. Бироқ охир-оқибат, танловда «Боруссия» ғолиб чиқди

Марк Жуднинг фаолиятини бошқариш учун агентликка имтиҳон топширди, «Реал» билан музокараларни юксак эҳтиром билан ўтказди.

Ўтган йил декабрида Жуднинг манфаатларини фақат отаси ҳимоя қилиши ОАВда эълон қилинганди. Апрелда эса касбдошларимиз катта Беллингем ФИФАнинг агентлик лицензиясига эга бўлиш учун жиддий тайёргарлик кўрганини маълум қилишди. «Реал» вакиллари эса 4 ой давомида футболчининг қариндошлари билан ўнга яқин учрашувлар ўтказишди, апрель охирида Жуд «Мадрид» клубига розилик берди.

Жуднинг трансфери расман эълон қилинганидан ке­йин «Реал» раҳбариятининг жарчиси бўлмиш Хосе Феликс Диас шундай деди:

«Мадрид» Беллингемлар оиласидан жуда миннатдор. Жуднинг отаси музокаралар чоғида ўғлига оид барча жиҳатларни очиқ-ойдин баён этди, доимо алоқада бўлди».

Жуд ўз онасини «қиролича» деб улуғлайди ва ҳаётидаги асосий шахс сифатида ҳурмат қилади: «Ўйлайманки, мен учун у ҳаммадан муҳимроқ. Ҳатто менинг мураббийларимдан ҳам!»

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:40, 04.08.2023. Ўқилди: 5017 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.