Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Кьеза «Ливерпуль» футболчисига «Интер»га ўтишни маслаҳат берди [0]

«Арсенал» «ПСЖ»нинг ёш футболчисига даъвогарлик қилмоқда [0]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [0]

«Бавария» футболчиси Карл ЖЧ-2026ни ўтказиб юборишига сабаб бўлган жароҳати ҳақида гапирди [0]

Кьеза: «Ювентус»га жон-дилим билан қайтган бўлардим» [0]

Клоппнинг агенти «Реал» ҳақидаги миш-мишларга кескин муносабат билдирди [0]

Скалони ЖЧ-2026 олдидан Аргентина терма жамоаси футболчиларини огоҳлантирди [0]

Бекхэм Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида: «Яна ғалаба қозонишнинг айни вақти келди» [0]

Кальдерон: «Моуриньонинг «Реал»га қайтишига умид қиламан, лекин у аввалги сафар атиги 1 та соврин ютганди» [0]

Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини илк бор испаниялик ўйинчи қўлга киритди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол — шоҳмот эмас!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтаётган ҳар бир лаҳза, ҳар бир дақиқа сизу бизни 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси тўртинчи саралаш босқичининг Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари учрашувига яқинлаштирмоқда. Унда футболчиларимиз қандай натижани қайд этаркин, деган ўй-кечинмалар миллионлаб мухлисларимиз хаёлини ўғирлаганлиги шубҳасиз

Агар ўтмишга назар ташласак, бу жамоалар ўртасида кечган баҳсларнинг аксариятида омад эронликларга кулиб боққанлигини кўрамиз. Учрашув олдидан бир қатор етакчи ўйинчиларимизнинг майдонга тушмаслиги аллақачон ойдинлашиб улгурган. Аммо ҳаёт давом этаяпти.

Ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри жамоатчиликка ҳавола этилди. Уларнинг гап-сўзларидан билиниб турибдики, хавотир ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам етарли. Айниқса, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушнинг фикрларидан унинг анчагина дипломатлигини пайқаш қийин эмас. Мезбонлар таркибида ҳам ўзига яраша йўқотишлар борлиги кўриниб турибди. Ўйинда  қайд этиладиган ижобий натижа жамоаларнинг имкониятларини янада яхшилаб олишида жуда қўл келиши турган гап.

Аввал ҳам таъкидланганидек, ушбу босқичда кучсиз рақибнинг ўзи қолмаган. Терма жамоамиз уларнинг барчаси билан куч синашиб кўрди. Рақибларимизнинг кучли ва кучсиз томонлари бош мураббий Миржалол Қосимовга жуда яхши маълум. Футбол — бу шоҳмот эмас!

Шундай экан, ҳар бир нарсага реал қаралиши керак. Шахсан эронликларнинг олдинги учрашувларини кўриб, ана шу хулосага келдим. Айрим етакчиларнинг майдонга тушмаслиги, қолган ўйинчиларнинг очилмаган қирраларининг «очилиши»га ҳисса қўшишига ишонаман. Бугунги Ўзбекистон терма жамоасини бундан ўн йил бурунги футболчилар билан солиштириб бўлмаганидек, рақибларимизни ҳам аввалгилари билан таққослаб бўлмайди.

Футбол аслида мухлислар билан гўзал. Стадион тўла ишқибозлар қаршисида тўп суришни қайси футболчи хуш кўрмайди, дейсиз. Профессионал ўйинчи учун бу янада завқ беради. Терма жамоамиз бир пайтлар Тошкентда мухлисларга лиммо-лим стадионда ҳам рақибига имкониятни бой берган пайтлар бўлган. Шу боис, оптимист бўлайлик. Йигитлар иштиёқ билан, кўзлари ёниб майдонга тушса, албатта, бугун юртимизда байрам бўлишига ишонаман. Тобора тажрибаси ортиб бораётган бош мураббий Миржалол Қосимов ҳамда унинг жамоасига фақат ва фақат ОМАД ЁР бўлишини тилаб қоламан. Бошқаларни билмадиму, фикримча, бугун йигитларимизнинг футболимиз тарихида янги саҳифа очишлари ўз қўлларида! Олға, ЎЗБЕКИСТОН!!!

Эркин ХОЛБОБО,
«Ўзбекистон овози» мухбири

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:01, 14.11.2012. Ўқилди: 4545 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик