Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Финалга Жанубий Корея йўл олди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Аҳмаджон Мусаев аввалги ўйинларга қараганда таркибда 3та ўзгаришни амалга оширди. Дисквалификация учраган Фомин ўрнини Жавлон Мирабдуллаев эгаллаган бўлса, таянч ярим ҳимоясида Абдумўминов ўрнида бугун Сардор Собирхўжаев ҳаракат қилади. Шунингдек, Абдул Азиз Юсупов захирада қолди ва Ихтиёр Тошпўлатов асосий таркибда майдонга тушади. Аммо Сардорга ҳам, Ихтиёрга биринчи бўлимни охиригача ўйнаш насиб қилмади...

Ўйин мураббийларнинг тактик кураши билан ёдда қолди. Ҳеч бир жамоа майдонда  биринчи рақамли бўлишни истамади. Футболчилар тўпни назорат қилган ҳолда, рақибни ўз ёнига чорлашга ҳаракат қилишди. Натижада биринчи бўлимда бирорта яққол голга тортадиган юзага келмади. Кореяликлар бир неча марта дарвоза томон тўғри зарба беришга муваффақ бўлган бўлсалар, вакилларимиз ижросида дастлабки 45 дақиқа давомида дарвоза томон берилган аниқ зарбага гувоҳ бўлмадик.

Биринчи бўлимда мураббийимиз икки нафар ўйинчини алмаштиришга қарор қилди. Олдинги чизиқда тўпсиз қолиб кетаётган Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига марказни мустаҳкамлаш мақсадида Абдуллоҳ Олимов майдонга туширилди. Бу Абдуллоҳнинг мусобақадаги илк ўйини бўлди. Биринчи бўлим сўнгида кореялик Сардор Собирхўжаев жароҳат етказишди. Натижада Аҳмаджон Мусаев майдонга яна бир таняч ярим ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаевни майдонга туширди.

Яна бир кўзга ташланган ҳолат. Корея футболчилари жарима майдончамиз жуда кўп марта йиқилишга, натижада жарима зарбаси ишлашга ҳаракат қилишди. Аммо қатарлик ҳакам Ад-Досарий уларнинг бу найрангига учмади.

Иккинчи бўлимда ўйин анча жонланди. Биринчи навбатда Корея терма жамоасининг бўлим бошида тезкор гол уриб олгани сабабчи бўлди. 50-дақиқада Асилбек Омонов сўнгги ҳимоячи вазифасини бажариб, кореяликларнинг қарши ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлди. Аммо рақиб ён қанотдан тўпни ўйинга киритди ва бурчак тўпи ишлади ва ушбу бурчак тўпи гол билан якунланди. Тўпни олисроққа етказиши натижасида ҳужумчи голни бош билан шеригига етказиб берди. 11-рақамли Канг Санг Ву зарба муваффақиятсиз чиққандек кўринди, аммо тўп ерга текканча Омоновнинг устида ошиб ўтиб, дарвоза тўсинига текканча чизиқни кечиб ўтди.

Ўйиннинг 60-дақиқасида ҳакам кореялик Ким Санг Вунинг симуляциясига алданди. Бу футболчи жарима майдончамиз ичида Владимир Козакни алдаб ўтдию, аммо ўзи йиқилишга қарор қилди. Вазиятга яқин турган қатарлик ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Мун Чанг Чжин голга айлантира олди — 2:0.

Орадан 6 дақиқа ўтиб терма жамоамиз ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлишди. Жамшид Искандаровнинг жарима майдончаси юмшоқ тарзда етказиб берган тўпини ҳимоячи қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўпни дарвозага яқин масофада турган Сергеев келиб тушди. Игорь эса дарвозага тескари ҳолатда туришига қарамай, ўгирилганча зарба беришга муваффақ бўлди — 2:1. Бу эса Сергеевнинг мусобақадаги еттинчи голи бўлди ва тўпурарлар баҳсида олдинга чиқиб олди.

Ташаббус биз томонга ўтаётгандек кўринга вазиятда, кореялик аввалига битта чиройли ҳуужм уюштиришди — Омонов чиройли сейв ишлатди. Бурчак тўпидан кейин эса Канг Санг Ву зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди ва уни қўлдан чиқармади. Бу унинг дарвозамизга киритган иккинчи голи бўлди.

82-дақиқада ҳакам Ад-Досарий Корея дарвозаси томон пенальти бермади. Аббос Махсталиев ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирганида, ҳимоячи уни аввал қўли, кейин эса оёғи билан йиқитди. Аммо ҳакам пенальти беришга жазм этмади.

Қолган дақиқаларда терма жамоамиз олдинга интилди, дарвоза томон зарбалар берди. Аммо кореялик гол уриш имкон беришди. Якуний ҳисоб — 3:1.

Шу тариқа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани ярим финалдан тарк этадиган бўлди. Энди эса Аҳмаджон Мусаев ўз жамоасини келаси йилнинг июнь-июль ойларида Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати
Ярим финал. 14 ноябрь
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 3:1 (0:0)
Голлар: Канг Санг Ву (51, 78), Чанг Чжин (61-пен.) — Игорь Сергеев (66),
Огоҳлантиришлар: Рью Сеунг Ву (40), Ким Сун Ву (59) — Тоҳиржон Шамсиддинов (75), Абдуллоҳ Олимов (79), Игорь Сергеев (81), Сардор Раҳмонов (88), Владимир Козак (90+2)
Жанубий Корея: 1. Чанг Геун (С), 4. Чжей Мин, 5. Чжу Сунг (Рью Жэ Мун 86), 6. Ким Сун Ву, 7. Рью Сеунг Ву, 8. Йеонг Чжун, 9. Хюн, 10. Чанг Чжин (Чжунг Хюн Чеол 90), 11. Канг Санг Ву (Сёнг Чжун 89), 12. Канг Юн Ку, 14. Чжу Хун.
Ўзбекистон: Ўзбекистон: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамсиддинов, 3. Сардор Раҳмонов, 6. Аббосбек Махсталиев, 7. Владимир Козак (С), 10. Жамшид Искандеров, 14. Жалон Мирабдуллаев, 15. Темур Ҳакимов (Сергей Рекун 85), 17. Игорь Сергеев, 18. Сардор Собирхўжаев (Мухсин Убайдуллаев 45), 20. Ихтиёр Тошпўлатов (Абдуллоҳ Олимов 30)
Ҳакамлар: Банжар Муҳаммад ад-Досарий (Қатар), Рамзан Сайид ал-Наимий (Қатар), Абулфазли Муҳаммадризо (Эрон), Алиризо Фағоний (Эрон)
Комиссар: Абдул Ғофур, Абдул Ҳамид (Мальдив ороллари)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:51, 14.11.2012. Ўқилди: 5183 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.